Препарат барча тўқималарда, асосан лимфа орқали кенг тарқалади.
Токоферолни асосий чиқарилиш йўли ахлат орқали ҳисобланади.
(90-95%).
Токоферолни қолган миқдори ўзгармаган ҳолатда сафро билан чиқарилади.
Е витаминининг сийдик метоболитлари фитил қолдиқларининг маҳсулотларини намоён қилади, оксидланиш жараёнларини эмас.
Е гиповитаминози, атеросклероз ва унга боғлиқ бўлган юрак – қон томир тизими касалликларида, ҳайз циклини бузилиши, аменорея, жинсий безларнинг гипофункцияси, эркакларда сперматогенезни бузилиши, ҳомила тушиш хавфида, ҳомилани она қорнидаги ривожланишни бузилишида аёллар ва эркакларда бепуштликни мажмуавий даволаш сифатида, мушак дистрофияси, куйишлар ва тери касалликларини даволаш.
Мушак ичига инекция қилинади.
Юборишдан аввал препаратни, 37°С гача иситиш тавсия этилади.
Е витаминининг ўртача суткалик дозаси 50-300 мг, ҳар куни ёки кун ора юборилади.
Касалликнинг тури ва оғирлигига қараб, аниқ суткалик доза ва даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди.
Шахсий сезгирлик оқибатидаги каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Тавсия этилган дозалар ошириб юборилганда диспепсия, бош оғриғи, умумий ҳолсизлик келиб чиқиши мумкин.
Юбориш жойида оғриқ, инфилтрат, юмшоқ тўқималарнинг калцификацияланиши кузатилиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик.
Миокард инфарктни ўткир даври.
К витаминини танқислиги фонида гипопротромбинемияда қўллаш мумкин эмас.
НЯҚП ва антиоксидантларни самарасини кучайтиради.
А, Д витаминлари, юрак гликозидлари самарасини оширади ва токциклигини камайтиради.
Колестирамин, колестипол, минерал мойлар сўрилишини камайтиради.
Темирнинг юқори дозалари Е витаминига бўлган организмдаги эҳтиёжни ошириб, оксидланиш жараёнларини кучайтиради.
Тавсия этилган дозадан оширилмасин.
Кардиосклерознинг оғир шакллари бўлган беморларни даволаш учун эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Бевосита таъсирга эга антикоагулянтлар ва К витамини билан қўллашда дозага тўғрилашни киритиш зарур.
Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Рецепт бўйича
1 мл препарат ампулада.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ўрамда.