Зулбексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ядроси: фаол модда: рабепразол натрий 10,00 мг, бу 9,42 мг рабепразолга мувофиқ келади; ёрдамчи моддалар: маннитол (Е421), магний гидроксиди, гипролоза, қуйи алмашинган гипролоза, магний стеарати. Қобиғи (боғлаб турувчи қавати): этилцеллюлоза, магний гидроксиди. Қобиғи (ичакда эрувчан): Гипромеллоза фталати, диацетилланган моноглицеридлар, талк, титан диоксиди (Е171), темир ИИИ-оксиди бўёвчиси (Е172).

Тасир этувчи модда(ХПН):

рабепразол

Препаратнинг савдо номи:

Зулбекс

Фармакалогик гуруҳи:

меъда безлари секрециясини пасайтирувчи восита – протон помпа ингибитори

Дори шакли:

ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар

меъда безлари секрециясини пасайтирувчи восита – протон помпа ингибитори

A02VS04

Сўрилиши – юқори, максимал концентрациясига эришиш вақти (Тмах) – 3,5 соатни ташкил этади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cмах) ва “концентрация-вақт” фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдони (АУC) 10 мг дан 40 мг гача бўлган дозалар оралиғида тўғри пропорционал характерга эга. Жигарда CЙП2C9 ва CЙП3А4 изоферментлари иштирокида метаболизмга учрайди. Биокираолишлиги – 52%, кўп марта қабул қилинганида ошмайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 0,7-1,5 соат, клиренси – минутига 283±98 мл ни ташкил этади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда АУC 2 марта, Т1/2 – 2-3 марта ошади. Кекса ёшдаги пациентларда қон плазмасидаги концентрацияси 2 мартага ошади. Cмах – 60% га ошади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 97% ни ташкил этади. Буйрак орқали 90% 2 хил метаболитлар: меркаптопурин кислотасининг конъюгати (М5) ва карбонат кислотасининг конъюгати (М6) кўринишида, ичак орқали – 10% чиқарилади.

Меъда яра касаллигининг зўрайиш босқичи ва анастомоз яраси.Ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичи.Эрозив ва ярали гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги – катталарда ва 12 ёшдан ошган болаларда ёки рефлюкс-эзофагит.Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини тутиб турувчи даволаш.Эрозив бўлмаган гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги.Золлингер-Эллисон синдроми ва патологик гиперсекреция билан характерланадиган бошқа ҳолатлар.Яра касаллиги бўлган пациентларда Ҳелиcобаcтер пйлори эрадикацияси учун мувофиқ антибактериал даволаш билан мажмуада қўлланади.

Таблеткалар ичга бутунлигича, чайнамасдан ва майдаламасдан қабул қилинади. Сутканинг маълум бир вақти ва овқатланиш рабепразолнинг фаоллигига таъсир қилмайди.

Препаратнинг ножўя самараларини ривожланиш тезлигини аниқлаш учун қуйидаги тасниф қўлланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 ва <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Рабепразолга, бензимидазолга алмашинган ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик.Ҳомиладорлик.Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.12 ёшгача бўлган болалар – гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида қўллашдан ташқари, 18 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Рабепразол жигарда микросомал оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган айрим дори воситалар (диазепам, фенитоин, бевосита антикоагулянтлар) ни чиқарилишини секинлаштиради. Шу сабабли, рабепразол хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини яққол ва давомли пасайишини чақиради, сўрилиши меъданинг кислотали муҳитига боғлиқ бўлган препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида ўзаро таъсири кузатилган. Рабепразолни қабул қилиш соғлом кўнгиллиларнинг қон плазмасида кетоконазолнинг концентрациясини 33% га пасайишига ва дигоксиннинг минимал концентрациясини 22% га ошишига олиб келган. Бир вақтда қўлланганида кетоконазол, дигоксин ёки сўрилиши меъданинг кислотали муҳитига боғлиқ бўлган дори воситаларининг дозаларига тузатиш киритиш керак. Хлорид кислотасини секрециясини блоклайдиган барча дори воситалари каби, рабепразол ҳам, гипо- ёки ахлоргидрия оқибатида В12 витамини (цианокобаламин) ни сўрилишини камайтириши мумкин. Организмда В12 витаминининг заҳираси кам бўлган пациентлар ёки В12 витаминини сўрилишини бузилиш ҳавф омиллари бўлган пациентлар препарат билан узоқ муддат даволанганда ёки мувофиқ клиник симптомлар бўлганида юқоридагиларни ҳисобга олиш керак. Рабепразолни атаназавир билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки атаназавирнинг самаралари аҳамиятли даражада пасаяди. Рабепразол циклоспориннинг метаболизмини ингибиция қилади. Фармакокинетик тадқиқотларда чоп этилган нохуш кўринишлар хақидаги маълумотлар ва ретроспектив таҳлил маълумотларига мувофиқ, ППИ ва метотрексатни (айниқса юқори дозалари) бир вақтда қабул қилиш, метотрексат ва/ёки унинг гидроксиметотрексат метаболитинининг концентрациясини ошишига олиб келиши ва ярим чиқарилиш даврини узайтириши мумкин деб тахмин қилиш мумкин. Бироқ метотрексатни ППИ билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Рабепразол ва кларитромицин бир вақтда қўлланганида рабепразолнинг АУC ва Cмах кўрсаткичлари мувофиқ равишда 11% ва 34% га ошган, 14-гидрокцикларитромицин (кларитромициннинг фаол метаболити) нинг АУC ва Cмах кўрсаткичлари эса мувофиқ равишда 42% ва 46% га ошган. Кўрсаткичларни бундай ошиши клиник аҳамиятли деб тан олинмаган.

Даволанишдан олдин ва кейин ҳавфли ўсма борлигини истинсно қилиш учун эндоскопик текширув ўтказиш шарт, чунки даволаш касаллик симптомларини яшириши ва тўғри ташхис қўйишни кечиктириши мумкин. Пациентлар Зулбекс® препарати билан бирга меъда ширасининг кислотали муҳитини пасайтирувчи бошқа дори воситалар (Н2-рецепторларининг блокаторлари ёки протон помпа ингибиторлари) ни қабул қилишлари мумкин эмас. Уреазали нафас синамасини ўтказишдан олдин Зулбекс® препаратини қабул қилиш мумкин эмас. Зулбекс® препарати ичга суткада 20 мг дозада 2 ҳафта давомида қабул қилинганида қалқонсимон без фаолиятига, углеводлар метаболизмига, паратиреоид гормон, кортизол, эстроген, тецтостерон, пролактин, холецистокинин, секретин, глюкагон, фолликулани стимуловчи гормон, лютеинловчи гормон, ренин, алдостерон ва соматотроп гормонининг кондаги концентрациясига таъсир кўрсатмайди. Суякларни синишлари ППИ нинг юқори дозалари билан узоқ муддат (1 йилдан ортиқ) даволаниш, асосан кекса ёшдаги шахсларда ёки бошқа ҳавф омиллари бўлганида сон суяги, билак суяклари ва умуртқа поғонасини синиш ҳавфини бироз ошириши мумкин. Назоратли тадқиқотлар, ППИ суякларни умумий синишлар ҳавфини 10-40% га ошириши мумкин деб тахмин қилиш имконини беради. Уларнинг айримлари бошқа ҳавф омиллари оқибатида чақирилган бўлиши мумкин. Остеопорозни ривожланиш ҳавфи бўлган пациентлар амалдаги клиник тавсияларга мувофиқ даволанишлари ва Д витамини ва калцийни етарли миқдорда истеъмол қилишлари керак. Рабепразолни метотрексат билан бир вақтда қўллаш Адабиётлардан олинган маълумотларга мувофиқ ППИ ва метотрексатни бир вақтда қўллаш (айниқса юқори дозаларда) метотрексат ва/ёки унинг гидроксиметатрексат метаболитининг концентрациясини ошишига олиб келиши ва ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин, бу метотрексатнинг токциклигини намоён бўлишига олиб келиши мумкин. Метотрексатнинг юқори дозаларини қўллаш зарурати бўлганида ППИ билан даволанишни вақтинчалик тўхтатиш мумкинлигини кўриб чиқиш керак. В12 витаминини сўрилишига таъсири Хлорид кислотасини секрециясини блоклайдиган барча дори воситалари каби, рабепразол ҳам гипо- ёки ахлоргидрия оқибатида В12 витамини (цианокобаламин) ни сўрилишини камайтириши мумкин. Организмда В12 витаминининг заҳираси кам бўлган пациентлар ёки В12 витаминини сўрилишини бузилиш ҳавф омиллари бўлган пациентлар препарат билан узоқ муддат даволанганда ёки мувофиқ клиник симптомлар бўлганида юқоридагиларни ҳисобга олиш керак. Гипомагниемия ППИ билан камида 3 ой давомида даволанганда, кам ҳолларда симптоматик ёки асимптоматик гипомагниемияни юз бериш ҳолатлари аниқланган. Кўпчилик ҳолларда бу хабарлар даволаш ўтказилганидан сўнг бир йилдан кейин келиб тушган. Гипомагниемиянинг чарчоқлик, тетания, делирий, тиришишлар, бош айланиши ва қоринчалар аритмияси каби жиддий кўринишлари сезилмасдан бошланиши мумкин ва уларни ўтказиб юбориш мумкин. Кўпгина пациентларга гипомагниемияни даволаш талаб этилган, бу магнийни ўрнини тўлдириш ва ППИ ни бекор қилишдан иборат бўлган. ППИ билан узоқ муддат даволанадиган пациентларда ёки ППИ ни дигоксин каби препаратлар ёки гипомагниемияни чақириши мумкин бўлган препаратлар (масалан, диуретиклар) билан барча қабул қилаётган пациентларда тиббиёт ходимлари ППИ билан даволанишни бошлашдан олдин ва даволаниш вақтида магнийнинг миқдорини назорат қилишлари керак. Салмонелла, Cампйлобаcтер, Cлостридиум диффиcиле ППИ билан даволаш Салмонелла, Cампйлобаcтер, Cлостридиум диффиcиле каби бактериялар томонидан чақирилган меъда-ичак йўллари инфекцияларини ривожланиш ҳавфини ошишига олиб келиши мумкин. Нимўткир тери қизил югурики Протон насос ингибиторларини қўлланиши жуда кам ҳолларда НТҚЮ чақириши мумкин. Терини шикастланиш ўчоқлари, айниқса қуёш нури таъсир қилувчи очиқ соҳаларида артралгия билан кечувчи шикастланиш ўчоқлари пайдо бўлганида, пациент зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиши керак. Шифокор Зулбекс® препаратини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиши керак. Илгари протон насоси ингибитори билан даволаниш оқибатида юзага келган НТҚЮ кейинчалик бошқа протон насоси ингибиторлари билан даволанганда НТҚЮ ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Лаборатор текширувларнинг натижаларига таъсири Қон плазмасида CгА нинг концентрациясини ошиши нейроэндокрин ўсмаларга ташхис қўйиш мақсадида ўтказиладиган текширув натижаларига таъсир қилиши мумкин. Ушбу таъсирдан сақланиш учун Зулбекс® препарати билан даволашни қон плазмасида CгА нинг концентрациясини аниқлашдан (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг) камида 5 кун олдин тўхтатиш керак. Агар CгА ва гастриннинг концентрациялари дастлабки ўлчангандан сўнг нормал қийматларига қайтмаган бўлса, ППИ билан даволаш тўхтатилганидан сўнг 14 кун ўтгач назорат текширувини ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик даврида Зулбекс® препаратини қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даври Лактация даврида Зулбекс® препаратини қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

30оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари Дозани ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар чекланган. Рабепразол 60 мг дозада суткада 2 марта ва 160 мг бир марта қабул қилинганлиги хақида хабар берилган. Ножўя самаралари минимал бўлган ва тиббий аралашувлар талаб этилмаган. Даволаш Специфик антидоти маълум эмас. Рабепразол плазма оқсиллари билан яхши боғланади, ва шунинг учун диализда суст чиқарилади. Дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Шифокор рецепти бўйича берилади

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг ва 20 мг. 14 ёки 15 таблетка ОПА/Ал/ПВХ фолга ва алюмин фолгали блистерда. 1, 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.