Золотая Звезда от гриппа и простуд rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 0,325 г, фенирамин малеати – 0,02 г, фенилефрин гидрохлориди – 0,01 г, аскорбин кислотаси – 0,05 г; ёрдамчи моддалар: малтодекстрин, маннитол, сукралоза, натрий хлориди, лимон кислотаси, қанд, аэросил; “Лимон” таъми учун – хинолин сариғи бўёвчиси; “Лимон” ароматизатори; “Апелсин” таъми учун – сариқ “Қуёш шафағи” бўёвчиси; “Апелсин” ароматизатори; пег 600; “Малина” таъми учун – “Краснй очарователнй АC” бўёвчиси; “Малина” ароматизатори.

Препаратнинг савдо номи:

“Золотая Звезда” от гриппа и простуд”

Фармакалогик гуруҳи:

Ўткир респиратор касаллиги (ЎРК) симптомларини ва “шамоллашни” бартараф этиш учун восита (нонаркотик оғриқ қолдирувчи восита+алфа адреномиметик+Н1–гистамин рецепторларининг блокатори+витамин).

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун (лимон, апелсин, малина таъмли) эритма тайёрлаш учун кукун.

Енгил сочилувчан гранулаланган кукун: Лимон таъми учун: оқдан оч сариқ ранглигача бўлган бироз лимон ҳидига эга гранулалар. Тайёрланган эритма тиниқ ёки деярли тиниқ бўлиб, оч сариқ рангга эга; Апелсин таъми учун: оқдан оч-тўқ сариқ ранглигача бўлган бироз апелсин ҳидига эга гранулалар. Тайёрланган эритма тиниқ ёки деярли тиниқ бўлиб, оч-тўқ сариқ рангга эга; Малина таъми учун: оқдан оч пушти ранглигача бўлган бироз лимон ҳидига эга гранулалар. Тайёрланган эритма тиниқ ёки деярли тиниқ бўлиб, оч қизил рангга эга бўлади.

Ўткир респиратор касаллиги (ЎРК) симптомларини ва “шамоллашни” бартараф этиш учун восита (нонаркотик оғриқ қолдирувчи восита+алфа адреномиметик+Н1–гистамин рецепторларининг блокатори+витамин).

N02BE51

Парацетамол Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препарат ичга қабул қилинганидан кейин парацетамолнинг плазмадаги максимал концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Парацетамол организмнинг кўпчилик тўқималарига тақсимланади, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Терапевтик концентрацияларда парацетамолни плазма оқсиллари билан боғланиши жуда оз, концентрацияси ошгани сайин ошиб боради. Жигарда бирламчи метаболизмга учрайди, глюкуронидли ва судья бирикмалар кўринишида асосан сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1-3 соатни ташкил этади. Фенирамин Фенираминнинг плазмадаги максимал концентрациясига тахминан 1-2,5 соатдан кейин эришилади. Фенираминнинг ярим чиқарилиш даври – 16-19 соат. Қабул қилинган дозанинг 70-83% организмдан сийдик билан метаболитлари кўринишида ёки ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фенилефрин Фенилефрин меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва ичакда ва жигарда бирламчи метаболизмга учрайди. Судья бирикмалар кўринишида сийдик билан деярли тўлиқ чиқарилади. Плазмадаги максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан кейин 45 минутдан 2 соатгача бўлган вақт оралиғида эришилади. Ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил этади. Аскорбин кислотаси Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил этади. Доза ошириб юборилганда аскорбин кислотаси сийдик билан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Юқори ҳарорат, эт увишиши, танада зирқираб оғриқ, бош ва мушак оғриғи, тумов, бурун битиши, аксириш билан кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлар (ЎРВИ, шу жумладан гриппни) симптоматик даволаш учун қўлланилади.

Ичга қабул қилиш учун. Бир пакетчанинг ичидагиси 1 стакан қайнатилган иссиқ сувда эритилсин. Иссиқ ҳолда истеъмол қилинсин. Таъмга қараб, қанд қўшиш мумкин. Такрорий дозани ҳар 4 соатдан кейин қабул қилиш мумкин (24 соат давомида кўпи билан 4 доза). Грипп ва шамоллашга қарши “Золотая Звезда” кукунини сутканинг исталган вақтида қўллаш мумкин, аммо препаратни кечқурун уйқудан олдин қабул қилиш энг яхши самара беради. Агар препаратни қабул қилиш бошланганидан кейин 3 кун давомида симптомларни яхшиланиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Грипп ва шамоллашга қарши “Золотая Звезда” кукунини 5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Нохуш самаралар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг таснифига мувофиқ уларни юз бериш тезлигининг қуйидаги градациялари бўйича келтирилган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 дан <1/10 gacha), tez-tez emas (>1/1000 дан <1/100 gacha), kam hollarda (>1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тезлиги номаълум – мавжуд маълумотлар бўйича юз бериш тезлигини аниқлашнинг иложи бўлмаган. Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения, агранулоцитоз, лейкопения, панцитопения. Иммун тизими томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, ҳансираш, анафилактик шок), ангионевротик шиш. Тезлиги номаълум: анафилактик реакция, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз. Руҳиятни бузилишлари: Кам ҳолларда: кучли қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши. Нерв тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез: уйқучанлик. Кам ҳолларда: бош айланиши, бош оғриғи. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: мидриаз, аккомодация парези, кўз ички босимини ошиши. Юрак томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: тахикардия, юракни тез уриб кетишини ҳис этиш. Қон томирлари томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: артериал босимни ошиши. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш. Кам ҳолларда: оғизни қуриши, қабзият, қоринда оғриқлар, диарея. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: терида тошма, терини қичишиши, эритема, эшакеми. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: сийишни қийинлашиши. Умумий бузилишилар ва юбориш жойида бузилишлар: Кам ҳолларда: лоҳаслик. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Препаратнинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанлик;трициклик антидепрессантлар, бета-адреноблокаторлар ёки бошқа симпатомиметик препаратларни бир вақтда қабул қилишмоноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ёки уларни аввалги икки ҳафта давомида қўллаш;портал гипертензия;алкоголизм;қандли диабет;сахараза/изомалтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштира олмаслик, глюкоза-галактоз малабсорбция (препарат сахароза сақлайди);гипертиреоз;ҳомиладорлик;эмизиш даври;12 ёшгача бўлган болалар;оғир юрак-қон томир касалликлари;артериал гипертензия;ёпиқ бурчакли глаукома;феохромоцитомада қўллаш мумкин эмас.

Моноаминооксидаза ингибиторлари қабул қилинганида препаратни қабул қилишдан сақланиш тавсия қилинади. Барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин ва жигарнинг микросомал ферментларининг бошқа индукторлари билан бир вақтда буюрилганида парацетамолнинг гепатотоксик таъсир хавфи ошади. Седатив воситалар, этанолнинг таъсирини кучайтиради. Этанол фенираминнинг седатив таъсирини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик воситалар, фенотиазиннинг ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятларни ривожланиш хавфини оширадилар. Парацетамол Парацетамол МАО ингибиторлари, седатив дори воситалари, этанолнинг самараларини кучайтиради. Парацетамолнинг гепатотоксик таъсир хавфи барбитуратлар (фенобарбитал), фенитоин, карбамазепин, рифампицин, изониазид, зидовудин ва жигарнинг микросомал ферментларининг бошқа индукторлари билан бир вақтда қўлланганда ошади. Узоқ муддат давомида мунтазам қўлланганда парацетамол варфарин ва кумариннинг бошқа ҳосилаларининг антикоагулянт таъсирини  кучайтириши ва қон кетишларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. парацетамолни бир марта қабул қилиш бундай таъсир кўрсатмайди. Парацетамолни метоклопрамид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг сўрилиш тезлиги ошади ва мувофиқ равишда қон плазмасида унинг максимал концентрациясига тезроқ эришилади. Худди шундай тарзда, домперидон парацетамолнинг сўрилиш тезлиги ошириши мумкин. Хлорамфенилолни парацетамол билан бир вақтда қўлланганда хлорамфенилолнинг ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин. Парацетамол ламотриджиннинг биокираолишлигини (унинг жигардаги метаболизмини индукция қилиш йўли билан) пасайтириши ва ламотриджиннинг таъсирини камайтириши мумкин. Парацетамолни сўрилиши колестирамин билан бир вақтда қўлланганда пасайиши мумкин. шу боисдан “Золотая Звезда” от гриппа и простуд” препаратини колестираминни қабул қилишдан 1 соат олдин қабул қилиш тавсия этилади. Парацетамолни зидовудин билан бир вақтда мунтазам қўлланиши нейтропенияни чақириши ва жигарни шикастланиш хавфини ошириши мумкин. Пробенецид парацетамолнинг метаболизмига таъсир қилади, шу боисдан пробенецид қабул қилаётган пациентларда парацетамолнинг дозаси пасайтирилиши лозим. Парацетамолнинг гепатотокциклиги алкоголни сурункали ёки хаддан зиёд истеъмол қилинганда кучайиши мумкин. Парацетамол сийдик кислотасини преципитат ҳосил қилувчи агентни ишлатиб лаборатор аниқлаш натижаларига таъсир қилиши мумкин. Фенирамин Фенирамин бошқа дори препаратларининг (масалан, МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, алкогол, паркинсонизмга қарши препаратлар, барбитуратлар, транквилизаторлар, наркотик воситаларнинг) марказий нерв тизимига таъсирини кучайтириши мумкин. Этанол фенираминнинг седатив таъсирини кучайтиради. Фенирамин антикоагулянтларнинг таъсирини ингибиция қилиши мумкин. Фенилефрин “Золотая Звезда” от гриппа и простуд” препаратини, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бир вақтда қабул қилаётган ёки уларни аввалги икки ҳафта давомида қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас, чунки фенилефрин МАО ингибиторларининг таъсирини кучайтириши ва гипертоник криз чақириши мумкин. Фенилефринни бошқа симпатомиметик препаратлар ёки трициклик антидепрессантлар (масалан, амитриптиллин) билан бир вақтда қўлланиши юрак-қон томир тизими томонидан нохуш кўринишларни ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Фенилефрин бета-адреноблокаторлар ва бошқа ангигипертензив препаратларнинг (масалан, гуанетидин, резерпин, метилдопанинг) гипотензив таъсирини пасайтириши мумкин. Артериал босимни ошиш ва юрак-қон томир тизими томонидан бошқа нохуш кўринишларни ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Фенилефринни дигоксин ва юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланиши аритмияларни ёки миокард инфрктини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Фенилефринни шохкуя алколоидлари (эрготамин, метизергид) билан бир вақтда қўлланиши эрготизмни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Даволаниш даврида этанолни истеъмол қилишдан сақланиш керак (гепатотоксик таъсир ривожланиши мумкин). “Золотая Звезда” от гриппа и простуд” препарати қуйидагиларни сақлайди: Сахароза (пакетчада тахминан 10,3 г). Буни қандли диабети бўлган пациентлар эътиборга олишлари керак. Сахараза/изомалтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз малабсорбция каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар, “Золотая Звезда” от гриппа и простуд” препаратини қабул қилмасликлари керак.Маннитол. Таркибида маннитол бўлганлиги туфайли, “Золотая Звезда” от гриппа и простуд” препарати енгил сурги таъсирини кўрсатиши мумкин. “Золотая Звезда” от гриппа и простуд” препаратини шикастланган пакетчалардан қабул қилманг. Пациентлар шифокорга мурожаат қилишлари керак, агар: бронхиал астма (қийин нафас олиш ҳуружлари), эмфизема ёки сурункали бронхит кузатилса;симптомлар 5 кун давомида ўтиб кетмаса ёки уч кундан ортиқ кун давомида оғир иситма, терида тошма ёки доимий бош оғриғи билан кечса; Бу анча жиддий касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, бу тоифа пациентларда препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли, қўллаш мумкин эмас.

Тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Парацетамол Симптомлари (асосан парацетамол билан боғлиқ бўлиб, 10-15 г дан ортиқ парацетамол қабул қилингандан сўнг намоён бўлади): дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолларида парацетамол гепатотоксик таъсир кўрсатади, шу жумладан жигар некрозини чақириши мумкин. Шунингдек дозани ошириб юборилиши нефропатияни ва жигарни қайтмас шикастланишини чақириши мумкин. Дозани ошириб юборилиши дозага боғлиқ, шунинг учун пациентларни, парацетамол сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш ман этилиши тўғрисида огоҳлантириш керак. Заҳарланиш хавфи айниқса кекса пациентларда, болаларда, жигар касалликлари бўлган пациентларда, сурункали алкоголизмда, ҳолдан тойган пациентларда ва жигар микросомал ферментлари индукторларини қабул қилаётган пациентларда яққол намоён бўлади. Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиши жигар етишмовчилигига, энцефалопатияга, комага ва ўлимга олиб келиши мумкин. Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишини биринчи 24 соат давомидаги симптомлари: тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, анорекция, тиришишлар. Қоринда оғриқ жигарни шикастланишининг биринчи белгиси бўлиши мумкин ва одатда 24-48 соат давомида намоён бўлмайди ва баъзан кечроқ, 4-6 кундан кейин намоён бўлиши мумкин. Жигарни шикастланиши максимал даражада препарат қабул қилинганидан кейин ўртача 72-96 соат ўтгач намоён бўлади. Шунингдек глюкоза метаболизмини бузилиши ва метаболик ацидоз намоён бўлиши мумкин. Хатто жигарни шикастланиши бўлмаса хам ўткир буйрак етишмовчилиги ва ўткир тубуляр некроз ривожланиши мумкин. Юрак аритмияси ҳолатлари ва панкреатитни ривожланиши тўғрисида хабар берилган. Даволаш: Ацетилцистеинни антидот сифатида вена ичига ёки перорал юбориш, меъдани ювиш, метионинни ичга қабул қилиш доза ошириб юборилгандан кейин камида 48 соат давомида ижобий самара бериши мумкин. Фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, нафас ва қон айланишини мониторингини ўтказиш тавсия этилган. Тиришишлар ривожланган ҳолларда диазепамни буюриш мумкин.

Рецепциз берилади

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимон, апелсин, малина таъмли). 15 г дан кукун мажмуавий материал (қоғоз, полиетилен, алюмин фолга) ёки (полиетилен, алюмин фолга) дан пакетчаларда. 10 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.