Сертралинни МАОИ билан биргаликда, МАОИни қабул қилишни бошлашдан олдин 14 кун давомида ва бекор қилинганидан кейин 14 кун давомида буюриш мумкин эмас.
Дозага тузатиш киритиш заруратини баҳолаш мақсадида қонда трициклик антидепрессантлар концентрациясини назорат қилиш лозим.
Сертралин ва толбутамидни бир вақтда қўлланилганида қонда глюкоза даражасини назорат қилиш зарур (“Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Серотонин синдроми СҚҚОСИ қўлланилганида серотонин синдроми (СС) ва хавфли нейролептик синдром (ХНС) ривожланиши ҳоллари таърифланган.
СҚҚОСИ ни бошқа серотонинергик воситалар (шу жумладан триптанлар ва фентанил ва уларнинг аналоглари, трамадол, дексометорфан, тапентадол, мепередин, метадон, пентазоцин) билан, шунингдек серотониннинг метаболизмига таъсир қилувчи препаратлар (шу жумладан моноаминоксидаза ингибиторлари), антипсихотик воситалар ва дофамин рецепторларининг бошқа антагонистлари билан бирга қўлланилганида мазкур асоратлар хавфи ошади.
ССнинг кўринишлари бўлиб, руҳий ҳолатни ўзгариши (хусусан, ажитация, галлюцинациялар, кома), вегетатив лабиллик (тахикардия, артериал босимни ўзгаришлари, гипертермия), нейромушак грифель ўтказувчанлигини ўзгаришлари (гиперрефлекция, ҳаракатлар мувозанатини бузилиши) ва/ёки меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш ва диарея) бўлиши мумкин.
СС нинг айрим кўринишлари, шу жумладан гипертермия, мушакларнинг ригидлиги, ҳаётий муҳим функциялар параметрларини тезда ўзгаришлари билан кечиши мумкин бўлган вегетатив лабиллик, шунингдек руҳий ҳолатни ўзгариши хавфли нейролептик синдромда (ХНС) да ривожланадиган симптоматикани эслатиши мумкин.
Пациентларни СС ва ХНС нинг клиник кўринишларни ривожланиши юзасидан кузатиш зарур.
ҚТc интервалини узайиши ёки “пируэт” (торсаде де поинтес) туридаги тахисистолик юрак қоринчаси аритмияси Сертралинни постмаркетинг қўллаш вақтида ЭКГ да ҚТc интервалини узайиши ҳоллари ва “пируэт” (торсадедепоинтес) туридаги тахисистолик юрак қоринчаси аритмияси ривожланиши тўғрисида хабарлар берилган.
Кўпгина ҳоллар бундай ҳолатлар ривожланиши хавфи омиллари бўлган пациентларда қайд этилган.
Шундай қилиб, ЭКГ да ҚТc интервалини узайиши ёки “пируэт” (торсаде де поинтес) туридаги тахисистолик юрак қоринчаси аритмияси ривожланиши хавфи омиллари бўлган пациентларда сертралинни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Бошқа СҚҚОСИ, антидепрессантлар ёки антиобсессив препаратлардан ўтиш Бир СҚҚОСИ ни бекор қилиш ва бошқа шундай препаратни қабул қилишни бошлаш ўртасидаги зарур бўлган интервал белгиланмаган.
Бошқа СҚҚОСИ, антидепрессантлар ёки антиобсессив препаратлардан, айниқса узоқ муддат давомида таъсир қилувчи препаратлардан, масалан, флуоксетиндан сертралинга ўтишда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Серотонинни нейронал қамраб олинишининг бир ингибиторидан бошқасига алмаштирилганида “холи бўлиш даври”га зарурат йўқ.
Бироқ даволаш курси ўзгаришларида эҳтиёткорликка риоя қилиш талаб қилинади.
Бошқа серотонинергик препаратлар, масалан, триптофан, фенфлурамин ва 5-НТ-агонистлар Сертралинни нейротрансмиттер грифель узатилишига яққол намоён бўлган таъсири бўлган бошқа препаратлар (триптофан, фенфлурамин, 5-НТ-агонистлар ёки табобатда қўлланиладиган гиёҳлардан тайёрланадиган препаратлар, тешик далачой) билан бир вақтда қўлланилишини эҳтиёткорлик билан амалга ошириш ва потенциал фармакодинамик ўзаро таъсирни ҳисобга олиб, иложи борича бундан сақланиш лозим.
Ўз жонига қасд қилиш хатти харакатлари Депрессия, ўз жонига қасд қилиш фикрларининг юқори хавфи, ўзига шикаст етказиш ва ўз жонига қасд қилишга мойилликга боғлиқдир.
Бундай хавф барқарор ремиссияга қадар сақланиб қолади.
Пациент ҳолатини яхшиланиши даволашнинг биринчи бир неча ҳафтасида ёки ундан кўпроқ вақтда юз бермаслигини инобатга олган ҳолда бундай яхшиланиш юзага келгунга қадар пациентни синчковлик билан назорат қилишни амалга ошириш лозим.
Шунингдек соғайишнинг бошланғич босқичларида ўз жонига қасд қилиш хавфини ошиши одатдаги ҳол бўлиб ҳисобланади.
Сертралин буюрилиши мумкин бўлган бошқа касалликлар ўз жонига қасд қилиш ҳодисаларининг юқори хавфи билан шунингдек боғлиқ бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, ушбу касалликлар катта депрессив бузилиш билан кечиши мумкин.
Шу боисдан катта депрессив бузилишни даволашдаги каби айнан шундай эҳтиёт чораларини амалга ошириш лозим.
Анамнезда ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган пациентларда ёки даволаниш бошланишидан олдин ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган пациентларда ўз жонига қасд қилиш фикрларининг ёки уринишларининг юқорироқ хавфи қайд этилади.
Бундай пациентлар ҳам даволаш вақтида синчков тиббий кузатув остида бўлишлари керак.
Сертралин билан даволанаётган барча пациентларни, айниқса хавф гуруҳига мансуб пациентларни ўз жонига қасд қилиш хулқ-атвори симптомларини ривожланиши ёки ёмонлашувини аниқлаш мақсадида синчковлик билан кузатиш лозим.
Пациентларни, уларнинг қариндошлари ва васийларини депрессия юзага келиши ёки ёмонлашуви, ўз жонига қасд қилиш фикрлари ёки хулқ-атвори пайдо бўлиши, шунингдек хулқ-атворда ҳар қандай ўзгаришлар юзасидан, айниқса даволаш бошланишида ва препаратнинг дозасини ҳар қандай ўзгаришларида, пациент ҳолатини назорат қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш лозим.
Айниқса депрессияси бўлган пациентларда ўз жонига қасд қилиш уринишлари хавфини шунингдек назарда тутиш лозим.
Шу боисдан, дозани ошириб юборилиши хавфини камайтириш мақсадида препаратнинг етарлича даволаш самарасини таъминлайдиган минимал дозасини қабул қилиш лозим.
Депрессияси ва бошқа руҳий бузилишлари бўлган пациентларда ўз жонига қасд қилиш хатти-харакатлари хавфи мавжуд.
Ушбу касалликларнинг ўзи бундай хулқ-атворнинг кучли рағбатлантирувчи омиллари бўлиб ҳисобланади.
Депрессияси ёки бошқа руҳий бузилишлари бўлган болалар, ўсмирлар ва ёшларда (18-24 ёшдаги) антидепрессантлар (СҚҚОСИ ва бошқалар) плацебога нисбатан ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хатти-ҳаракатларини юзага келиши хавфини ошириши аниқланган.
Шу сабабли, сертралин ёки ҳар қандай бошқа антидепрессантларни болалар, ўсмирлар ва ёшларда (24 ёшдан кичик) қўллаганда ўз жонига қасд қилиш хавфи ва уларни қўллашдан келадиган фойдани таққослаш лозим.
Бундан ташқари, 24 ёшдан катта бўлган пациентларда ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракатлари хавфини ошиши қайд этилмаган, 65 ёшдаги ва ундан катта бўлган пациентларда бундай хавфнинг пасайиши қайд этилган.
18 ёшдан кичик бўлган болалар ва ўсмирларда қўлланилиши Сертралинни 18 ёшдан кичик бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас, 6-17 ёшдаги ОКБ бўлган пациентлар бундан мустаснодир.
Ўз жонига қасд қилишга мойиллик (ўз жонига қасд қилишга уринишлар ёки суиқасд фикрлари) ва душманлик кайфияти (кўпроқ тажовузкорлик, мухолиф хулқ-атвор ва ғазаб) антидепрессантлар билан даволанаётган пациентларда плацебони қабул қилаётган пациентларга нисбатан кўпроқ кузатилган.
Агар пациентни клиник баҳолаш асосида даволашни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, пациентнинг ҳолатини ўз жонига қасд қилиш ҳатти-ҳаракатлари симптомлари юзасидан синчковлик билан назорат қилиш лозим.
Бундан ташқари, препаратни боланинг ўсишига, жинсий жиҳатдан етилишига ҳамда когнитив ва хулқини ривожланишига таъсири ҳақидаги маълумотлар чекланганлигини ҳисобга олиш лозим.
Болаларни узоқ муддат даволашда шифокорлар ривожланишда нормадан оғишлар юзасидан мониторингни олиб боришлари керак.
Бекор қилиш синдроми Препаратни бекор қилинганида кўпинча бекор қилиш симптомлари, айниқса препаратни қабул қилиш бирданига тўхтатилганида юзага келади.
Бекор қилиш симптомлари сертралинни қўллашни тўхтатиб қўйган 23% пациентларда ва препаратни қўллашни давом эттирган 12% пациентларда кузатилган.
Ушбу симптомларни пайдо бўлиш хавфи бир нечта омилларга, шу жумладан даволаш давомийлигига ва дозага, шунингдек дозани пасайтириш тезлигига боғлиқдир.
Энг кўп учрайдиган реакциялар, бош айланиши, сезувчанликни бузилишлари (шу жумладан парестезия), уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва чуқур уйқу), ажитация ёки ташвиш, кўнгил айниши ва/ёки қусиш, тремор ва бош оғриғи ҳисобланади.
Одатда ушбу симптомлар енгил ва ўртача оғирлик даражасида бўлади, шундай бўлсада, айрим ҳолларда улар оғир даражада бўлиши мумкин.
Одатда ушбу симптомлар даволашни бекор қилишнинг биринчи бир неча кунлари давомида юзага келади, аммо эҳтиёцизлик оқибатида дозани қабул қилишни ўтказиб юборган пациентларда бундай симптомларни ривожланиши ҳақида жуда ҳам кам хабарлар мавжуд.
Одатда ушбу кўринишлар чуқурлашиб бормайди ва икки ҳафта ичида ўтиб кетади, улар кўпроқ (2-3 ой ёки ундан кўп) давом этадиган айрим ҳолатлар бундан мустаснодимр.
Шу боисдан, препаратни қўллашни пациентнинг ҳолатига қараб, босқичма-босқич, дозани бир неча ҳафта ёки ой давомида пасайтириб борган ҳолда бекор қилиш тавсия этилади.
Акатизия/психомотор қўзғалиш Сертралинни қўлланилиши дискомфорт ёки безовталик разъездив ҳиссиёти билан тавсифланадиган акатизияни ривожланиши ва тинч ўтира олмаслик ёки жойида тинч тура олмаслик билан кечадиган ҳаракатланишга эҳтиёж билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Кўпинча бундай симптомлар даволашнинг биринчи ҳафталарида кузатилади.
Бундай пациентларда дозани оширилиши зарар келтириши мумкин.
Жигар фаолиятини бузилиши Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда сертралинни қўллаш зарурати бўлганида препаратнинг дозаси ёки қабул қилиш тез-тезлигини пасайтириш эҳтимолини кўриб чиқиш лозим.
Сертралинни жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда қўллаб бўлмайди.
Буйрак фаолиятини бузилиши Кутилганидек, сертралинни сезиларли бўлмаган буйрак экскрециясини ҳисобга олиб буйрак етишмовчилигини яққоллигига қараб, сертралиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмасли аниқланган.
Электр тириштириш билан даволаш