Золедроновая кислота.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 4 мг золедрон кислотаси (золедрон кислотаси моногидрати кўринишида); ёрдамчи моддалар: маннит, натрий цитрати 5,5-сувли.

Тасир этувчи модда(ХПН):

золедрон кислотаси (золедрониc аcид).

Препаратнинг савдо номи:

Золедроновая кислота.

Фармакалогик гуруҳи:

Суяк касалликларини даволаш учун восита. Бисфосфонатлар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

оқ рангли кукун ёки ғовак масса. Гигроскопик.

Суяк касалликларини даволаш учун восита. Бисфосфонатлар.

M05VA08.

Хавфли ўсма билан боғлиқ бўлган гиперкалциемияни даволашда (албуминнинг > 12 мг/мл ёки 3 ммол/л даражаси бўйича тўғрилаш билан қон зардобидаги калцийнинг концентрациясида) қўлланади. Хавфли катта ўсмалар ва кўп сонли миеломадаги суякда метастазлари бўлган пациентларни стандарт ўсмаларга қарши терапия билан мажмуада даволашда қўлланади.

Золедрон кислотасини буюриш ва даволашни назоратини фақат бисфосфанатларни вена ичига қўллаш тажрибасига эга бўлган шифокорлар ўтказишлари керак. Дори воситасини калций ёки Рингер лактат эритмаси каби бошқа икки валентли катионларни сақловчи инфузия учун эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас ва алоҳида инфузион тизимни ишлатиш билан 15 минутдан кам бўлмаган бир марталик инфузия кўринишида юбориш керак. Препаратни юбориш олдидан ва кейин пациентни етарли гидратацияси таъминланиши керак. Инекцион эритмани тайёрлаш: эритма асептик шароитларда тайёрланади – 4 мг 5 мл инекция учун сувда эритилади, бутунлай эригунича эҳтиёткорлик билан силкитилади. Олинган эритма 100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилади. Катталар ва кекса ёшли пациентлардаги хавфли катта ўсмалар ва кўп сонли миеломадаги суяк метастазлари Катталар ва кекса ёшли пациентлар учун тавсия этилган доза ҳар 3-4 ҳафтада инфузия кўринишидаги 4 мг ни ташкил қилади. Пациентларга шунингдек калций препаратларини перорал суткада 500 мг дозада ва 400 ХБ Д витаминини буюриш керак. Хавфли ўсма билан боғлиқ бўлган гиперкалциемияни даволаш Катталар ва кекса ёшли пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган дозаси инфузия кўринишида 4 мг ни ташкил қилади. Дори воситасини юборишдан олдин ва кейин пациентни етарли гидратацияси таъминланиши керак.

Тасдиқланган кўрсатмалар бўйича препарат қўлланганида энг жиддий ножўя самаралари қуйидагилар: анафилактик реакциялар, кўриш аъзолари томонидан ножўя самаралар, жағ остеонекрози, сон суягини атипик синиши, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, буйрак етишмовчилиги, ўткир фазали реакция, гипокалциемия. Препарат 4 мг дозада қўлланганида ножўя самараларининг тез-тезлиги ҳақидаги маълумот, асосан, давомли даволаш ўтказилганида олинган маълумотларга асосланган. Препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя самаралар, бошқа бисфосфанатларни қўллашда хабар берилганларга ўхшаш ва пациентларнинг тахминан учдан бирида ривожланиши мумкин. Препарат юборилганидан кейин уч кун давомида одатда, иситма, толиқиш, суякларда оғриқ, этни увишиши, гриппсимон касалликларни ўз ичига олган ўткир фазали реакция симптомлари ҳақида хабар берилган. Бу симптомлар одатда бир неча кун давомида ўтиб кетади. Калцийнинг буйрак экскрециясини пасайиши кўпинча зардобда фосфатнинг даражасини пасайиши билан бирга кечади, у симптомсиз бўлади ва даволашни талаб қилмайди. Одатда қон зардобида калцийнинг даражаси симптомсиз гипокалциемия даражасигача камайиши мумкин. Плацебо-назоратли тадқиқотларнинг умумлаштирилган таҳлили асосида препарат қабул қилган пациентларда кўпинча оғир анемия ҳақида хабар берилган. Қуйида кўрсатилган ножўя реакциялар ҳақидаги маълумот клиник тадқиқотлардан тўпланган. Ножўя реакциялар уларни намоён бўлиш тез-тезлиги бўйича таснифланган: жуда тез-тез (> 1/10), тез-тез (> 1/100, <1/10), ba’zida (> 1/1000, < 1/100), kam hollarda (> 1/10000,     < 1/1000),  жуда кам ҳолларда (< 1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар. Қон тизими ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез – анемия; баъзида – тромбоцитопения, лейкопения; кам ҳолларда – панцитопения. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, парестезия; баъзида – бош айланиши, таъмни бузилиши, гипостезия, гиперстезия, тремор. Руҳий бузилишлар: тез-тез – уйқуни бузилиши; баъзида – безовталик; кам ҳолларда – онгни чалкашиши. Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – конъюнктивит; баъзида – кўришни хиралашиши. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, анорекция, қабзият; баъзида –диарея, қорин оғриғи, диспепсия, стоматитлар, оғизни қуриши. Нафас тизими томонидан: баъзида – диспноэ, йўтал. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – кўп терлаш; баъзида қичишиш, тошма (шу жумладан эритематоз ва макуляр тошма). Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез – суякларда оғриқ, миалгия, артралгия, ёйилган оғриқ, бўғимларнинг танглиги; баъзида – жағ остеонекрози, мушак тиришишлари. Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – артериал гипертензия; баъзида – артериал гипотензия; кам ҳолларда – брадикардия. Буйрак ва сийдик чиқариши тизими томонидан: тез-тез – буйрак етишмовчилиги; баъзида – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия. Иммун тизими томонидан: баъзида – ўта юқори сезувчанлик реакциялари; кам ҳолларда – ангионевротик шиш. Умумий бузилишлар ва препарат юборилган жойдаги реакциялар: тез-тез – ўткир фазали реакция, иситма, гриппсимон ҳолат (шу жумладан, этни увишиши, лоҳаслик ва юзга қон оқиб келиши), периферик шиш, астения; баъзида – инекция жойидаги реакциялар (шу жумладан оғриқ, таъсирланиш, шиш, зичлашиши, қизариш), кўкракда оғриқ, вазнни ошиши. Лаборатория кўрсатгичларини оғиши: жуда тез-тез – гипофосфатемия; тез-тез – қонда креатинин ва мочевина даражасини ошиши, гипокалциемия; баъзида – гипомагниемия, гипокалиемия; кам ҳолларда – гиперкалиемия, гипернатриемия. Постмаркетинг тадқиқотлар Препаратни қўллашни постмаркетинг тажрибаси, спонтан хабарлар ва адабиёт маълумотларидан қуйидаги ножўя реакциялар маълум. Пациентлардаги бу реакциялар хақида сони номаълум популяциядан кўнгилли хабар берилиши туфайли, уларнинг тез-тезлиги ва сабаб-оқибат алоқасини ишончли баҳолашни имконияти йўқ. Иммун тизими томонидан: анафилактик реакция/шок. Нерв тизими томонидан: уйқучанлик. Кўриш аъзолари томонидан: увеит, эписклерит, склерит ва кўз косаси соҳасида яллиғланиш жараёни. Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак бўлмачалари фибрилляцияси, артериал гипотензия, у авваламбор хавф омиллари бўлган пациентларда цингаопе ёки циркулятор коллапсга олиб келади. Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, ўпкаларнинг интерстициал касалликлари. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: эшакеми. Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: суяклар, бўғимларда ўткир, баъзида ногиронликка олиб келувчи оғриқ ва/ёки мушак оғриғи, атипик кўст ости синишлар ва сон суяги диафизининг синишлари. Суяк тўқимасини шикастланиши билан боғлиқ бўлган симптомларни олдини олиш қайд этиш бўйича тадқиқотларидаги хавфсизлиги бўйича маълумотларни бирлаштирилган таҳлилида, суяк тўқимасининг хавфли ўсмалари бўлган пациентларда кечки босқичларда, тахминан Золедрон кислотасини қўллаш билан боғлиқ бўлган буйрак фаолиятини бузилишлари ҳақидаги хабарларни қуйидаги тез-тезлиги кузатилган: кўп сонли миелома (3,2%), простата раки (3,1%), сут безининг раки (4,3%), ўпкаларда ёки бошқа катта аъзоларда ўсма (3,2%). Буйрак фаолиятини ёмонлашиш эҳтимолини ошириши мумкин бўлган омиллар сувсизланиш, илгари мавжуд бўлган буйрак етишмовчилиги, препарат ёки бошқа бисфосфонатлар билан даволашнинг бир неча цикллари, шунингдек нефротоксик дори воситаларини ёндош қўллаш ёки тавсия этилган билан солиштирганда қисқартирилган инфузия вақтини ўз ичига олади. Препаратнинг бошланғич ёки бир марталик дозасидан кейин буйрак фаолиятини ёмонлашиши, буйрак етишмовчилиги ва диализгача ривожланиши хақида хабар берилган. Ўткир фазали реакция симптомлар йиғиндисидан иборат ва иситма, толиқиш, суякларда оғриқ, этни увишиши ва гриппсимон касалликларни ўз ичига олади. Реакция препарат юборилганидан кейин уч кунгача вақт давомида пайдо бўлади, реакцияни шунингдек кўпинча “гриппсимон” ёки “дозадан кейинги” симптомлар сифатида номлаш қабул қилинган.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, бошқа бисфосфонатларга ҳам), ҳомиладорлик, лактация даври, болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан. Оғир буйрак (қон зардобидаги креатининнинг концентрацияси 400 мкмол/л ёки 4,5 мг/дл дан кам эмас) ёки жигар етишмовчилиги, ”аспиринли” бронхиал астма.

Ўсмаларга қарши воситалар, антибиотиклар, аналгетиклар билан бир вақтда қўлланганида, клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Ҳалқали диуретиклар (гипокалциемия хавфи ошади), бошқа потенциал нефротоксик дори воситалари билан бирга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Аминогликозидлар қон зардобидаги Са+ концентрациясига бир томонлама таъсир кўрсатади, шунинг учун улар бир вақтда буюрилганида гипокалциемия ва гипомагниемия ривожланишини хавфи ошади. Кўп сонли миеломаси бўлган пациентларда талидомид билан бир вақтда қўлланганида буйрак фаолиятини бузилиши хавфи ошади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: гипокалциемия, гипофосфатемия, гипомагниемия симптомларини кучайиши, буйрак фаолиятини бузилиши (шу жумладан, буйрак етишмовчилиги). Даволаш: вена ичига калций глюконатни, натрий/калий фосфатни, магний судьяни юбориш.

Шифокор рецепти бўйича

4 мг дан фаол модда сиғими 10 мл шиша флаконларда. Флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. Стационарлар учун ўрам: 40 флаконлар мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан гурух қутида.

2 йил.