Ножўя реакциялар меъёрий-ҳуқуқий фаолияти бўйича Тиббий луғатнинг (МедДРА) классификациясига монанд тизимли-аъзо синфлари бўйича тақсимланган.
Ножўя таъсирларнинг учраш тезлигини кўрсатиш мақсадида ЖСС классификацияси қўлланилган: тез-тез (≥10%); тез (≥1% ва <10%); кам (≥0,1% ва <1%); баъзида (≥0,01% ва <0,1%); жуда кам (<0.01%); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга кўра ножўя самараларнинг учраш тезлигини аниқлаш имконияти йўқ).
Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез – нафас йўлларининг инфекциялари, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения.
Иммун тизим томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – аллергик реакциялар; жуда кам ҳолларда – анафилактик реакциялар.
Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – анорекция, иштаҳани кучайиши, тана вазнини ошиши, подагра.
Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – таъсирчанлик, безовталик, уйқусизлик, хавотирлик, депрессия.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши; тез-тез эмас – гипестезия, тремор, ҳушдан кетиш, мияда қон айланишини бузилиши; жуда кам ҳолларда – парестезия, ортостатик бош айланиши.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – кўришни ноаниқлиги; учраш тезлиги номаълум – интраоперацион атоник рангдор парда синдроми (“тор қорачиқ” синдроми варианти).
Эшитиш аъзолари ва лабиринт бузилишлари: тез-тез – вертиго; тез-тез эмас – қулоқ шанғиллаши.
Юрак томондан бузилишлар: тез-тез – юрак уришини ҳис қилиш, тахикардия; тез-тез эмас – стенокардия, миокард инфаркти; жуда кам ҳолларда – брадикардия, аритмия.
Қон томирлар томонидан бузилишлар: тез-тез – АБ ни яққол пасайиши, ортостатик гипотензия; жуда кам ҳолларда – юз терисини қизиб кетиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез – ҳансираш, ринит, йўтал, бронхит; тез-тез эмас – бурун қонаши; жуда кам ҳолларда бронхоспазм.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – қоринда оғриқ, диспепсия, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, кўнгил айниши; тез-тез эмас – метеоризм, диарея, қабзият, қусиш, гацроэнтерит.
Жигар ва ўт йўллари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – холестаз, гепатит, сариқлик.
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: кам ҳолларда – жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлари: тез-тез – терини қичишиши, тез-тез эмас – тери тошмалари; жуда кам ҳолларда – пурпура, алопеция, эшакеми.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар: тез-тез – белда оғриқ, миалгия; тез-тез эмас – артралгия; кам ҳолларда – мушак спазмлари, мушакларни бўшлиги.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – цистит, сийдик ушлаб тура олмаслик; тез-тез эмас – сийишни тезлашиши, дизурия, гематурия; кам ҳолларда – полиурия; жуда кам ҳолларда – никтурия, суткалик диарезни ошиши.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – эректил дисфункция; жуда кам ҳолларда – гинекомастия, приапизм; учраш тезлиги номаълум – ретроград эякуляция.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез – астения, периферик шишлар, кўкрак қафасида оғриқ, гриппсимон синдром; тез-тез эмас – юздаги шишлар, турли жойларда жойлашган оғриқлар; жуда кам ҳолларда – кучли толиқиш, лоҳаслик.