Ножўя реакциялар тез-тезлигини белгиланиши: тез-тез (>1/100 ва <1/10), ba’zida (>1/1000 ва <1/100), kam (>1/10000 ва <1/1000), жуда кам (<1/10000).
Қон яратиш тизими томонидан: кам – тромбоцитопения, нейтропения, эозинофилия, лимфопения, лейкопения, гемолитик анемия.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: баъзида – бош айланиши/вертиго, бош оғриғи, уйқучанлик, тиришишлар; кам – парестезиялар, астения, уйқусизлик, гиперреактивлик, тажаввузкорлик, безовталик, асабийлик, хушдан кетиш, миастения, ҳолсизлик.
Сезги аъзолари томонидан: кам – қулоқларни шанғиллаши, карликкача бўлган эшитишни қайтувчи бузилишлари (юқори дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилишда), таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўриш аниқлигини бузилиши.
Юрак-томир тизими томонидан: кам – ланжлик, шу жумладан кўкракда оғриқ, артериал босимни пасайиши, юрак уришини хис қилиш, аритмия, қоринча тахикардияси, ҚТ интервалини узайиши, икки томонга йўналган қоринчалар тахикардияси.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқлар ва спазмлар; баъзида – метеоризм, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, анорекция; кам – қабзият, тил рангини ўзгариши, гастрит, панкреатит, сохтамембраноз колит, холестатик сариқлик, гепатит, фулминант гепатит, жигар фаолиятини лаборатория кўрсатгичларини ўзгариши, гипербилирубинемия, гипергликемия; жуда кам – жигар фаолиятини бузилиши ва жигар некрози (ўлим билан якунланиши мумкин).
Аллергик реакциялар: баъзида – қичишиш, тери тошмалари; кам – ангионевротик шиш, эшакеми, фотосенсибилизация, анафилактик реакциялар (кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи), кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Суяк-мушак тизими томонидан: баъзида – артралгия.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам – интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги, қон плазмасида мочевина ва креатининнинг концентрациясини ошиши, периферик шишлар.
Бошқалар: вагинит, кандидоз, кучли толиқиш, конъюнктивит.