Зитранрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: 1459,11 мг азитромицин дигидрати, 1392,0 мг азитромицинга эквивалент бўлган. ёрдамчи моддалар: қанд упаси, сувсиз уч асосли натрий фосфати, ксантан камеди, гидроксипропил целлюлоза, лимон ароматизатори, қулупнай ароматизатори.

Тасир этувчи модда(ХПН):

азитромицин

Препаратнинг савдо номи:

Зитран

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотик (макролидлар гуруҳи).

Дори шакли:

суспензия тайёрлаш учун кукун.

оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли, лимон ва қулупнай таъмли кукун

Антибиотик (макролидлар гуруҳи).

J01FA10

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу уни кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. 500 мг дозада ичга қабул қилинганидан кейин, азитромициннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Смах) 2,5-2,96 соатда эришилади ва у 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокиришаолишлиги 37% ташкил қилади. Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзо ва тўқималарига (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши киради. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига нисбатан 10-50 марта юқори) ва ярим чиқарилиш даврининг узоқлиги азитромициннинг қон плазмаси оқсиллари билан паст даражада боғланиши, шунингдек уни эукариотик ҳужайраларга кириш қобилияти ва лизосомалар атрофидаги рН паст бўлган, муҳитда кўпроқ тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, юқори тахминий тақсимланиш ҳажмини (31,1л/кг) ва юқори плазма клиренсини белгилайди. Азитромицинни кўпроқ лизосомаларда тўпланиш қобилияти, айниқса ҳужайра ички қўзғатувчиларини элиминацияси учун муҳим. Фагоцитлар азитромицинни инфекция жойига етказиб бериши, у ерда унинг фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Азитромициннинг концентрацияси инфекция ўчоғида, соғлом тўқималарга нисбатан (ўртача 24-34% га) ишонарли даражада юқори ва яллиғланиш шиши даражаси билан тўғри қилади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Азитромицин яллиғланиш ўчоқларида бактерицид концентрацияларда, охирги қабул қилинган дозадан кейин 5-7 кун давомида сақланади, бу қисқа (3-кунлик ва 5-кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имконини беради. Фаол бўлмаган метаболитлар хосил бўлиши билан асосан жигарда метаболизмга учрайди. Азитромицин қон плазмасидан 2 босқичда чиқарилади: ярим чиқарилиш даври қабул қилингандан кейин 8 дан 24 соат оралиғида 14-20 соатни ва 24 дан 72 соат оралиғида – 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткасига 1 марта қўллаш имконини беради. Асосан сафро билан ўзгармаган кўринишда, кўп бўлмаган қисми буйрак орқали сийдик билан чиқарилади.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: – нафас йўлларининг юқори бўлимлари ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит); – скарлатина; қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бактериал ва типик пневмониялар, бронхит); -тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (ўртача оғирлик даражасидаги хуснбузар тошма (Аcне вольтметрис), сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар); – урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит); – Лайм касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (эрйтҳема мигранс) қўлланади.

Препарат овқатланишдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан 2 соатдан кейин, суткада 1 марта қабул қилинади.

Кам ҳолларда кузатилади (0,7% холатларда ёки камроқ) Овқат хазм қилиш тизими томонидан: малена, холистатик сариқлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, иштахани бузилиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидомикози, таъм билишни ўзгариши, гастрит, жигар ферментларининг фаоллигини қайтувчан кучсиз ошиши. Сийдик ва жинсий тизим томонидан: нефрит, вагинал кандидомикоз. Юрак ва қон-томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш, кўкрак қафасида оғриқ Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, юқори толиқиш, болаларда – бош оғриғи (ўрта отитни даволашда), гиперкинезия, хавотирлик, невроз, уйқуни бузилиши. Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда-терида тошмалар, Квинке шиши, тери қичишиши, эшакеми, конюнктивит. Бошқа: астения, фотосенсибилизация

– жигар ва буйрак фаолиятининг оғир бузилишлари; – азитромицин ёки  препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; – макролид гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик; – 6 ойликкача бўлган болаларда (тасири ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Антацид воситалар (алюминий ва магний сақловчи), этанол ва овқат истемол қилиш азитромицинни сўрилишини сезиларли даражада камайтиради, шунинг учун препаратни овқатдан 1 соат олдин ёки 2 соатдан сўнг қабул қилиш керак. Азитромицин бошқа макролид антибиотиклардан фарқли Цитохром Р450 тизими изоферментлари билан боғланмайди. Хозирги вақтгача теофиллин, терфенадин, карбамазепин, триазолам, дигоксин билан ўзаро тасири аниқланмаган. Варфарин билан қўллаш зарур бўлганда протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади. Макролидларни эрготамин ва дигидроэрготамин билан бир вақтда қўлланганда уларнинг токсик тасири намоён бўлиши мумкин (қон-томирлар спазми, дизестезия). Линкозаминлар азитромицин фаоллигини сусайтиради, тетрациклин ва хлорамфеникол эса оширади. Фармацевтик жихатдан азитромицин гепарин билан номутаносиб.

Жигар ва буйрак фаолияти бузилиш бўлганда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Азитромицин ва антацид препаратлар қўллаш оралиғида камида 2 соат танаффусга риоя қилиш тавсия этилади. Бир дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган холда, ўтказиб юборилган дозани имкон қадар эртароқ, кейинчалик 24 соат танаффус билан қабул қилиш керак. Пациентни ҳар қандай ножўя тасир юзага келганда шифокорга хабар бериш кераклиги хақида огоҳлантириш керак. Препаратни хомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган холатдагина қўллаш мумкин. Лактация даврида препаратни қўллаш зарур бўлганда,  эмизишни тўхтатиш лозим (кўкрак сути билан ажралади). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, эшитишни вақтинчалик йўқотиш, қусиш, диарея. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

Суспензия тайёрлаш учун кукун 200 мг/5мл. 29 г дан кукун 50 мл дан флаконларда.

2 йил.