Зинниа Фрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир (левоноргестрел+этинилестрадиол) қобиқ билан қопланган таблеткалар қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: – левоноргестрел – 0,150 мг, этинилестрадиол – 0,030 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон, магний стеарати, талк, сахароза, калций карбонати, глицерол, макрогол, титан диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левоноргестрел, этинилестрадиол, темир фумарат

Препаратнинг савдо номи:

Зинниа-Ф

Фармакалогик гуруҳи:

перорал контрацептив восита (левоноргестрел + этинилестрадиол).

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ, думалоқ, икки томонлама қабариқ, қандли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Ҳар бир (темир фумарати) таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: темир фумарати – 75 мг; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, полисорбат, метилпарабен, пропилпарабен, натрий крахмал гликоляти, талк, магний стеарати.

перорал контрацептив восита (левоноргестрел + этинилестрадиол).

G03AA07

Сўрилиши: Ичга қабул қилинганида левоноргестрел ва этинилестрадиол тез ва тўлиқ сўрилади. 1 таблетка қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга 1 соатдан кейин эришилади ва у левоноргестрел учун 4 нг/мл ни ва этинилестрадиол учун 1,7 соатдан кейин 65 нг/мл ни ташкил қилади. Биокираолишлиги мувофиқ 99% ва 45% ташкил қилади, бунда охиргиси учун, этинилестрадиолнинг сўрилиши ва жигардан биринчи ўтиш жараёнидаги жадал метаболизми натижасида аҳамиятли 20% дан 65% гача бўлган шахсий ўзгарувчанликка эга. Тақсимланиши: Жинсий стероидларни боғловчи глобулин (ЖСБГ) левоноргестрелни специфик боғланиши, ЖСКГ даражасини ошиши амалда левоноргестрелнинг қон зардобидаги даражасини панель ошиши билан кечади. Препарат ҳар куни қабул қилинганида қон зардобида левоноргестрелни тўпланиши кузатилади, бунда левоноргестрелнинг циклни иккинчи ярмидаги даражаси (2 ҳафталик қабулдан кейин) препаратни қабул қилишни бошидагига қараганда тахминан 4 марта юқори. Препарат 3 цикл қабул қилинганидан кейин циклдаги ЖСБТ индукциясининг даражаси бошқа ўзгармайди. Этинилестрадиолнинг мувозанат ҳолатига тахминан бир ҳафта мунтазам қабул қилинганидан кейин якуний босқичдаги ярим чиқарилиш даврининг (Т1/2) ва суткалик дозасининг ўзгартирувчанлигини ҳисоби билан эришилади, бунда мувозанат концентрацияси Зинниа-Ф препаратини бир марта қабул қилинганидаги этинилестрадиолнинг концентрациясидан 40-60% га ошади. Этинилестрадиолнинг қон плазмаси оқсиллари, асосан албумин билан боғланиши 98% ни ташкил қилади. Этинилестрадиолнинг суткалик дозасини тахминан 0,02% кўкрак сути билан чиқарилади. Левоноргестрелнинг тақсимланиши ҳажми 0,7 л/кг ни, этинилестрадиолнинг – 2,8-8,6 л/кг ни ташкил қилади. Метаболизми ва чиқарилиши: Левоноргестрелнинг фармакокинетикаси икки босқичли (Т1/2) терминал босқич учун 12-15 соатни ташкил қилади. Левоноргестрел организмдан фақат метаболитлар кўринишида чиқарилади. Зардобдан метаболик клиренсининг тезлиги минутига 0,8 мл/кг ни ташкил қилади. 60% метаболитлар буйраклар орқали ва 40% ичак орқали чиқарилади, уларнинг Т1/2 24 соатни ташкил қилади. Этинилестрадиолнинг мувозанати метаболик клиренси минутига 23-7 мл/кг ни ташкил қилади. Этинилестрадиолнинг даражаси 2 босқичда камаяди: Т1/2– мувофиқ 1 соат ва 10-20 соатга ва этинилестрадиолнинг биотрансформацияси натижасида метаболитлари кўринишида 40% буйраклар ва 60% ичак орқали чиқарилади, Т1/2 –тахминан 24 соат. Темир фумарати юқори биокираолишлиги билан характерланади, икки валентлик темир енгил сўрилади, фумарат кислотаси эса унинг сўрилишини кучайтиради.Қабул қилгандан кейин 4 соат ўтгач С мах эришилади. Т1/2 – тахминан 12 соат. Темир танқислиги анемиясида суткада 1 марта 350 мг қабул қилганда темир дозасини минимал самарасини таъминлайди. Бунда қон зардобида гемоглобин даражаси ошади (темир ҳам), эритроцитлар сони камаяди; анемиянинг ҳамма гематологик ва клиник белгилари 3-4 ҳафта даволашдан кейин камаяди.

Контрацепция, ҳайз кўриш циклининг функционал бузилишлари.

Ичга, чайнамасдан, оз миқдордаги сув билан бирга ЗИННИА-Ф препарати ҳар куни сутканинг бир вақтида (нонуштадан ёки кечки овқатдан кейин яхшироқ) 1 таблеткадан ҳайз кўриш циклининг 1 кунидан бошлаб (ҳайз кўриш қон кетишининг 1 куни) 21 кун давомида, кейинчалик 7 кунлик оралиқ вақтида темир фумарати 1 таблеткадан ичга, оч қоринга, эрталабки нонуштадан 30 минут олдин 7 кун давомида қабул қилинади, бу вақтда ҳайз кўришга хос қон кетишлар бошланади. 7 кунлик танаффусдан кейин қон кетиши тўхтагани ёки фақат бошланганлигига қарамай препаратни кейинги ўрамдан қабул қилишни давом эттириш керак. Бунда осон амалга ошириладиган ритм ўрнатилади: 3 ҳафта – таблеткани қабул қилиш, 1 ҳафта – танаффус. Ҳар бир ўрамдан препаратни қабул қилиш ҳафтанинг бир хил кунида бошланади. Препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин жинсий безларнинг фаолияти тўлиқ ҳажмда тикланади, бу меъёрий уруғланиш қобилиятининг таъминлайди. Даволаш тўхтатилганидан кейин одатда биринчи ҳайз кўриш цикли 1 ҳафтага узаяди. Агарда 2-3 ой давомида меъёрий цикл тикланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда, уни кейинги 12 соат давомида қабул қилиш керак, акс ҳолда бу циклда контрацептив самарани камайиши мумкин. 12 соатдан ошадиган оралиқ пайдо бўлганида, ушбу кундаги таблеткани ишлатиши керак эмас, препаратни қабул қилишни белгиланган вақтда, ҳафта кунига мос тушадиган таблеткани ишлатиб давом эттириш керак. Бундай ҳолларда ишончли контрацептив самарага эришиш учун контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларидан фойдаланиш керак. Мажмуавий перорал контрацептивлардан бошқасига ўтишда қабулни олдинги ўрамдан охирги фаол таблеткани қабул қилгандан кейин кейинги куни бошлаш авзалроқ, аммо қабулдаги одатдаги 7-кунлик танаффусдан кейин кейинги кундан кеч эмас (21 таблетка сақловчи препаратлар учун) ёки нофаол таблеткани охирги қабул қилинганидан кейин (ўрамда 28 таблетка сақловчи препаратлар учун). Агар аёл фақат гестген (“мини-пили”) сақловчи контрацептивни ишлатган бўлса, у ҳолда ЗИННИА-Ф препаратига ўтиш ҳар қандай кунда (танаффуссиз) мумкин. Ҳомиладорликнинг И уч ойлигида узилишдан кейин аёл препаратни қабул қилишни дарҳол бошлаш мумкин ва контрацепцияни бошқа қўшимча усулларига ҳожат йўқ. Туғруқлардан ёки ҳомиладорликнинг ИИ уч ойлигидаги узилишдан кейин препаратни қабул қилишни 21-28 кундан кейин бошламаслик керак ёки ЗИННИА-Ф препаратини қабул қилишни биринчи 7 кунида давомида контрацепцияни тўсиқ усулини қўшимча ишлатиши керак. Ҳар қандай ҳолатда ЗИННИА-Ф препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин ҳомиладорликни истисно қилиш керак.

Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидагиларга мувофиқ (Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таснифи) аниқланган: жуда тез-тез – 1/10 дан кўпроқ тез-тез – 1/100 дан кўпроқ 1/10 дан камроқ тез-тез эмас – 1/1000 дан кўпроқ 1/100 дан камроқ, кам ҳолларда – 1/1000 дан кўпроқ 1/1000 камроқ, жуда кам ҳолларда – 1/10000 дан камроқ, шу жумладан алоҳида хабарлар. Овқат ҳазм қилишни тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, гастралгия, тез-тез эмас – қусиш, диарея, кам ҳолларда – холестаз, жуда кам ҳолларда – панкреатит, сариқлик, гепатоцеллюляр аденома. Жинсий тизими томонидан: тез-тез – кучланиш ҳисси, сут безларининг оғриғи, кам ҳолларда – либидони ўзгариши, сут безларидан ажралмаларнинг чиқарилишини ошиши, қабулни биринчи бир неча ойлари давомида метроррагия, қин секрециясини ўзгариши. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, хавотирлик, депрессия, тез-тез эмас – меньшевизм. Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – тромбофлебит, тромбоэмболиялар. Сезги аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўришни бузилиши, эшитишни пасайиши. Бошқалар: тез-тез эмас – организмда суюқликни тутилиши, гиперлипидемия, кам ҳолларда – аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, қовоқларни шиши, конъюнктивит), контакт линзаларни ўзлаштираолмаслик, тана вазнини ўзгариши, жуда кам ҳолларда – На+ ва Cа+ алмашинувини бузилиши, узоқ муддат қўлланганида – хлоазма (ўчоқли пигментация).

тромбозларни мавжудлиги ёки анамнезда тромбозлар (веноз ва артериал), оёқларнинг чуқур веналарини тромбози, ўпка артериялари шохларининг тромбоэмболияси, шунингдек тромбоздан олдинги ҳолатлар (транзитор ишемик ҳужумлар, стенокардия, миокард инфаркти, юракнинг клапан аппаратини асоратланган шикастланишлари, (ўпка гипертензияси, бўлмачаларнинг фибрилляцияси, ўткир ости бактериал эндокардит, ишемик ёки геморрогик цереброваскуляр бузилишлар), узоқ муддатли иммобилизация билан бўлган жиддий жарроҳлик аралашувлари; веноз ёки артериал тромбознинг оғир ёки кўп сонли хавф омиллари;томирли асоратлари билан бўлган қандли диабет (ангиопатия, ретинопатия);сариқлик, туғма гипербилирубинемия (Жилбер, Дубин-Джонсон ва Ротор синдроми), жигар касалликларининг оғир шакллари (жигар тестлари меъёрлашгунича), жигарнинг хавфсиз ёки хавфли ўсмалари;яққол гипертриглицеридемияли панкреатит (шу жумладан анамнезидаги);тутқаноқ, ўчоқли неврологик белгилари) билан бўлган меньшевизм (ҳозирги вақтда ва анамнездаги);ўроқ-ҳужайрали анемия;жинсий аъзоларнинг ёки сут безларининг гормонга қарам хавфли касалликлари (шу жумладан анамнездаги), гиперпролактинемия, климакснинг гиперфолликуляр босқичи, аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (салпингоофорит, эндометрит), ноаниқ генезли бачадондан қон кетишлар;ҳомиладорлик, лактация даври;препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Гемолитик (наслий ва орттирилган) ва бошқа темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия, гемохроматоз, меъда ва ўникки бармоқли ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида, ичакнинг яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги, носпецифик ярали колит).

Барбитуратлар, айрим тутқаноққа қарши дори воситалари (карбамазепин, фенитоин) препаратнинг таркибига кирувчи стероид гормонларнинг метаболизмини кучайтириш қобилиятига эга. Айрим антибиотиклар (ампициллин, рифампицин, тетрациклин, гризеофулвин) бир вақтда буюрилганида ичакда микрофлоранинг ўзгариши оқибатида контрацепциянинг самарадорлиги пасайиши кузатилади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ЗИННИА-Ф препаратининг самарадорлигини пасайтиради. Гипогликемик препаратларнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Препаратни қўллашни бошлашдан олдин ва ҳар 6 ойда аёлни умумий тиббий ва гинекологик текширувчини синчиклаб (шу жумладан сут безларини текширишни ва цервикал шиллиқнинг цитологик текшириш) ўтказиш, ҳомиладорлик ва қон ивиши жараёнининг бузилишини истисно қилиш керак. ЗИННИА-Ф препаратини контрацептив таъсири тўлиқ даражада қабулни бошлашдан 14 кунида намоён бўлиши туфайли препарат қабул қилишни биринчи 2 ҳафтасида контрацепцияни қўшимча ногормонал усулларини қўллаш тавсия қилинади. ЗИННИА-Ф препаратини қабул қилишни биринчи бир неча ойида ҳайз кўришлар орасидаги қонли ажралмаларни пайдо бўлиши ҳолларида курсни тўхтатиш керак эмас, чунки одатда енгил қон кетишлар организм препаратга мослашганидан кейин мустақил ўтиб кетади. Бундай ажралмалар қайта пайдо бўлганида, уларнинг жадаллиги ошиб, одатдаги бўлмаган кучли ва кўп ҳайз кўришга ўхшаш қон кетишларида, шунингдек препаратни қабул қилиш орасидаги 7 кунлик интервалда ҳайз кўришга ўхшаш реакциялар бўлмаганида ҳам шифокорни маслаҳати керак. ЗИННИА-Ф препарати қўлланганида гормонал контрацептивларни қабул қилиш фонида ҳайз кўриш циклини одатдаги кечиши, ректал ҳарорат ва цервикал шиллиғининг хусусиятларини ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препаратни қабул қилиш вақтида 3-4 соат давомида қусиш, диарея бўлганида унинг контрацептив самарасини пасайиши мумкин. Бундай ҳолларда қабулни тўхтатмасдан бир вақтда контрацепциянинг қўшимча ногормонал усулларидан вақтинча фойдаланиш керак. ЗИННИА-Ф препаратининг самарадорлигини пасайтирувчи карбамазепин, фенитоин, барбитуратлар, ампициллин, тетрациклин, гризеофулвин ёки НЯҚВ олаётган аёллар мувофиқ препаратларни қабул қилиш вақтида ва улар бекор қилинганидан кейин 7 кун давомида вақтинча контрацепцияни тўсиқ усулини қўллашлари керак (рифампицин ҳолларида – 4 ҳафта давомида). Тромб ҳосил бўлишининг юқори хавфи туфайли режалаштирилган оператив аралашувларни ўтказишдан, шунингдек узоқ иммобилизациянинг зарурати бўлганида 6 ҳафта олдин препаратни қабул қилишни тўхтатиши керак ва иммобилизация тугаганидан сўнг 2 ҳафтадан кейин тикланади. Флебит, тромбоз ёки эмболияларнинг эрта белгилари (оёқларда веналар бўйлаб одатдаги бўлмаган оғриқлар ва уларни шиши, ўткир оғриқлар ва кўкракда эзилиш ёки оғирлик ҳисси, тўсатдан ҳансираш) пайдо бўлганида, терини доимий қичишиши пайдо бўлганида, қориннинг пастида кучли оғриқлар, кучли бош оғриқлари ва меньшевизм, оғир депрессиялар, артериал босимни (АБ) аҳамиятли ошишида, тиришишларни тезлаши, кўриш, эшитиш ёки нутқнинг бир ўзгаришларида, биринчи марта ҳаракат бузилишлари пайдо бўлганида, гепатит, сариқлик, холестаз, порфирацияни бирламчи ёки қайта пайдо бўлишида ҳомиладорликка шубҳа бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва қўшимча текширишларни ўтказиш керак. Гормонал контрацептив препаратлар қабул қилаётган чекувчи аёлларда жиддий оқибатлари билан бўлган томир касалликларини ривожланиш хавфи юқори (миокард инфаркти, импульс). Хавф ёш ошган сари ва чекилаётган сигаретларнинг миқдорига қараб (айниқса 30 ёшдан катта аёлларда) ошади. Юқори АБ да  тромбозларни пайдо бўлиш хавфи ошади. Хлоазма пайдо бўлган пациентлар препаратни қўллаш вақтида қуёшда бўлишдан сақланишлар керак.

Зинниа-Ф препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш керак. Препаратни таркибига кирувчи фаол моддалар оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади.

30º С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бачадондан қон кетиши. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

28 таблеткадан: қобиқ билан қопланган 21 таблетка (левоноргестрел 150 мкг+ этинилестрадиол 30 мкг сақловчи) ва  қобиқ билан қопланган (75 мг темир фумарати сақловчи) 7 таблетка Ал ва ПВХ/ПВДХ блистерда. 1 блистердан: №28 (1Х(21+7)); 2 блистердан: №84 (3х (21+7)); 100 блистердан: №2800 (100 х (21+7)) қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

5 йил.