Зинацеф™ кўпчилик бета-лактамазаларга чидамли ва граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг кенг таъсир доирасига нисбатан фаол бўлган цефалоспоринлар гуруҳига мансуб бактерицид антибиотикдир.
Препаратни цефуроксимга сезгир бўлган бактериялар чақирган касалликларни даволаш учун, шунингдек қўзғатувчи ҳали аниқланмаган даврда ҳам қўллаш мумкин.
Цефуроксим натрийга нисбатан сезгирлик географик манзил ва вақтга қараб ўзгаради.
Шунингдек, агар мавжуд бўлса, сезувчанлик бўйича маҳаллий маълумотларни ҳам ҳисобга олиш зарур (Фармакологик хусусиятлари, Фармакологик самаралари бўлимларига қаранг) Қуйидаги ҳолатларда қўлланади: респиратор инфекциялар: масалан, бактериал пневмония, ўткир ва сурункали бронхит, инфекцияланган бронхоэктазлар, ўпка абсцесси, кўкрак қафаси аъзоларини операциядан кейинги инфекцион касалликлари;ЛОР-аъзоларининг инфекциялари: масалан, синусит, тонзиллит, фарингит ва ўрта қулоқ отити;сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари: масалан, ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, симптомсиз бактериурия;юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: масалан, целлюлит, сарамас ва жароҳат инфекциялари;суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари: масалан, остеомиелит ва септик артрит;акушерлик ва гинекологик инфекциялар, жу жумладан кичик чаноқ аъзолари касалликлари;гонорея, айниқса пенициллин билан даволаш мумкин бўлмаган ҳолатлари;бошқа инфекциялар, шу жумладан септицемия, менингит, перитонит;қорин бўшлиғи аъзоларида ўтказилган жарроҳлик, чаноқ аъзоларидаги жарроҳлик, юрак-қон томир ва ортопедик операциялар, кизилунғач, ўпка ва томиларда ўтказилган операциялардан сўнг асоратлар хавфи юқори бўлганда инфекцион асоратларни олдини олиш.
Кўпгина ҳолларда Зинацеф™ билан ўтказилган монотерапия самарали ҳисобланади, лекин зарурати бўлганида, айниқса овқат ҳазм қилиш йўлларида ва гинекологик операциялардан сўнг, препаратни аминогликозид антибиотиклари ёки метронидазол билан бирга (перорал, суппозиторийда ёки инекция орқали) қўллаш мумкин.
Пневмонияни ва сурункали бронхит касаллиги зўрайишини даволашда Зиннат™ (цефуроксим аксетил) билан перорал даволашга ўтишдан олдин Зинацеф™ қўллаш самарали ҳисобланади.