Зимокард МРрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: триметазидин гидрохлориди – 35 мг; ёрдамчи моддалар: калций гидроген фосфати, микрокристал целлюлоза, гипромеллоза, гидроксипропил целлюлоза, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, тозаланган талк, изопропил спирти, оқ опадрий, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Зимокард МР

Фармакалогик гуруҳи:

стенокардия хуружларини олдини олиш учун восита

Дори шакли:

ажралиб чиқиши модификацияланган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ рангли, думалоқ, икки томони бироз қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонлама силлиқ таблетка.

стенокардия хуружларини олдини олиш учун восита

S01EB15

Перорал қабул қилинганида ичак шиллиқ қавати томонидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Смах (ичга 20 мг дозада бир марта қабул қилинганидан сўнг) 55 нг/мл ни, унга эришиш вақти эса – 2 соатни ташкил қилади. Биокираолишлиги – 90%. Тақсимланиш ҳажми –      4,8 л/кг ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 16%. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади. Буйраклар орқали (тахминан 60% – ўзгармаган ҳолда) чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2 4,5-5 соатни ташкил қилади.

Триметазидин ишемик миоцитларни ишемияни метаболик қолдиқларидан ҳимоя қилувчи цитопротектор анти ишемик агент ҳисобланади. Юрак ишемик касаллигиСтенокардия хуружлари профилактикаси (мажмуавий даволашда)Хореонетинал томирлар бузилишлариТомирлардан келиб чиққан бош айланишиКохлео-вестибуляр ишемик табиатли бузилишлари (қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши). Ин витро ва ин виво шароитида миокард ишемиясини текширувлари шуни кўрсатадики, триметазидин қуйидаги ҳолларда кўрсатилган: хужайра ичи ацидози тикланганданатрий ва калций тўпланишининг чегарасиАТФ хужайра ичи даражасини ва креатининфосфокиназа камайишини тутиб турадимитохондриялар функциясини сақлайдимиокард қисқарувчанлигини пасайтиради ёғ кислоталарини метаболизми ва миокард метаболизмини ошиши глюкозаэркин кислородли радикаллардан эндомембран жарохатларини ҳимоя қиладинейрофиллар инфилтрациясини ингибиция қилади.

Триметазидинни 1 таблеткадан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) овқатланиш вақтида, чайнамасдан, сув билан қабул қилиш керак. Препарат узоқ вақт қабул қилинади. Даволаш курсини давомийлиги индивидуал равишда белгиланади, зарурат бўлганда даволаниш схемаси 3 ойдан кейин қайта кўриб чиқиш мумкин.

Тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи. Тез-тезлиги номаълум – паркинсонизм симптомлари (тремор, акинезия, мушаклар тонусини ошиши), нотинч оёқлар синдроми, юрганда чайқалиш ва бошқа ҳаракат бузилишлари, улар одатда қайтувчан бўлиб, триметазидимни қабул қилиш бекор қилинганида йўқолган. Уйқуни бузилиши (уйқучанлик, уйқусизлик)

Триметазидинга ёки бошқа ўхшаш моддаларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари, Паркинсон касаллиги, паркинсонизм симптомлари, тремор, нотинч оёқлар синдроми ва бошқа ҳаракат бузилишлари, буйрак функциясини жиддий бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Препарат бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда шифокор билан маслахатлашиш керак. Триметазидинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг натижалари аниқланмаган. Триметазидинни бета-блокаторлар, калций антагонистлари, нитратлар, гепарин, гиполипидемик агентлар билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ. Триметазидин кенг қўлланиладиган иккита, айниқса теофиллин и дигоксин препаратларининг кинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Препарат фенозон-антипиринни ярим тақсимланишига таъсир қилмайди, уни дори воситасини гидроксилизацияси индуктори ҳам эмас, ингибитор ҳам эмаслигини  белгилайди. Триметазидинни оқсиллар билан паст боғланиши бошқа юқори оқсиллар билан ўзаро таъсири эмаслигини кўрсатади, Варфарин каби препаратларни ўзаро таъсири кўрсатилган.

Триметазидин паркинсонизм симптомларини (тремор, акинезия, мушак тонусини ошиши) чақириши ёки кечишини оғирлаштириши мумкин, пациентни, айниқса кекса пациентни мунтазам кузатиб туриш керак. Шубҳали ҳолларда пациентни тегишли текширув учун неврологга йўллаш керак. Паркинсонизм симптомлари, тремор, нотинч оёқлар синдроми, юрганда чайқалиш каби ҳаракат бузилишларини ривожланиши триметазидинни бекор қилиш тўғрисидаги якуний қарорга олиб келиши мумкин. Ҳаракат бузилишларини ривожланиш тез-тезлиги паст. Улар одатда қайтувчан ҳарактерга эга, триметазидинни қабул қилиш тўхтатилганида йўқолади. Кўпчилик ҳолларда триметазидинни қабул қилиш тўхтатилганида, пациентлар 4 ой давомида соғайганлар. Агар паркинсонизм симптомлари триметазидинни бекор қилгандан кейин 4 ойдан ортиқ сақланиб турса, неврологнинг маслаҳати керак. Беқарор юришда ёки мушак тонуси пасайганида, айниқса антигипертензив воситалар қўлланганида пациент йиқилиши мумкин. Агар триметазидинни организмдан чиқарилиш вақтини: буйрак функцияни ўртача бузилиши;75 ёшдан ошган кекса пациентларда ошиши мумкин бўлса, пациентларда уни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Клиник синовларда триметазидинни гемодинамик таъсирга эга эмаслиги аниқланган. Бироқ пострегистрацион мониторинг вақтида пациентларда бош айланиши, уйқучанлик кузатилган, бу ательени бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Рецепт бўйича

10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.