Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
шиллиқ моддалар (5-12%), мой (30-48%), оқсил моддалар (18-33%), углеводлар (12-26%), ферментлар, каротин, витамин А, органик кислоталар, гликозид линомарин ва бошқа биологик фаол моддалар сақлайди.
Препаратнинг савдо номи:
Зиғир уруғлари
Фармакалогик гуруҳи:
ўраб олувчи воситалар.
ўраб олувчи воситалар.
Препаратни меъда–ичак йўлларининг яллиғланиш ва ярали жараёнларида (меъда ва ўникки бармоқ яра касаллиги эзофагит, гастрит, энтерит, колит) ва қабзиятларда комплекс даволашда ичга қабул қилиш учун, шунингдек терининг яллиғланиш касалликларида сиртга қўллаш учун ҳам қўлланилади.
1,5 чой қошиқ (тахминан 8 г) бутун зиғир уруғларини сирланган ёки шиша, ёки чинни идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) қайнаб турган сув қуйилади, қопкоқ билан ёпилади ва 15 мин давомида аралаштирилади, исииқ ҳолда дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом-ашё сиқилади; шиллиқ модда олиндади.
1 чой қошиқ уруғларга 2 чой қошиқ қайнаб турган сув қўшилади, аралаштирилади ва 15 мин давомида уруғларни бўкиши учун қолдирилади.
Меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш ва ярали жараёнларида шиллиқ моддани 1/4 стакандан кунига 3 марта овқатдан 30 мин олдин қабул қилинади.
Таъмини яхшилаш учун шиллиққа 1 ош қошиқ мева шарбат қўшиш мумкин.
Даволаш курси 2-3 ҳафта.
Қабзиятда бўккан уруғларни кунига 1-3 чой қошиқдан 2-3 марта сув билан бирга ичга қабул қилинади.
Фақат янги тайёрланган шиллиқ ва бўккан уруғларни ишлатилади, улар заруратга кўра тайёрланади ва сақлаб қўйилмайди.
Шиллиқни сиртга терининг маҳаллий яллиғланиш жараёнларида компресс ва припаркалар (буғлаш) кўринишида, шунингдек қуруқ қиздирилган уруғларни қопчаларда қўлланади.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Баъзан – кўнгил айниши; қабул қилишни биринчи кунларида бўтқасимон ични кетиши.
Препаратга бўлган юқори сезувчанлик, диспептик (диарея) ҳолатлар, ичак тутилиши, қизилўнгач ва гастроэзофагиал соҳасининг стриктураси, ичак, қизилўнгач меъдага кириш соҳасини ўткир яллиғланиш касалликлари, холециститни зўрайиши.
Бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида жуда кам уларнинг сўрилиши бузилади.
Зиғир уруғларини сурги воситаси сифатида суюқликни етарли даражада истеъмол қилмасдан қабул қилиш ичак тутилишига олиб келиши мумкин.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецептисиз
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 50 г ва 100 г дан.