Препарат қўлланганида асосан даволаш бошланганидан кейинги биринчи ҳафта давомида қуйидаги ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин: Тери томонидан: кўпинча тошма, қичишиш, кучли терлаш, эритема, дерматит; якка ҳолларда – ангионевротик шиш, юзни шиши, кўп шаклли эритема, эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз; Овқат қабул қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, гастрит, қорин оғриғи, диарея, қабзият, метеоризм; якка ҳолларда – стоматит, мелена, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг пептик яраси, ярани перфорацияси ёки меъда-ичакдан қон кетиши; Жигар томонидан: сариқлик, холестаз, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, баъзида ўткир гепатит ҳолатлари, хатто ўлим билан якунланиши мумкин; Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, энцефалопатия (Рей синдроми); Рухий бузилишлар: хавотирлик ҳисси, асабийлик, даҳшатли туш кўришлар; Буйрак томонидан: шишлар, дизурия, гематурия, сийдик чиқарилишини тутилиши, олигурия, интерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилигининг алоҳида ҳоллари; Қон яратиш тизими томонидан: анемия, эозинофилия, якка ҳолларда – панцитопения, пурпура ва тромбоцитопения; Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, анафилакция; Нафас тизими томонидан: диспноэ, якка ҳолларда – бронхиал астма, бронхоспазм, айниқса ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда; Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, кам холларда – қон кетиши, оқиб келишлар, артериал босимини ўзгаришлари.
Шунингдек препаратни қабул қилиш вақтида кўришнинг аниқлигини бузилиши, астения, гипотермия, гиперкалиемия бўлиши мумкин.