Зесткалрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 600 мг элементар калцийга эквивалент бўлган сутли калций                                             150 мг элементар фосфор                                                   75 мг колекалцеферол (Д3 витамини) БФ                     200 ХБ ёрдамчи моддалар: пропиленгликол – 25,0 мг, натрий метилпарабен – 7,50 мг, натрий пропилпарабен – 0,75 мг, бронопол – 2,50 мг, лимон кислотанинг моногидрати – 15,0 мг, суюқ сорбитол (кристалланмайдиган) – 4000,0 мг, ксантан қатрони – 15,0 мг, магний алюминий силикати – 10,0 мг, сувсиз коллоид кремний – 10,0 мг, глицерин – 666,6 мг, пропиленгликол – 5,0 мг, аскорбин кислотаси – 0,5 мг, рац-алфа-токоферил-ацетат – 0,5 мг, суюқ қулупнай ароматизатори – 20,0 мг, ялпиз ёғи 18774 – 0,5 мг, эритрозин супра буёвчиси – 0,08 мг, тозаланган сув – 5 мл гача. Сақлашдаги йўқотишларни ўрнини босиш учун витаминнинг мувофиқ йўл қўйиладиган миқдори қўшилган.

Препаратнинг савдо номи:

Зесткал

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал қўшимча. Калций, бошқа дори воситалари билан мажмуада.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

пушти рангли суспензия, ўзига хос там ва хид билан.

Минерал қўшимча. Калций, бошқа дори воситалари билан мажмуада.

A12AX

Сўрилиши Калцийнинг тахминан 30% дозаси ингичка ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Оғиз орқали қабул қилинганидан кейин Д витамини ҳам ичакда тез сўрилади. Ўт кислоталарини сўрилишини енгиллаштиришдаги рицарьи яхши маълум. Тақсимланиши Плазмада калцийнинг тахминан 40% протеинлар билан боғланган, айниқса албуминнинг тахминан 1/10 диффузияланаоладиган ҳисобланади, лекин анионлар (фосфатлар) билан боғланган; қолган фракцияси диффузия қилаоладиган калций ионлари бўлиб, улар физиологик самарага эга. Д витаминини ярим парчаланиши 19 соатдан 25 соатгачани ташкил қилади, махсус оқсил – алфа-глобулин билан боғланган ва плазмада айланиб юради, ва у узоқ вақт давомида организмда тўпланади. Метаболизми Д витамини жигарда 25-гидроксилаза (калцидиол) ҳосиласига айланади, у қайта айланмага жойлашади, у ерда солиштирма алфа-глобулин билан боғланади ва буйракларда кейинги 1-25 гидрокси ҳосила (калцитриол) га гидроксилланишга дучор бўлади. Чиқарилиши Д витамини асосан сафро билан чиқарилади. Юборилган дозанинг фақат катта бўлмаган қисми сийдикда аниқланади. Калций меъда-ичак йўлларида сўлак, сафро ва панкреатик секреция орқали чиқарилади. Бу манбалардаги калций, сўрилмаган калций билан бир қаторда, аҳлат билан чиқарилади. Буйрак тизими билан чиқариладиган калцийнинг тахминан 2-3 қисми сўриладиган калций ҳисобланади. Паратгормон бурама дистал найчаларда калцийнинг қайта сўрилишини рағбатлантиради, шу вақтнинг ўзида Д витамини проксимал қайта сўрилишни оширади. Калцийнинг бир қисми тер билан ҳам чиқарилади.

Кекса ёшли одамларда калций, фосфор, Д витаминининг танқислигини тўғрилаш. Зесткал суспензиясини пациентлардаги остеопорозни специфик даволашга қўшимча сифатида ёки Д витамини ва калцийни мажмуавий танқислигида ёки бундай даволовчи қўшимчаларга мухтож юқори хавфи бўлган пациентлар қабул қилишлари мумкин. Суспензия аёлларда постменопаузада, остеопорозни даволашда ва синишлардан кейин ишлатилади.

Фақат ичга қабул қилиш учун. Катталар: Икки чой қошиқдан суткада икки марта. Ёки шифокор қўрсатмаси бўйича.

Препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. Гиперкалциемия (>10,5 мг/дл), гиперкалциурия (24 соатда 300 мг ёки 7,5 ммол), оғир буйрак етишмовчилиги, буйрак тоши, калцийли литиаз, тўқималарнинг калцификацияси, гиперкалциурия ва/ёки гиперкалциемия билан бирга кечувчи давомли иммобилизация. Зесткал суспензиясини Д гипервитаминози ҳолида болаларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Калций билан бир вақтда қабул қилинганида перорал қабул қилинган тетрациклинни сўрилиши пасайиши мумкин. Бу 2 препаратни 3 соатлик оралиқ билан қабул қилиш керак. Айрим диуретиклар (фуросемид, этакрин кислотаси), алюминий сақловчи антацидлар ва қалқонсимон безининг гормонлари калцийни сўрилишига тўсқинлик қилиши ва буйраклар орқали ва аҳлат билан чиқарилишини кучайтириши мумкин. Тиазид диуретиклар сийдик билан калцийни чиқарилишини пасайтириши ва гиперкалциемия чақириши мумкин, пенициллин, неомицин ва хлорамфеникол каби айрим антибиотиклар унинг сўрилишини оширишлари мумкин. Узоқ муддатли даволаш вақтида қон зардобида калцийнинг даражасини назорат қилиш керак. Колестерамин, кортикостероидлар ва минерал мойлар Д витаминини сўрилишига тўсқинлик қилади ва камайтиради, шу вақтнинг ўзида фенитоин ва барбитуратлар унинг фаолсизланишига ёрдам беради. Юракдаги калций/дигиталисли синергизм юрак фаолиятини оғир бузилишларини чақириши мумкин. Бисфосфонат ёки натрий фториди билан бир вақтда даволанган ҳолда, яхшиси, Зесткал суспензияни қабул қилишдан олдин минимал муддат 2 соат бўлиши керак (бисфосфонатлар ва натрий фторидининг меъда-ичакдан сўрилишини пасайиш хавфи). Калцийни сўрилиши паст бўлган овқат (масалан, фосфат, шовул ёки фитин кислотасини сақловчи маҳсулотлар) билан мумкин бўлган ўзаро таъсирлар пайдо бўлиши мумкин.

Зесткал суспензиясини буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ёки сийдик тошларини ҳосил бўлишига яққол мойиллик бўлганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Калциемия ва калциурия, бу пациентларда гиперкалциемия юз беришини олдини олиш учун керакли тарзда назорат қилиниши керак. Агар калцийнинг даражаси 24 соатда 7,5 ммол (24 соатда 300 мг) дан юқори бўлса, дарҳол даволашни тўхтатиш керак. Алоҳида эҳтиёткорлик, шунингдек юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларни даволашда ҳам талаб этилади. Юрак гликозидларининг самараси Д витамини билан мажмуадаги калцийни перорал қабул қилишда кучайиши мумкин. Қатъий тиббий кузатув, ва агар талаб этилса ЭКГ ва калциемияни мониторинг қилиш керак. Зесткал суспензияси билан даволаниш вақтида Д витаминининг барча маҳсулотлари ва ҳосилаларидан, шу жумладан Д витамини билан бойитилган овқат маҳсулотларнинг истеъмолидан сақланиш керак. Препаратни Д витаминини унинг фаол шаклига метаболизмини ошиши мумкинлиги туфайли, саркоидози бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бу пациентларнинг зардобдаги ва сийдикдаги калцийни назорат қилиш керак.

30оС дан паст хароратда сақлансин. Ёруғликдан химояланган жойда сақлансин

Дозани ошириб юборилиши Д гипервитаминозга ва гиперкалциемияга олиб келиши мумкин. Гиперкалциемиянинг симптомлари анорекция, чанқоқлик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қорин оғриғи, мушаклар кучсизлиги, чарчоқлик, рухий бузилишлар, полидипсия, полиурия, бўғимларда оғриқ, нефрокалциноз, буйрак-тош касаллиги ва оғир ҳолларда юрак аритмиясини ўз ичига олиши мумкин. Ҳаддан зиёд гиперкалциемия кома ва ўлимга олиб келиши мумкин. Калцийнинг барқарор юқори даражалари буйракларни қайтмас бузилишига ва юмшоқ тўқималарнинг калцификациясига олиб келиши мумкин. Гиперкалциемияда даволаш: калций ва Д витамини билан даволашни тўхтатиш. Яна тиазид диуретиклар, литий, А витамини ва юрак гликозидлари билан даволашни тўхтатиш керак. Суюқлик танқислиги мувозанатланиши ва шифокор томонидан шахсий қутқариш чоралари буюрилиши керак. Регидратация, ва гиперкалциемиянинг оғирлик даражасига қараб халқали диуретиклар, бисфосфонатлар, калцитонин ва кортикостероидлар билан алоҳида ёки мажмуавий даволаш тавсия этилади. Зардоб электролитлари, буйраклар фаолияти ва диурезни назорат қилиш керак. Оғир ҳолларда ЭКГ ва ЦВД ни назорат қилиш керак. Қалқонсимон бези олди безларининг фаолияти нормал бўлган одамларда Д витаминининг интоксикациясини чегараси суткада 40000 ва 100000 ХБ 1-2 ой давомида, калций учун кунига 2000 мг дан юқори. Гиперкалциемия билан боғлиқ бўлган Д витамини интоксикациясининг симптомлари юқорида кўрсатилгандек даволаниши керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

200 мл ўлчов стаканчаси билан қахрабо рангли пластмасса бутилкада. 1 бутилка ўлчов стаканча ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 24 ой. Улашиш: 7 443 Виеwс