Зеродолрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

Умифеновир

Препаратнинг савдо номи:

Зеродол®

Фармакалогик гуруҳи:

Вирусларга қарши воситалар.

Вирусларга қарши воситалар.

Тез сўрилади ва аъзолар ва тўқималар бўйлаб тақсимланади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига 50 мг дозада қабул қилинганида 1,2 соатдан кейин, 100 мг дозада қабул қилинганда эса 1,5 соатдан кейин эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 17-21 соат. Таҳминан 40% ўзгармаган ҳолда, асосан ўт-сафро билан (38,9%) ва оз миқдорда препаратнинг (0,12%) буйраклар орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Катталар ва болаларда қуйидагиларни олдини олиш ва даволаш: – А ва В гриппи, ЎРВИ, оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) (шу жумладан бронхит, пневмония билан асоратланган); – иккиламчи иммунтанқислик ҳолатлари; – сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияни мажмуавий даволашда қўлланади. Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва иммун ҳолатни меъёрлаштириш. 3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш.

Ичга, овқат қабул қилишдан олдин қабул қилинади. Бир марталик доза: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 дан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг (100 мг дан 2 капсула ёки 50 мг дан 4 капсуладан) қўлланади.

Кам ҳолларда – аллергик реакциялар.

Препаратга юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалар.

Бошқа дори воситалари билан буюрилганида салбий самаралар аниқланмаган.

Марказий нейротроп фаоллик намоён қилмайди ва тиббиёт амалиётида турли касбдаги, шу жумладан юқори диққат ва ҳаракат координациясини талаб қиладиган (транспорт ҳайдовчилари, операторлар ва бошқалар) касбдаги, амалда соғлом шахсларда профилактика мақсадларида қўлланиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган.

Рецепт бўйича

Капсулалар 50 мг ва 100 мг дан.

2 йил.