Зентамиг СДрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: Албендазол – 400 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий  крахмал гликоляти, повидон К-30, қуёш шафақи бўёвчиси, натрий сахарини, магний стеарати, ванилин, апелсин ароматизатори.

Тасир этувчи модда(ХПН):

албендазол

Препаратнинг савдо номи:

Зентамиг СД

Фармакалогик гуруҳи:

Антигелминт восита.

Дори шакли:

таблеткалар

хира-тўқ сариқ рангли, четлари думалоқ, узунчок, икки ёқлама қавариқ, хол-хол доғли, бир томонидан бўлиш чизиғи бўлган, ўзига хос мева ҳидили таблеткалар.

Антигелминт восита.

Агар уч ҳафтадан кейин пациентни соғайиши кузатилмаса, у ҳолда иккинчи даволаш курси буюрилади Оч қолиш (оч қоринга қабул қилиш) ёки ичакни тозалаш каби махсус муолажалар талаб қилинмайди. Айрим пациентлар, айниқса кичик болалар таблеткани бутунлигича ютишда қийинчиликни ҳис қилишлари мумкин ва бу ҳолларда таблеткани оз миқдордаги сув билан чайнаган ҳолда ёки муқобил равишда таблеткаларни майдалаб ёки суспенеия шаклида қабул қилишлари мумкин.

Албендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас. Албендазолни албендазолга ва анамнезида дори воситаеини бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Циметидин, празиквантел ва дексаметазон препаратнинг тизимли самарадорлигига масъул бўлган албендазолнинг фаол метаболитини плазмадаги даражасини оширади. Ритонавир, фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал албендазолнинг фаол метаболити – албендазол сулфоксидининг плазмадаги концентрациясини камайишини потенциялаши мумкин. Бунинг клиник аҳамияти номаълум, аммо бу, айниқса тизимли гелминт касалликларини даволашда самарани пасайишига олиб келиши мумкин. бундай пациентлар назорат остида бўлишлари керак ва уларга муқобил дозалаш тартиби ёки даволаш талаб қилиниши мумкин.

Албендазолни илк ҳомиладорлик даврида қабул қилишдан сақланиш учун, туғруқ ёшидаги аёлалар ҳайз кўришдан кейин ёки ҳомиладорликка салбий тестидан кейин биринчи ҳафтада даволашни ўтказишлари керак. Албендазол билан даволанганда илгари кузатилган нейроцистицеркоз, айниқса тениоз билан юқори даражали инфекцияланган ҳудудларда намоён бўлиши мумкин. Пациентлар неврологик симпомларни, масалан, тутқанок хуружларини, бош мия ички босимини ошишини ва мияда паразитларни ҳалок бўлиши чақирган яллиғланиш реакциялари натижасида ўчоқ симптомларни сезишлари мумкин. Симптомлар кўпрақ даволанишдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Стероидлар ва антиконвулсантлар биланн мувофиқ даволаш дарҳол бошланиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши: Албендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюрилмайди (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қаранг), Албендазолни одамларда ва ҳайвонларда лактация даврида қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Транспорт воситаларини ҳайдаш ва ҳаракатдаги механик қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир қилувчи ножўя реакциялар кузатилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишида кейинги даволаш клиник кўрсатмаларга ёки микрофильмлий токсикология марказларининг тавсияларига мувофиқ ўтказилиши керак.

Рецепт бўйича

2 йил.