Зенинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: левофлоксацин гемигидрати 500 мг левофлоксацинга эквивалент – 500 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий крахмал гликоляти, повидон К-30, маккажўхори крахмали, тозаланган талк, магний стеарати, натрий кроскармеллоза, тозаланган сув*; плёнка қобиғи: титан диоксиди, темир (ИИ) оксиди, темир (ИИИ) оксиди, диетилфталат, изопропил спирти*, дихлорметан* (*тайёр маҳсулотда бўлмайди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

левофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Зенин

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ, икки томонлама қавариқ, жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA12

Ичга қабул қилинганида тез ва деярли тўлиқ сўрилади (овқат истеъмол қилиш сўрилиш тезлиги ва тўлиқлигига кам таъсир қилади). Биокираолишлиги – 99%. Максимал концентрацияга эришиш учун керак бўладиган вақт – 1-2 соат; 250 мг ва 500 мг дозаси қабул қилинганида максимал концентрацияси мувофиқ 2,8 ва 5,2 мкг/мл ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 30-40%. Аъзо ва тўқималар: ўпка, бронхларнинг шиллиқ қаватлари, балғам, сийдик жинсий тизим аъзолари (шу жумладан, простата бези), суяк тўқимаси, орқа мия суюқлиги, полиморф ядроли лейкоцитлар, алвеоляр макрофагларга яхши ўтади. Жигарда катта бўлмаган қисми оксидланади ва/ёки ацетил гуруҳини йўқотади. Организмдан асосан буйрак орқали калавалар февральацияси ва найчалар секрецияси ёрдамида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак клиренси умумий клиренсининг 70% ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври – 6-8 соат. Левофлоксациннинг 5% дан камроқ қисми метаболитлар кўринишида чиқарилади. Перорал қабул қилингандан сўнг қабул қилинган дозанинг 70% 24 соат давомида ва 87% 48 соат давомида буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади; тўғри ичакда 72 соат давомида 4% аниқланади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланади: қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (сурункали бронхит, пневмония);ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (синусит, ўрта отит);сийдик жинсий тизимнинг инфекциялари (шу жумладан, ўткир пиелонефрит, простатит, урогенитал хламидиоз);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (йирингли атеромалар, абсцесс, фурункуллар);туберкулёзнинг дорига чидамли шаклларини мажмуавий даволаш таркибида.

Зенин таблетка препарати ичга, овқатдан олдин ёки овқат қабул қилишлар ўртасидаги танаффусда, чайнамасдан, етарли миқдорда суюқлик (0,5 дан 1 стакангача) ичиб қабул қилинади. Сурункали бронхит зўрайганида – 250-500 мг дан суткада 1 марта, 7-10 кун давомида қабул қилинади. Касалхонадан ташқари пневмонияда – 500 мг дан суткада 1-2 марта, 7-14 кун давомида қабул қилинади. Синуситда – 500 мг дан суткада 1 марта, 10-14 кун давомида қабул қилинади. Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида: 250 мг дан суткада 1 марта, 3 кун давомида қабул қилинади. Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекцияларида (шу жумладан пиелонефрит) – 250 мг дан суткада 1 марта, 7-10 кун давомида қабул қилинади. Простатитда – 500 мг дан суткада 1 марта, 28 кун давомида қабул қилинади. Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида – 250-500 мг дан суткада 1-2 марта, 7-14 кун давомида қабул қилинади. Туберкулёзда – туберкулёзни дориларга чидамли шаклларини мажмуавий даволаш таркибида 500 мг дан суткада 1-2 марта (суткада 500-1000 мг) 3 ойгача вақт давомида қабул қилинади. Левофлоксацин асосан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак фаолияти чекланган беморларни даволашда препаратнинг дозасини пасайтириш талаб этилади. Бунга тегишли маълумот қуйидаги жадвалда келтирилган:

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея (шу жумладан қон аралаш), овқат ҳазм бўлишини бузилиши, иштаҳани пасайиши, қоринда оғриқ, сохта мембраноз энтероколит; “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, гепатит, дисбактериоз. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, қон томир коллапси, тахикардия, Қ-Т интервалини узайиши. Моддалар алмашинуви томонидан: гипогликемия (иштаҳани ошиши, кўп терлаш, титраш). Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, тремор, безовталик, парестезиялар, қўрқув, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, депрессия, ҳаракат бузилишлари, тутқаноқ ҳуружлари (унга мойиллиги бўлган пациентларда). Сезги аъзолари томонидан: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва тактил сезувчанликни бузилиши. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, мушаклар кучсизлиги, миалгия, пайларни узилиши, тендинит, рабдомиолиз. Сийдик чиқариш тизими томонидан: гиперкреатининемия, интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги. Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, гемолитик анемия, лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения, геморрагиялар. Тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари. Баъзи ҳолларда: терини қичишиши ва қизариши. Кам ҳолларда: шунингдек эшакеми, бронхларни қуриши ва оғир нафас қисишини кузатилиши каби ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакциялар), шунингдек кам ҳолларда – тери ва шиллиқ қаватларни (масалан юз ва ҳиқилдоқ соҳасида) шиши. Жуда кам ҳолларда: артериал босимини тўсатдан тушиб кетиши ва шок; қуёш ва ултрабинафша нурларига юқори сезувчанлик. Алоҳида ҳолларда: терида пуфакчалар пайдо бўлиши билан бирга оғир тошмалар, масалан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик–епидермал некролиз (Лаелл синдроми) ва экссудатив кўп шаклли эритема. Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакцияларига баъзида бироз енгил тери реакциялари қўшилиши мумкин. Юқорида кўрсатилган реакциялар Левофлоксацинни юборгандан кейин бир неча минут ёки соат ўтганидан кейин дарҳол бошланиши мумкин. Жигар ва буйракка таъсири. Тез-тез: жигар ферментлари фаоллигини ошиши (масалан аланинаминотранфераза ва аспартатаминотрансфераза). Баъзи ҳолларда: қон зардобида билурубин ва креатинин даражасини ошиши (жигар ва буйрак фаолиятини чекланиш белгилари). Жуда кам ҳолларда: жигар томонидан реакциялари (масалан, жигар яллиғланиши); ўткир буйрак етишмовчилигигача бўлган буйрак фаолиятининг ёмонлашуви, масалан аллергик реакциялар оқибатида (интерстициал нефрит). Қонга таъсири: Баъзи ҳолларда: айрим қон ҳужайралари сонини кўпайиши (эозинофилия), оқ қон таначалари сонини камайиши (лейкопения). Кам ҳолларда: айрим оқ қон таначалари сонини камайиши (нейтропения); қон қуйилиши ёки қон кетишига мойилликни кучайтириш қобилиятига эга бўлган тромбоцитлар сонини камайиши (тромбоцитопения). Жуда кам ҳолларда: оғир касаллик симптомларини (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва ўзини ёмон ҳис қилиш) ривожлантириш қобилиятига эга бўлган айрим оқ қон таначалар сонини жуда кучли камайиши (агронулоцитоз). Айрим ҳолларда: қизил қон таначаларини уларни бўлиниши оқибатидаги камайиши (гемолитик анемия); барча турдаги қон ҳужайралар сонини камайиши (панцитопения). Бошқа ножўя таъсирлар: Баъзи ҳолларда: умумий ҳолсизлик (астения). Жуда кам ҳолларда: иситма, ўпка даражасидаги (аллергик пневмонит) ёки кичик қон томирлари даражасидаги (васкулит) аллергик реакциялари. Барча антибиотиклар билан даволаш нормада инсонда мавжуд бўлган ичак микрофлорасини ўзгаришини чақириши мумкин (бактериялар ва замбуруғлар). Шу сабабли, қўлланиладиган антибиотикка чидамли бўлган батерия ва замбуруғларни кучли кўпайиши юз бериши мумкин (иккиламчи инфекция), бу айрим ҳолларда қўшимча даволашни талаб этиши мумкин.

левофлоксацин ёки бошқа хинолонларга ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан анамнезида юқори сезувчанлик);тутқаноқ;пайларни илгари хинолонлар билан даволанганда кузатилган шикастланиши;ҳомиладорлик, лактация даври, болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача), буйрак фаолиятини бузилиши: креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам бўлганида, гемодиализдаги пациентларга қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Кекса ёшдагилар (буйрак фаолиятини ёндош пасайиш эҳтимоли юқори), глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги.

Циклоспориннинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради. Ичак ҳаракатини сусайтирувчи дори воситалар, сукралфат, алюминий ва магний сақловчи антацид дори воситалар ва темир тузлари препаратнинг самарасини пасайтиради (қабул қилишлар ўртасидаги танаффус камида 2 соат бўлиши керак). Ибупрофен гуруҳига мансуб ностероид яллиғланишга қарши воситалари (НЯҚВ), теофиллин тиришишга тайёргарлик бўсағасини оширади, глюкокортикостероидлар (ГКС) пайларни узилиш ҳавфини оширади. Циметидин ва найчалар секрециясини блоклайдиган дори воситалар препаратнинг чиқарилишини секинлаштиради. Левофлоксацин К витаминининг антагонистлари билан бирга қўлланганида қон ивиш тизимини назорат қилиш керак.

Зенинни (Левофлоксацин) бўғим тоғайларини шикастланиши эҳтимоли туфайли, болалар ва ўсмирларда даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Кекса ёшдаги беморларни даволашда, ушбу гуруҳ беморларда буйрак фаолиятини тез-тез бузилишлари билан азият чекишларини инобатга олиш лозим. Пневмококклар чақирган ўпканинг жуда оғир яллиғланишида левофлоксацин оптимал терапевтик самаралар бермаслиги мумкин. Айрим кўзғатувчилар (Псеудомонас аэругиноса) чақирган ва орттирилган инфекциялар мажмуавий даволашни талаб этиши мумкин. Левофлоксацин билан даволаниш вақтида бош мияда илгари шикастланиш, масалан, импульс ёки оғир жароҳат билан боғлиқ бўлган шикастланиши бўлган беморларда тиришиш хуружлари ривожланиши мумкин. Фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида тиришишга тайёргарлик ошиши мумкин. Левофлоксацинни қўллашда фотосенсибилизация самараси (қуёш нуридан куйишни эслатувчи ёруғликка ўта юқори сезувчанлик реакцияларни) жуда кам ҳолларда аниқланишга қарамай, беморларга фотосесибилизациядан сақланиш мақсадида зарурати бўлмаса кучли қуёш ёки сунъий ултрабинафша нурларидан сақланишлари тавсия этилади (масалан, қуёшли юқори тоғли жойларда қуёшда бўлиш ёки солярийни қабул қилиш). Сохта мембраноз колитга шубҳа бўлганда левофлоксацинни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни бошлаш лозим. Бундай ҳолларда ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситалари қўллаш мумкин эмас. Тана ҳарорати меъёрига келгандан сўнг 48-78 соат давомида даволашни давом эттириш тавсия этилади. Даволаниш вақтида тери қопламаларини шикастланишдан (фотосенсибилизация) сақлаш мақсадида қуёш ва сунъий УБ-нурлардан сақланиш зарур. Тендинит, сохта мембраноз колит белгилари пайдо бўлганида левофлоксацинни дарҳол бекор қилиш лозим. Анамнезида бош мия шикастланишлари (импульс, оғир жароҳатлар), тиришишни ривожланиши мумкинлиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган беморларда – гемолиз ривожланиш хавфи мавжудлигини эътиборга олиш зарур. Ҳомиладорликда қўлланиши Левоган (Левофлоксацин) препаратини ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас. Ательени бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Зениннинг (Левофлоксацин) бош айланиши, уйқучанлик ва кўришни бузилиши каби ножўя самаралари реакция қилиш қобилиятига ва диққатни жамлаш қобилиятини ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Бу махсус аҳамиятга эга бўлган ҳолатларда хавфни (масалан, ательени бошқариш ва механизмларга ҳизмат қилиш, турғун бўлмаган ҳолатда туриб ишларни бажариш) юзага келтириши мумкин. Бу алоҳида ҳолатда левофлоксацинни алкогол билан ўзаро таъсири ҳолатларига ҳам таалуқлидир. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг шиллиқ қаватини эрозив шикастланиши, ҚТ интервалини узайиши, онгни чалкашиши, бош айланиши, тиришишлар. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш, диализ самарасиз. Специфик антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

5 таблеткадан алюмин фолга ва ПВХ блистерда. Ҳар бир блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.