Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, оқ рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фермент.
Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва бошқалар).
Меъда, ичак, жигар, ўт пуфагининг сурункали яллиғланиш – дистрофик касалликлари.
Овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, диарея (мажмуавий даволаш таркибида) билан кечадиган, бу аъзоларни резекцияси ёки нурланишидан кейинги ҳолат.
Меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) фаолияти меъёрида бўлган пациентларда овқатланишда хатоликлари бўлган ҳолларда, шунингдек чайнаш фаолиятини бузилишларида, узоқ муддатли мажбурий иммобилизацияда, кам ҳаракатли турмуш тарзида овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун қўлланади.
Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ултратовуш тадқиқотига тайёрлаш.
Доза меъда ости безининг фаолиятини етишмовчилигининг даражасига қараб, шахсий равишда белгиланади.
Препарат ичга, овқатдан олдин ёки овқат вақтида, чайнамасдан, кўп миқдордаги, яхшиси ишқорий бўлмаган суюқлик билан (сув, мева шарбатлари) қабул қилинади.
Катталар: 1-3 таблеткадан суткада 3-4 марта ҳар овқат қабул қилишда қабул қиладилар.
Ферментнинг суткалик дозаси тана вазнининг килограммига липазанинг 15000-20000 ТБ дан ошмаслиги керак.
Препаратни болаларга – фақат шифокор кўрсатмасига биноан берилади.
Даволаш давомийлиги бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар оқибатидаги овқат ҳазм бўлишини бузилишида) бир неча ой ёки хаттоки бир неча йилларгача (доимий ўринбосар даволаш зарурати туғилганида) давом этиши мумкин.
Ўртача терапевтик дозаларда қўлланганида: Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – диарея, қабзият, меъдада дискомфорт ҳисси, кўнгил айниши.
Аллергик реакциялар: алоҳида ҳолларда – тери кўринишлари.
Моддалар алмашинуви томонидан: препарат катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида гиперурикозурия ривожланиши мумкин, хаддан ташқари юқори дозаларда – қон плазмасида сийдик кислотаси даражасини ошиши.
Болаларда Панкреатин юқори дозаларда қўлланганида перианал тери соҳаси таъсирланиши мумкин.
Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, билирубиннинг юқори даражаси билан кечувчи жигарнинг оғир касалликлари, ичак тутилиши, жигар комаси.
Панкреатинни антитромботик воситалар, К витаминининг антагонистлари ва ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланганда, бу препаратларнинг самараси пасаяди.
Моноаминларни нейронлараро қайта қамраб олинишини носелектив ингибиторларининг самарадорлиги уларни панкреатин билан вақтда қўлланганида пасаяди бунда хавфли тормозланиш юз бериши мумкин.
М-холиноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида антихолинергик самара кучаяди.
Препарат темирни сўрилишини пасайтиради (айниқса узоқ муддат қўлланганида).
Муковисцидозда препаратнинг дозаси, истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисобга олиб, ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментлар миқдорига мос келиши лозим.
Ҳомиладор аёлларда липаза, амилаза ва протеаза ферментларини қўллашнинг хавфсизлиги ҳақида клиник маълумотлар йўқ.
Шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан устун бўлганидагина буюриш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Юқори дозаларда кўнгил айниши, қусиш, диарея, қориннинг пастки қисмида қичишиш, ичак тутилиши, гиперурикемия, урикозурия, анал олди терини таъсирланиши; жуда кам ҳолларда муковисцидози бўлган пациентларда фиброзловчи колонопатия бўлиши мумкин.
Даволаш.
Препаратни қабул қилишни тўхтатиш, етарлича гидратация ва симптоматик даволаш ўтказилади.