Зеффиксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган бир дона таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: ламивудин 100 мг Ёрдамчи моддалар (таблетка ядроси): микрокристаллик целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати ёрдамчи моддалар (таблетканинг плёнка қобиғи): гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 400, полисорбат 80, темирнинг ИИ ва ИИИ синтетик оксидлари.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ламивудин

Препаратнинг савдо номи:

Зеффикс

Фармакалогик гуруҳи:

Вирусларга қарши восита. Нуклеозид аналоги.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

сариқ-жигарранг рангли икки томонлама қабариқ, капсуласимон шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонига “ГХ CГ5” ёзуви туширилган таблеткалар

Вирусларга қарши восита. Нуклеозид аналоги.

Сўрилиши Ламивудин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Унинг катталарда ичга қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги одатда 80–85% ни ташкил этади, қон зардобида (Смах) максимал концентрациясига эришишнинг ўртача вақти (Тмах) эса, тахминан 1 соатни ташкил этади. Препарат терапевтик дозаларда, яъни суткасига бир марта 100 мг дозада тайинланганида, Смах  (қон зардобидаги концентрация) 1,1–1,5 мкг/мл ни ташкил этади, концентрациянинг энг паст даражаси 0,015–0,20 мкг/мл бўлган. Ламивудин овқат билан бирга қабул қилинганда Тмах ни узайтиради ва Смах ни (47% гача) камайтиради, бунда овқат қабул қилиниши ламивудиннинг умумий сўрилиш даражасига (АУC “концентрация-вақт” фармакокинетик чизиғи асосида ҳисобланган) таъсир кўрсатмайди, шу боис ламивудинни овқат пайтида ҳам, овқат қабул қилинмайдиган пайтда ҳам тайинлаш мумкин. Тақсимланиши Вена ичига юборилганида, ламивудинни тақсимланиш ҳажми ўртача 1,3 л/кг ни ташкил этади. Терапевтик дозалар диапазонида ламивудин бир текис фармакокинетикага эга бўлиб, плазма оқсиллари билан оз миқдорда боғланади. Ламивудин марказий нерв тизимига ва орқа мия суюқлигига ўтади. Ичга қабул қилинганидан кейин 2-4 соатдан сўнг ламивудиннинг ликвор ва зардобдаги концентрациясининг нисбати тахминан 0,12 ни ташкил этади. Метаболизми Ламивудиннинг катта қисми буйрак томонидан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Дориларнинг ламивудин билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли, жигардаги сезиларли бўлмаган (5-10%) метаболизми ва плазма оқсиллари билан кучсиз боғланиш туфайли паст. Чиқарилиши Ламивудиннинг тизимли клиренси ўртача қарийб, 0,3 л/соат/кг ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври – тахминан 5-7 соат. Ламивудиннинг катта қисми калава февральацияси ва органик катионлар транспорти тизими ёрдамида фаол секреция ёрдамида ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. Буйрак клиренси улушига ламивудин элиминациясининг 70% га яқини тўғри келади. Беморларнинг алоҳида гуруҳлари

Ламивудин сурункали В гепатитини В гепатити вируси (В ГВ)нинг репликацияси фонида даволаш учун қўлланади.

Ламивудинни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Ламивудин билан даволаш пайтида даволаш тартиби амал қилинишини назорат қилиш зарур. ҲБеАг ва/ёки ҲБсАг сероконверсиясига эришилганидан кейин нормал иммунитет кўрсаткичларига эга беморларда ламивудин билан даволашни тўхтатиш мумкин. Ламивудинни шунингдек, кейинги даволаш самарасиз (гепатитнинг зўрайиш белгилари) бўлганида ҳам бекор қилиш мумкин. Ламивудин бекор қилинганида, пациентлар гепатитни қайталаниши аломатларини аниқлаш учун шифокор назорати остида бўлишлари лозим (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг). Даволашни тўхтатиш гепатит декомпенсациясига эга пациентларга тавсия этилмайди. Айни пайтда ламивудин бекор қилинганидан кейин узоқ вақт сероконверсиянинг сақланиши бўйича маълумотлар етарли эмас. Ламивудинни расмий тавсияларга мувофиқ қабул қилиш зарур. Ичга қабул қилиш учун эритма шаклидаги ламивудин болаларда ва таблеткалар тўғри келмайдиган беморларда қўллаш учун мўлжалланган.

Сурункали В гепатитига эга беморларда ўтказилган клиник тадқиқотлар давомида ламивудинни яхши ўзлаштира олиниши қайд этилган. Лаборатория кўрсаткичларида (аланин-аминотрансферазалар ва креатинфосфокиназалар ошиши бундан мустасно, қуйидагига қаранг) ножўя ҳолатлар ва силжишларни ривожланиш тез-тезлиги плацебо ва ламивудин гуруҳларида бир хил бўлган (2-жадвал). Энг кенг тарқалган ножўя ҳолатларга лоҳаслик ва толиқиш, нафас йўлларнинг инфекциялари, бош оғриғи, қорин бўшлиғида дискомфорт ва оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва диарея киритилган. 2-жадвал.

Анамнезда ламивудинга ва препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.

Ламивудиннинг бошқа препаратлар билан метаболик ўзаро таъсири эҳтимоли ламивудиннинг чекланган метаболизми, унинг қон плазмаси оқсиллари билан сезиларсиз даражада боғланиши ҳамда препаратнинг асосан буйрак орқали ўзгармаган ҳолда деярли тўлиқ чиқарилиши туфайли унчалик юқори эмас. Ламивудиннинг катта қисми органик катионларнинг фаол секрецияси орқали чиқарилади. Асосий чиқарилиш механизми органик катионларни транспорти тизими ёрдамида фаол буйрак секрецияси бўлган бошқа бир вақтда буюриладиган препаралар, масалан, триметоприм билан ўзаро таъсири бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим. Бошқа препаратлар (хусусан, ранитидин ва циметидин) юқорида кўрсатилган механизм орқали фақат қисман чиқарилади ва ламивудин билан ўзаро таъсирга киришмайди. Асосан органик анионларнинг фаол транспорти орқали ёки калавалар февральацияси йўли билан чиқариладиган препаратлар эҳтимол, ламивудин билан клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсирга киришмаслиги мумкин. Триметоприм + сулфаметоксазол: триметоприм + сулфаметоксазолни 160 мг + 800 мг дозада бир вақтда қўлланиши ламивудиннинг экспозициясини 40% га ошишига олиб келади. Ламивудин триметоприм ва сулфаметоксазолнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Аммо буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлмаганида, ламивудиннинг дозасини камайтиришга хожат йўқ. Зидовудин: Ламивудин ва зидовудин бир вақтда қўлланганида, зидовудиннинг Cмах кўрсаткичи мўтадил (28% га) ошгани кузатилган, бироқ АУC сезиларли даражада ўзгармаган. Зидовудин ламивудиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган (“Фармакокинетикаси” га қаранг). Алфа-интерферон: Ламивудин ва интерферон-алфа бир вақтда қўлланганида, фармакокинетик ўзаро таъсир кузатилмаган. Бир вақтнинг ўзида ламивудин ва иммунодепрессантларни (масалан, циклоспорин А) қабул қилган беморларда клиник жиҳатдан аҳамиятли бўлган ножўя ўзаро таъсирлар қайд этилмаган, аммо бу борада махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Залцитабин: Ушбу иккита препаратни бир вақтда қабул қилинганда, ламивудин залцитабиннинг ҳужайра ичидаги фосфорланишини сусайтириши мумкин. Шу боисдан ламивудин ва залцитабинни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Эмтрицитабин: Бир вақтда қабул қилинганида ламивудин эмтрицитабиннинг ҳужайра ичидаги фосфорилланишини ингибирлаши мумкин. Ламивудинни эмтрицитабин билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат билан даволашни бошида ва даволаш жараёнида пациентнинг ҳолатини сурункали В гепатитини даволаш тажрибасига эга шифокор мунтазам равишда назорат қилиб бориши лозим. Агар ламивудин бекор қилинган бўлса ёки у самара бермаса, айрим беморларда қайта қўзғалаётган гепатитни тасдиқловчи клиник аломатлар ёки лаборатория кўрсаткичлари аниқланиши мумкин. Гепатитни зўрайиши, энг аввало, В гепатити вируси ДНК си даражасини такрорий ошишига қўшимча равишда зардобдаги АЛТ даражасини кўтарилиши билан намоён бўлади. Даволанишдан кейинги АЛТ нинг ошиш частотаси бўйича батафсил маълумотлар “Клиник тадқиқотлар” бўлимидаги 1-жадвалда келтирилган. Аксарият ҳолатлар ўз-ўзидан бартараф бўлган. Муваффақияцизликлар камдан-кам бўлган, ламивудин билан даволашни бекор қилиш билан боғлиқ сабаб-оқибат алоқаси номаълум. Ламивудин билан даволаш тўхтаилганидан кейин пациентларнинг умумий ҳолатини мунтазам равишда кузатиб бориш, шунингдек гепатитни зўрайиши мумкинлиги белгиларини аниқлаш учун 4 ой давомида функционал жигар синамалари (АЛТ ва билирубин миқдори) нинг кўрсаткичларини назорат қилиш лозим, кейинчалик пациентларни кўрсатмаларга мувофиқ, кузатиб бориш керак. Ҳозирги вақтда даволаш курси тугаганидан кейин гепатит зўрайиши юз берган пациентларни ламивудин билан такрорий даволашнинг самарадорлиги борасидаги ишончли маълумотлар йўқ. Буйрак фаолиятини ўртача ва оғир бузилишлар бўлган пациентларда ламивудиннинг зардобдаги концентрацияси (АУC)  буйрак клиренсинипасайиши сабабли ошади, шу боисдан креатинин клиренси минутига 50 мл кам бўлган пациентларни даволашда дозани камайтириш лозим (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг). Аъзо трансплантациясини ўтказган ёки охирги босқичдаги жигар касаллиги бўлган пациентлар вирусларнинг фаол репликацияси хавфи юқори бўлган гуруҳга киради. Бундай пациентларда жигар фаолияти жуда сусайгани туфайли, ламивудинни қўллаш тўхтатилганида ёки даволаш пайтида ушбу препаратнинг самарадорлиги йўқолганида, гепатитни қайта фаоллашуви оғир декомпенсацияга сабаб бўлиши ва бу ҳатто ўлим билан якунланиши мумкин. Бундай пациентлар учун В гепатити билан боғлиқ параметрларни, жигар ва буйрак фаолияти кўрсаткичларини ҳамда даволаш пайтида вирусга қарши жавобни мониторинг қилиш тавсия этилади. Ҳар қандай сабаб туфайли даволаш тўхтатилган ҳолларда ҳам бундай пациентларни даволаш тўхтатилганидан кейин камида 6 ой давомида мониторингни давом эттириш тавсия қилинади. Жигар етишмовчилиги белгилари бўлган пациентларнинг ҳолатини даволаш пайтида ёки ундан кейин; заруратга кўра, тез−тез мониторинг қилиш керак. Йўлдош иммуносупрессив даволаш, шу жумладан, кимётерапияни олаётган беморларда ламивудинни қўллаш ҳақидаги маълумотлар унчалик кўп эмас. Ламивудин билан давомий даволаш жараёнида ламивудинга сезувчанлиги паст бўлган В ВГ (ЙМДД штамми) субпопуляцияси идентификация қилинган (“Фармакологик хусусиятлари”, “Клиник тадқиқотлар”га қаранг). Баъзида вируснинг ушбу тури гепатитни зўрайишини чиқариши мумкин. Ўз ичига ламивудинни олган антиретровирус даволаш олаётган ёки энди оладиган ОИТВ-инфекцияси билан бирга В вирусли гепатити бўлган пациентларни даволашда, одатда ОИВТ-инфекциясини даволаш учун тайинланадиган ламивудиннинг дозасини сақлаб қолиш зарур. Ламивудинни қабул қилувчи ҳомиладор аёлларда В гепатити вирусининг трансплацентар ўтиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас. Янги туғилган чақалоқларни В гепатитига қарши иммунизациялаш бўйича стандарт процедурани ўтказиш тавсия этилади. Ламивудин билан даволаниш В гепатитининг бошқа одамларга юқиш хавфини камайтирмаслиги ва шу боисдан, тегишли эҳтиёт чораларига амал қилиш зарурлиги ҳақида беморларни огоҳлантириш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда ўтказилган тадқиқотлар ламивудин йўлдош орқали ўтишини кўрсатди. Янги туғилган чақалоқларнинг туғилган пайтидаги зардобида ламивудин концентрацияси она қони зардоби ва киндик қонидагидек миқдорда бўлган. Ҳайвонларнинг репродуктив фаолиятини ўрганиш юзасидан тадқиқотларда, тератоген таъсирлар аниқланмаган. Ламивудин ҳомиладор қуёнларга юборилганида, у инсонда эришилган даража билан қиёсланадиган даражада таъсир қилганида, эмбрионларни эрта ўлими кўрсаткичларини бироз ошишини чақирган. Шунга қарамасдан, каламушларда, клиник экспозициядан тахминан 60 марта ошувчи экспозицияда (Cмах асосида), эмбрионларни ўлими юзасидан далиллар йўқ. Ламивудинни ҳомиладорлик пайтида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқот натижалари инсон учун яққол тўғри келмаслигига қарамасдан, қуёнлардан олинган маълумотлар эмбрионларни эрта ўлиши хавфи мавжудлигини тахмин қилиш имконини беради. Демак, ламивудин препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида қўллаш тавсия этилмайди. Агар ҳомиладорлик ламивудин билан даволаш пайтида юз берган бўлса, унда препарат бекор қилинганидан кейин В гепатити зўрайиши мумкинлигини инобатга олиш лозим (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Симптомлари Экспериментал тадқиқотлар, ламивудиннинг жуда юқори дозалари токсик таъсир кўрсатмаслигини намойиш этди. Одамларда ламивудиннинг юқори дозаларини қабул қилишнинг кейинги оқибатлари ҳақидаги маълумотлар етарли эмас. Шундай бўлсада, ўлим билан якунланган ҳолатлар қайд этилмаган, барча беморларнинг ҳолати нормаллашган. Ламивудиннинг дозасини ошириб юборилишининг специфик симптомлари аниқланмаган. Даволаш Доза ошириб юборилганида, пациентнинг ҳолатини назорат қилиш ва стандарт даволашни ўтказиш тавсия этилади. Ламивудинни чиқариш учун узлуксиз гемодиализни қўллаш мумкин, бироқ бу борада махсус тадқиқотлар ўтказилмаган.

Рецепт бўйича

14 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткадан икки ёклама алюминий фолга ва ПВХ плёнкасидан тайёрланган блистерда. 2 блистердан (2х14) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

36 ой.