Зефам Актив rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир туба қуйидагиларни сақлайди: Фаол ингредиент: Диклофенак диетиламин                            – 1,16% w/w (диклофенак натрийга эквивалент)          – 1,0% w/w Ёрдамчи моддалар: Натрий метилпарабен                                 – 0,030 г Натрий пропилпарабен                              – 0,015 г Карбомер 940                                               – 0,360 г. Сув                                                                – 18,633 г Зиғир мойи                                                 – 3,0% w/w Бензил спирти                                             – 1,0% w/w Метил салицилат                                         – 10,0% w/w Ментол                                                         – 5,0% w/w Пропиленгликол                                       – 4,500 г Кремофор РҲ 40                                         – 0,300 г

Тасир этувчи модда(ХПН):

диклофенак диетиламин

Препаратнинг савдо номи:

Зефам Актив

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

гел

ламинация қилинган тубага тўлдирилган оқ, ярим қаттиқ гел.

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

N02BA01.

Зефам Актив гелнинг тери юзасидан сўриладиган миқдори тери билан контакт вақти ва суртилган майдонга пропорционал бўлади ва тахминан 6% ни ташкил этади. Плазмада ва синовиал суюқликдаги максимал концентрацияси (Cмах) гел сиртга қўлланганида, таблеткани ичга қабул қилинганига нисбатан 100 марта кам.

Скелет-мушак тизимини шикастланиши билан боғлиқ оғриқларда, шишларда ва яллиғланишларда: пай чўзилиши, тендинит, бурсит, қўлда, бўйинда, елкаларда оғриқ, ишиалгия, бўғимларнинг қийин ҳаракати, белда оғриқ ва люмбагода қўлланилади.

Зефам Активни терининг шикастланган соҳаларига кунига 3-4 марта суртиш тавсия қилинади. Гелни дори массаси сингиб кетгунича ишқаланади.

Бошқа препаратлар каби, Зефам Актив гел қўлланганида тошма, қичишиш ва қизариш каби ножўя таъсирлар юз бериши мумкин. Ножўя таъсирлар одатда препаратни ишлатилиши тўхтатилганидан сўнг йўқолади. Агар симптомлар сақланиб қолса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Зефам Актив диклофенак, ацетилсалицил кислотасига, бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига ва препаратнинг бошқа ингредиентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумикн эмас.

Зефам Актив очиқ жароҳатларга қўлланмайди. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш лозим. Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Препаратнинг ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддатини текширинг ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препаратни ишлатманг. Зефам Актив оғриқдан тез ҳоли бўлиш учун мўлжалланган бўлиб, Сизнинг ҳаётингизни енгил ва эркин қилади. Зефам Актив – яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, оғриқ ва яллиғланишни бартараф этади. Осон цилиндрикди ва ҳеч қандай из қолдирмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ ва қоронғу жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Гел 30 гр дан тубаларда.

3 йил.