Зедпар Фортерецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка сақлайди: фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, диклофенак натрий – 50 мг; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, фталат ацетат целлюлоза, тозаланган талк, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, натрий крахмал гликоляти.

Препаратнинг савдо номи:

Зедпар Форте

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар.

думалоқ, ясси, бир томонида “ЗП/Ф” логотипи ва кесиги бўлган оқ рангли таблеткалар.

ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

M01AV55

Диклофенак натрий – ичга бир марта қўлланганидан кейин ичакда тез ва тўлиқ сўрилади, фаол модданинг тахминан 50% жигар орқали биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. 50 мг дозада препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмол/л) ни ташкил қилади. Овқат сўрилишини секинлаштиради, бироқ сўрилаётган фаол модданинг миқдори ўзгармайди. Препаратни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни ташкил қилади, бунда препаратнинг катта қисми (99,4) албуминлар билан боғланади. Бўғим бўшлиғидаги синовиал суюқликка яхши ўтади. Синовиал суюқликдан ярим чиқарилиш даври – 3-6 соатни ташкил қилади. Препаратнинг 60% метаболитлари кўринишида буйраклар орқали, қолган қисми эса ўт-сафро билан чиқарилади. Буйраклар фаолиятини яққол бузилиши (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган беморларда ўт-сафро билан чиқаётган метаболитларининг улуши ошади, шунинг учун қонда уларнинг концентрациясини ошиши кузатилмайди. Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмада чўққи концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига ўтади, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Буйраклар орқали асосан метаболитлари ҳолида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгариб туради. Жигар фаолиятини бузилишида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу эса метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади. Жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади, метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмас, бироқ тўпланганида жигар некрозига олиб келиши мумкин.

Қуйидаги касалликлардаги кучсиз ва  ўртача ифодаланган оғриқ синдромида қўлланади: ЛОР–аъзоларининг касалликлари (фарингит, тонзиллит, отит);ўт-сафро чиқариш йўлларининг касалликлари (ўт-сафро санчиғи);сийдик чиқариш йўлларининг касалликлари (буйрак санчиғи);бош мия томирларининг касалликлари (меньшевизм);аёллар жинсий аъзоларининг касалликлари (алгодисменорея, аднексит)таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (ревмотоид артрит, остеоартроз, остеохондроз);бўғимдан ташқари тўқималарнинг касалликлари (тендовагинит, бурсит)артрозлар;спондилоартрозлар;невралгия;миалгия;жароҳатлардан кейинги ва операциялардан кейинги оғриқлар;тиш оғриғи;иситма синдроми.

Ичга. Таблеткалар бутунлигича, чайнамасдан, етрли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Даволашни бошида катталарга ва тана вазни 60 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган ўсмирларга суткада 2-3 Зедпар форте таблеткасини буюриш тавсия этилади. Препаратни овқатдан олдин қабул қилган афзалроқ. Меъданинг юқори сезувчанлигида препарат овқат қабул қилинганидан кейин қўлланади. Касалликнинг ўртача ифодаланган белгиларида, шунингдек узоқ муддатли даволашда, одатда суткада препаратнинг 2 таблеткасини – бир таблеткадан эрталаб ва кечқурун қабул қилиш етарлидир. Максимал бир марталик доза – 2 таблетка. Препаратни қабул қилиш муддати – 7 кун, болаларда – 3 кун. Тана вазни 30 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган болаларга ½ таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. Ҳар бир навбатдаги қабул қилиш орасидаги интервал камида 4 соат. Катталарни даволашнинг максимал давомийлиги – 7 кун, болаларни – 3 кунни ташкил қилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, нохушлик ҳисси (эпигастрал соҳада оғриқлар ва спазмлар), метеоризм, иштаҳани пасайиши. Кам: қон кетиши, перфорация билан асоратланадиган меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали бузилишлари, афтозли стоматит, эзофагит; Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик. Кам ҳолларда: кўришни бузилиши (кўришни хиралашиши, диплопия), қулоқларда шовқин, қўзғалувчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, ҳавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар. Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, буллёз тошмалар, экзема, эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация; Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик билан ёки сариқсиз). Қон яратиш тизими томонидан: алоҳида ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия; Юрак-томир тизими томонидан: алоҳида ҳолларда тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқ, артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги. Аллергик ва иммунобиологик реакциялар: кам ҳолларда – бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар. Ҳар қандай ғайри-табиий реакциялар пайдо бўлган ҳолда, препаратни кейинги қўллаш бўйича албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;анамнезида бронхоспазм, эшакеми, ўткир ринити бўлган ёки диклофенак, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ни қўллаш натижасида аллергиянинг бошқа симптомларининг мавжудлиги;зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, крон касаллиги, носпецефик ярали колит);ҳомиладорлик, лактация;12 ёшгача бўлган болаларқон яратиш фаолиятини бузилиши, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;буйраклар ва жигар фаолиятини яққол бузилишлари;глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги.

Агарда Сиз қандайдир бошқа дори препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорни хабардор қилинг! Препарат калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда буюрилганида қонда калийнинг даражаси ошиши мумкин. Дори препаратларини бундай бирга қўлланишида, калийнинг даражасини назорат қилиш лозим. Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетишлари ривожланиши мумкин. Препарат қон плазмасида литий, дигоксин ва циклоспориннинг концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар бирга қўлланганида охирги препаратларнинг дозасини тўғрилаш лозим. Метотрексатни қабул қилишдан 24 соат олдин ёки кейин препаратни буюришда эхтиёт бўлиш керак, чунки бундай ҳолларда қонда метотрексатнинг концентрацияси ошади ва унинг токсик таъсири кучаяди. Фенотиазин билан бирга қўлланганида, кутилмаган гипотермия, азидотимидин билан эса – нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг токциклигини кучайтиради, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши ва тиазид диуретикларнинг диуретик ва натрий уретик самарасини сусайтириши мумкин. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирларини кўпайиши ва кучайиши юз беради.

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали бузилишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйраклар, қон яратиш аъзоларининг фаолиятини яққол бузилиши бўлган пациентларга препаратни буюришда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат юқори дозаларда тромбоцитлар агрегациясини бостириши мумкин, шунинг учун гемостази бузилган пациентларни синчиклаб кузатиш лозим. Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларда, шунингдек бевосита жиддий жаррохлик аралашувларидан кейинги даврда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат билан даволаниш вақтида жигар, буйраклар фаолиятини ва переферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Диклофенак ва парацетамол она сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Препаратни қўллаш вақтида бош айланишини ёки кўришни бузилишини ҳис этаётган пациентлар ателье бошқаришлари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашлари мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºC дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин.

Симптомлари: специфик симптомлари йўқ. Буйраклар фаолиятини бузилишини ривожланиши ёки тез авж олиб борувчи кўринишидаги юз ва ҳиқилдоқнинг шишлари, хансираш каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш кўрсатилган, Ш-гуруҳи донаторларини юбориш тавсия этилади. Калций глюконати ёки калций хлоридини в/и га юбориш, зарурати бўлганида глюкокортикоидларни в/и га юбориш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, шунингдек симптоматик даволашни ўтказиш керак. Препаратнинг таркибига парацетамол киришини ҳисобга олиш керак. Ичга 6 г дан кўпроқ парацетамолни қабул қилиш, жигарда оғир шикастланишини чақириши мумкин, хатто жигар комасигача ривожланиши мумкин. Интоксикация белгиларида (кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, жигарни катталашиши, сариқликда) дарҳол шифокорни чақириш ва меъдани ювиш лозим. Қандайдир ғайри-табиий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан ПВХ ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.