Зарсиорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

0,5 мл (1 шприц) эритма қуйидагиларини сақлайди: фаол модда: 0,30 мг (30 млн. ТБ) ёки 0,48 мг (48 млн. ТБ) филграстим*; ёрдамчи моддалар: глютамин кислотаси, сорбитол, полисорбат 80, натрий гидроксиди, инекция учун сув. *Рекомбинант филграстим рН 4,4 5% ҳажм /вазн сорбитолда 1,5 – 2,5 мг/мл рч7-КСФ, 10 мМ глютамин кислота сақловчи ЕР2006 балк эритма сифатида ишлаб чиқарилади. Рекомбинант ДНК технология усули билан Э. cоли штамми ишлаб чиқарадиган рекомбинант одам гранулоцитар колониестимуляция қилувчи омил (рчГ-КСФ).

Тасир этувчи модда(ХПН):

филграстим

Препаратнинг савдо номи:

Зарсио

Фармакалогик гуруҳи:

Иммуномодулятор. Колониестимуляция қилувчи омиллар. Филграстим.

Дори шакли:

инекциялар ва инфузиялар учун эритма

рангсиз ёки бироз сарғиш эритма.

Иммуномодулятор. Колониестимуляция қилувчи омиллар. Филграстим.

L03A A02.

Соғлом кўнгиллиларнинг иштирокидаги бир марталик ва кўп марталик дозаларни рандомизацияланган, кесишган, икки томонлама яширин тадқиқотлар, Зарсионинг фармакокинетик хусусиятлари тери остига ва вена ичига юборилганидан кейин оригинал дори воситасининг профили билан ўхшаш. Сўрилиши 0,5 млн. ТБ/кг (5 мкг/кг) бир марта тери остига юборилганидан кейин, қондаги филграстимнинг максимал концентрациясига тмах 4,5±0,9 соатдан кейин эришилади (ўртача қиймат ± СД) Тақсимланиши Қондаги тақсимланиш ҳажми тахминан 150 мл/кг. Тавсия этилган дозаларда тери остига ва вена ичига юборилганида қон плазмасидаги филграстимнинг концентрацияси 10 нг/мл дан юқорида 8-16 соат давомида сақланади. Вена ичига ёки тери остига юборилганидан филграстимнинг юборилган дозаси ва қон плазмасидаги унинг концентрацияси орасида пропорционал алоқа аниқланган. Чиқарилиши Бир марта тери остига юборилганидан кейин филграстимнинг ўртача ярим чиқарилиш даври 2,7 соатдан (1,0 млн. ТБ/кг ёки 10 мкг/кг) 5,7 соатгачани (0,25 млн. ТБ/кг ёки 2,5 мкг/кг) ташкил қилади, 7 кун қўлланганидан кейин 8,5-14 соатни ташкил қилади.

хавфли ўсма (сурункали миелолейкоз ва миелодиспластик синдромлардан ташқари) туфайли цитотоксик химиотерапия олаётган пациентларда нейтропения давомийлигини ёки фебрил нейтропения пайдо бўлиши тез-тезлигини қисқаритиш учун, шунингдек кейинги суяк кўмигини траснплантацияси билан миелобластив терапия олаётган пациентларда нейтропения давомийлигини қисқартириш учун Зарсионинг самарадорлиги ва хавфсизлиги болалар ва катталарда цитотоксик химиотерапия ўтказилганда бир хил намоён бўлади. периферик ўзак хужайраларни (ҚПЎХ) ривожланишини жалб этиш.нейтрофил гранулоцитлар миқдорини оширишга қаратилган давомли даволашда, оғир туғма, периодик ёки идеопатик нейтропенияси (нейтрофил гранулоцитларнинг мутлоқ сони 0,5 х 109/л ва кам) ва анамнезида оғир ёки қайталанувчи инфекциялари бўлган болалар ва катталарда инфекцион асоратлар келиб чиқишини тез-тезлиги ва давомийлигини қисқартириш учун.ОИТВ-инфекциясининг ёйилган босқичи бўлган доимий давом этувчи нейтропенияси (нейтрофилларнинг мутлоқ сони 1 х 109/л ва кам) бўлган беморларда, нейтропениянинг назорати бўйича бошқа чоралар етарли бўлмаганида, бактериал инфекцияларнинг хавфини пасайтириш учун қўлланади.

Зарсио билан даволаш онкология-гематология маркази мутахассислари билан хамкорликда ўтказилиши керак, улар керакли диагностик имкониятлар бўлганида, гранулоцитар колониестимуляция қилувчи омилни қўллаш тажрибасига эга бўладилар. Ишлаб чиқарилишини жалб этиш ва аферез муолажаси, бу сохада керакли тажрибага ва гемопоэзнинг ўтмишдош-хужайраларини керакли мониторинги имкониятига эга бўлган онкология-гематология маркази мутахассислари билан хамкорликда ўтказилиши керак Цитотоксик химиотерапия Зарсионинг тавсия этиладиган суткалик дозаси суткада 0,5 млн. ТБ/кг (суткада 5 мкг/кг) ни ташкил қилади. Препаратнинг биринчи дозасини цитотоксик химиотерапия курсидан кейин камида 24 соат ўтгач юбориш керак. Зарсио ҳар куни қоннинг клиник таҳлилида нейтрофилларнинг умумий сони кутилаётган надирдан ошиб, нормал қийматларга етмагунича юборилади. Солид ўсмалар, лимфома ва лимфолейкоз бўйича цитотоксик химиотерапиядан кейин кўрсатилга қийматларга эришишгача даволаш 14 кунгачани ташкил қилади. Ўткир миелоид лейкозни индукцион ва консалидацион даволашдан кейин даволаш муддатлари аҳамиятли ошиши (38 кунгача) ва қўлланаётган цитотоксик химиотерапиянинг тури, дозаси ва схемасига қараб белгиланади. Цитотоксик химиотерапияни олаётган пациентларда, нейтрофиллар сонини ўткинчи ошиши одатда Зарсио билан даволаш бошланганидан кейин 1-2 кун ўтгач кузатилади. Шунга қарамасдан, турғун терапевтик самарага эришиш учун Зарсио билан даволашни нейтрофиллар сони кутилаётган надирдан ошиб, нормал қийматларга етмагунича давом эттириш керак. Зарсио билан даволашни нейтрофилларнинг сони надирдан ўтмагунича муддатидан олдин бекор қилиш тавсия этилмайди. Юбориш усули: Зарсио тери остига инекциялар кўринишида суткада 1 марта ёки олдиндан 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириб суткада 1 марта 30 минут давомидаги вена ичига инфузия йўли билан юборилади. Бир марталик доза вена ичига юборилганида Зарсионинг самарасини давомийлиги қисқариши мумкин. Бу маълумотларнинг клиник аҳамияти Зарсионинг кўп марталик дозаларини қўллашга нисбатан аниқланмаган. Юбориш усулини танлаш конкрет клиник вазиятнинг хусусиятларига боғлиқ ва ҳар бир пациент учун шахсий равишда белгиланади. Рандомизация қилинган тадқиқотлар вақтида суткада 23 млн. ТБ/кг (суткада 230 мкг/м2) (суткада 4,0-8,4 мкг/кг)  дозада тери остига инекциялар қўлланган. Кейинги суяк кўмигини трансплантацияси билан миелобластив даволанаётган пациентлар: Зарсионинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада 1 млн. ТБ/кг ни (суткада 10 мкг/кг) ташкил қилади. Зарсионинг биринчи дозасини цитотоксик химиотерапия юборилганидан кейин камида 24 соат ўтгач, ва суяк кўмиги трансплантациясидан кейин 24 соатдан кеч бўлмасдан юбориш керак. Дозага тузатиш киритиш: нейтрофиллирнинг сони максимал пасайганидан кейин (надир) Зарсионинг суткалик дозасига нейтрофилларнинг сонини ўзгаришига қараб қуйидаги тарзда тузатиш киритиш керак: Нейтрофилларнинг мутлоқ сони (НМС)Зарсионинг дозасига тузатиш киритишКетма-кет 3 кун давомида НМС >1х109/лДозани суткада 0,5 млн. ТБ/кг гача (суткада 5 мкг/кг) пасайтиришСўнгра агар кейинги кетма-кет 3 кун давомида НМС >1х109/л бўлсаЗарсио бекор қилинадиАгар даволаш вақтида НМС <1х109/л гача пасайса, Зарсионинг дозаси яна юқорида келтирилган схемага мувофиқ оширилади Қўллаш усули: Зарсио 30 минут давомидаги қисқа вена ичига инфузия ёки 24 соат давомидаги давомли тери остига ёки вена ичига инфузия кўринишида юборилади. Зарсиони 20 мл 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириш керак.

Онкологик беморлардаги клиник тадқиқотлар вақтида энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари орасида, 10% пациентларда кучсиз ва ўртача ва 3% кучли мушак-скелет оғриғи қайд этилган. Шунингдек “трансплантат хўжайинга қарши” (ГвҲД) реакция қайд этилган. Соғлом донорларда ҚПЎХ энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари орасида мушак-скелет оғриғи қайд этилган. Зарсио қўлланганидан кейин донорларда лейкоцитоз ва тромбоцитопения, шунингдек лейкаферез аниқланган. Шунингдек  спленомегалия ва талоқнинг спонтан ёрилиш ҳоллари ҳам қайд этилган. Талоқнинг спонтан ёрилишини бир неча ҳоллари ўлим билан якунланган. ОТН бўлган пациентлар орасида, Зарсиони қўллаш билан боғлиқ бўлган энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлардан суяк оғриғи, умумий мушак-скелет оғриғи ва спленомегалия аниқланган. Миелодиспластик синдромлар (МДС) ёки лейкоз туғма нейтропенияси бўлган, Зарсио қабул қилган пациентларда ривожланган. Капиллярларнинг юқори ўтказувчанлиги синдроми ривожланиши ҳақида кўп бўлмаган хабарлар тушган, цитотоксик химиотерапияни олган, хавфли ўсмалари бўлган пациентларда талаб этилган даволаш кеч буюрилганида (≥1/1000 дан <1/100 гача), шунингдек рчГ-КСФ юборилганидан кейин периферик қондаги ўтмишдош-хужайраларнинг ишлаб чиқарилишини жалб этишини ўтаётган соғлом донорларда ҳам, у ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. ОИТВ инфекцияси бўлган пациентларда клиник тадқиқотлар вақтида, Зарсиони қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари орасида, мушак-скелет оғриғи, суяк оғриғи ва мушакларда оғриқ аниқланган. Қуйидаги маълумотлар клиник тадқиқотлар вақтида ва спонтан хабарлар йўли билан қайд этилган ножўя таъсирларни таърифлайди. Ҳар бир гуруҳда ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги жиддийлигининг пасайиши тартибида берилган. Маълумотлар бу гуруҳ пациентларидаги ножўя таъсирларнинг турли профилини акс эттириб, хавфли ўсмалари бўлган пациентлар, ҚПЎХ ни ишлаб чиқарилишини жалб этилишидаги соғлом донорларда, ОИТВ ва ОТН бўлган пациентлар учун алоҳида берилган.

фаол моддаги ёки ҳар қандай бошқа ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликянги туғилган чақалоқлик даври (биринчи 4 ҳафта)ҳомиладорлик ва лактация давримиелодиспластик синдром (МДС) ва сурункали миелолейкозфруктозани наслий ўзлаштираолмасликда (сорбитол сақлайди) қўллаш мумкин эмас.

Миелосупрессив цитотоксик химиотерапевтик воситаларни юбориш куни Зарсиони қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Бўлинаётган миелоид хужайраларни миелосупрессив цитотоксик химиотерапияга сезувчанлиги туфайли, Зарсиони бу химиотерапевтик препаратларни юборишдан 24 соат олдинги ёки кейинги интервалда буюриш тавсия этилмайди. Зарсио ва 5-фторурацил бир вақтда қўлланганида нейтропения кучайиши мумкин. Клиник тадқиқотларда ўсишни бошқа гемопоэтик омиллари ва цитокинларнинг мумкин бўлган ўзаро таъсири хали ўрганилмаган. Литий нейтрофилларнинг ажралиб чиқишини рағбатлантиришини ҳисобга олиб, Зарсионинг таъсири кучайиши мумкин. Бу ўзаро таъсир текширилмаган, лекин унинг нохуш кейинги таъсирлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Дозалашнинг белгиланган тартибларидан ташқари цитотоксик химиотерапиянинг дозаларини ошириш учун Зарсиони буюриш мумкин эмас. Оғир туғма нейтропенияси бўлган, лейкемия ривожланган ёки лейкемия ривожланишини симптомлари бўлган пациентларга Зарсиони буюриш мумкин эмас.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2оС дан 8оС гача ҳароратда (совутгичда) сақлансин. Суюлтирилган эритма дарҳол қўллансин, 2оС дан 8оС гача ҳароратда (совутгичда) 24 соатгача сақлашга йўл қўйилади.

Зарсиони дозасини ошириб борилишининг кейинги таъсири аниқланмаган. Зарсио билан даволашни тўхтатиш, айланиб юрувчи нейтрофилларни 1-7 кундан кейин нормал даражага қайтиши билан, 1-2 кун давомида 50% га пасайишига олиб келади.

Рецепт бўйича

0,5 мл дан эритма (30 млн. ТБ/0,5 мл ёки 48 млн. ТБ/0,5 мл) бромбутил почтальон ва зангламас пўлатдан бўлган инекцион игна, шунингдек инекция ўтказилганидан кейин (эҳтиёцизлик бўйича игна билан укол оқибатида жароҳатни олдини олиш учун) игна учун хавфсизликни махсус мосламаси билан таъминланган, бир марта ишлатиш учун сиғими 1 мл рангсиз тиниқ шиша шприцда. Шприцлар контур уяли ўрамларга жойланади. 1 ёки 5 шприцли контур уяли ўрамлар тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.