Ножўя таъсири, қуйида берилган маълумотлар аъзо ва тизимлар бўйича ва уларни пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича таснифланган.
Пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда: дарҳол турдаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари, баъзида оғир анафилакцияга қадар реакциялар.
Нерв тизими томонидан: жуда тез: бош оғриғи; тез-тез: тиришишлар, ҳаракат бузилишлари (окулогир криз, дистоник реакциялар ва турғун клиник оқибациз бўлган дискинезия каби экстрапирамид реакциялар); кам ҳолларда: препаратни вена ичига тез юбориш вақтида бош айланиши.
Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда: асосан вена ичига юбориш вақтида ўтувчан кўришни бузилишлари (кўзларда хиралашиш); жуда кам ҳолларда: асосан вена ичига қўллаш вақтида ўтувчан кўрлик.
Кўпчилик ҳолатларда кўрлик 20 минут давомида ўтиб кетади.
Юрак томонидан: тез-тез эмас: аритмия, кўкрак соҳасида оғриқ (СТ сегментини депрессияси ва усиз), брадикардия; кам ҳолларда: ҚТ интервалини узайиши (шу жумладан қоринчаларни титраши/липиллаши (Торсаде де Поинтес).
Қон томирлари тизими томонидан: тез-тез: қизиш ва юзга қон оқиб келишини ҳис қилиш; тез-тез эмас: гипотензия.
Нафас тизими ва кўкрак бўшлиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас: ҳиқичоқ.
Овқат ҳазм қилиш йўллари: тез-тез: қабзият.
Гепатобилиар тизими: тез-тез эмас: жигар фаолияти кўрсаткичларини симптомсиз ошиши.
Бу ҳолатлар асосан цисплатин сақлаган химиотерапия препаратлари билан даволанадиган пациентларда кузатилади.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: жуда кам ҳолларда: токсик тошмалар, шу жумладан токсик эпидермал некролиз.
Умумий бузилишлар: тез-тез: вена ичига юбориш жойида маҳаллий реакциялар.
Пострегистрацион кузатув маълумотлари бўйича қуйида келтирилган ножўя реакциялар тўғрисида хабар қилинган.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кўкракда оғриқ ва дискомфорт, экстрасистолия, тахикардия, шу жумладан қоринчалар ва қоринчалар усти тахикардияси, бўлмачаларни фибрилляцияси, юрак уриши, цингаопе, ЭКГ ўзгариши.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш, бронхоспазм, анафилактик шок, қичишиш, тери тошмалари, эшакеми.
Нерв тизими томонидан: қадам ташлашни бузилиши, хорея, миоклонус, тинч тураолмаслик, ачишиш ҳисси, тилни протрузияси.
Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар: тана ҳароратини ошиши, оғриқ, қизариш, юбориш жойида ачишиш.
Бошқалар: гипокалиемия.