Юнипаррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Парацетамол – 500 мг; диклофенак натрий – 50 мг. Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоати, гидроксипропилметилцеллюлоза, магний стеарати, талк, натрий крахмал гликоляти, аэросил, натрий лаурилсулфати, кроскармеллоза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Парацетамол ва диклофенак натрий.

Препаратнинг савдо номи:

Юнипар

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

Таблеткалар

Оқ рангли, думалоқ, ясси, рискали қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

M01AB55

Диклофенак овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади. Сўрилиш тезлиги бир вақтда овқат қабул қилинганда бироз секинлашади. Синовиал суюқликка кириш қобилиятига эга. Метаболизми асосан жигарда амалга ошади. Метаболитларининг бир қисми фармакологик жиҳатдан фаолдир. Метаболитларини чиқарилиши асосан буйрак орқали, қисман – сафро билан амалга оширилади. Диклофенакнинг тахминан 1% буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Парацетамолни овқат ҳазм қилиш йўлларида тез сўрилади, асосан ингичка ичакда юз беради. Парацетамолнинг метаболизми жигарда кечади. Алмашинув маҳсулотлари буйрак орқали чиқарилади. Препаратнинг 5% ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади.

Шамоллаш касалликлари, бош оғриғи, невралгия, тиш оғриғи, люмбаго, остеоартроз, ишиас, ревматоид артрит, радикулит, иситмали ҳолатлар, бурситлар, тендинитлар, миозитлар, дисменореяни ва операциядан кейинги оғриқни симптоматик даволаш учун тавсия қилинади.

Перорал қўллаш учун буюрилади. 12 ёшдан кичик болаларда қўлланмасин. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин ёки шифокорнинг кўрсатмасига кўра буюрилади.

– анорекция, қабзият, кўнгил айниши, абдоминал оғриқлар, диарея; – қон кетиши билан асоратланиши мумкин бўлган овқат ҳазм қилиш йўлларининг яралари (одатда, фақат узоқ муддат давомида ишлатилганда учрайди); – депрессия, уйқучанлик, бош оғриғи; – гематурия, нефротик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги, протеинурия; – тромбоцитопения, анемия; – аллергик реакциялар. Ножўя самараларнинг симптомлари (агар улар бўлса) дори воситаси бекор қилинганидан кейин йўқолиши керак. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

– меъда яра касаллигини зўрайиши; – ҳомиладорлик ва лактация даврида; – буйрак ва жигар касалликлари; – “аспирин учлигида” (бурун ва қўшимча бўшлиқларнинг полипози, НЯҚВ ўзлаштираолмаслик ва бронхиал астмани бирга қўшилиши); – 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Юнипар фуросемид ва гипотензив препаратларнинг клиник самараларини пасайтиради, калийни тежовчи диуретикларнинг самарасини потенциялайди. Плазмада дигоксиннинг миқдорини оширади. Метотрексатнинг токсик самараларини кучайтиради. Циклоспориннинг нефротоксик самарасини кучайтиради. Антикоагулянтларнинг таъсирини потенциялаши мумкин.

Препаратни буйрак ва жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация. ҳомиладорлик ёки лактация даврида ишлатиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда фақат агар пациент учун потенциал фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, тиришишлар, диспептик ҳолатлар, нафасни бузилиши. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан контур-уяли ўрамда.

4 йил.