Юнимокс 250; Юнимокс 500рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: амоксициллинга қайта ҳисобланганда амоксициллин тригидрати 250 мг ёки 500 мг; ёрдамчи моддалар: магний стеарати, натрийн лаурил судьяи, кремнийн коллоид тузи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амоксициллин

Препаратнинг савдо номи:

Юнимокс-250; Юнимокс-500

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

Дори шакли:

капсулалар

цилиндрик шаклли, четлари ярим сферик, силлиқ ва ялтироқ юзали, қаттиқ тиниқ бўлмаган капсулалар. 250 мг ли доза учун – капсуланинг рақами 2, корпуси кизил-жигаранг ва қопқоқчаси сариқ  рангли желатин  капсулалар. 500 мг ли доза учун – капсуланинг рақами 0, корпуси кизил-жигаранг ва қопқоқчаси сариқ  рангли  желатин  капсулалар. Капсуланинг ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кукун ёки гранулалар. Капсуланинг ичидагисини босилганида парчаланадиган конгломератлар ёки цилиндрик масса кўринишида компактланишига йўл қўйилади.

антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

J01CA04

Унга яқин бўлган ампициллинга нисбатан амоксициллин яхши ўзлаштирилади, меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг шиллиқ қаватини таъсирламайди, биокираолишлиги юқори, қонда юқори концентрацияларни ҳосил қилади. Амоксициллин меъда ширасида парчаланмайди ва деярли тўлиқ сўрилади. Плазмада максимал концентрациясига 1-2 соатдан кейин эришилади. Амоксициллин плазма оқсиллари билан 20% га боғланади. Ярим чиқарилиш даври 1-1,5 соатни ташкил этади. Қабул қилинган дозанинг 60% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Янги туғилган чақалоқларда ва кекса ёшдаги пациентларда ярим чиқарилиш даври ошиши мумкин.

ЛОР-аъзоларини стрептококклар, бета-лактамаза ишлаб чиқармайдиган стафилококклар ва Ҳ.инфлуэнзаэ чақирган инфекциялари; тери ва юмшоқ тўқималарнинг Стапҳйлоcоccус спп., пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммларидан ташқари штаммлари ва Э.cоли чақирган инфекциялари; юқори ва қуйи нафас йўлларининг пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган стафилококклар, стрептококклар ва Ҳ.инфлуэнзаэ чақирган инфекциялари; эркаклар ва аёлларда асоратланмаган гонорея (уретрит, эндоцервицит, ректит); Ҳелиcобаcтер пйлори чақирган меъда яраси; ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари; стоматологик, буйрак ва уро-генитал инфекцияларда қўлланилади.

Ичга қабул қилинади. Дозалаш тартиби шахсий равишда белгиланади. Ичга қабул қилиш учун катталар ва 10 ёшдан ошган (тана вазни 40 кг дан ортиқ бўлган) болалар учун бир марталик дозаси 250-500 мг ни ташкил этади, касалликни оғир кечишида доза яна такрор (1 г гача) юборилади. 5-10 ёшдаги болалар учун бир марталик дозаси 250 мг ни ташкил этади. Катталар ва ўсмирлар учун қабул қилишлар орасидаги интервал 8 соатни, максимал дозаси суткада 4,5 г ни ташкил этади. Қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида катталарга препаратни 0,5 г дан ҳар 8 соатда қабул қилиш, болаларга суткада 1 кг тана вазнига 40 мг 3 марта қабулга бўлиш тавсия этилади; асоратланмаган гонореяда – 3 г бир марта қабул қилинади; қорин тифида, катталарга – суткада 2-4 г дан 14 кун давомида, болаларга – суткада 2 г дан 21 кун давомида қабул қилинади; қорин тифи бактерияларини ташувчиларга – суткада 2-4 г копрокултура реакцияси манфий бўлгунича қабул қилинади; энтероколитларда – суткада 1-2 г қабул қилинади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, глоссит, стоматит бўлиши мумкин; айрим ҳолларда – қон зардобида аминотрансферазаларни бироз ошиши кузатилади. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – эшакеми, иситма, бўғимларда оғриқ, Квинке шиши; жуда кам ҳолларда – кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит, анафилактик шок. Қорин тифи, лептоспироз ёки заҳм сабабли амоксициллин қабул қилган пациентларда, бактерияларни лизиси билан боғлиқ бўлган Яриш-Герксхеймер реакцияси ривожланиши мумкин. Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, агранулоцитоз, лейкопения, эозонофилия. МНТ томонидан: бош айланиши, толиқиш бўлиши мумкин. Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – интерстициал нефрит.

инфекцион мононуклеоз;лимфолейкоз;МИЙ ни диарея ёки қусиш билан кечувчи оғир даражадаги инфекциялари;респиратор вирусли инфекциялар;аллергик диатез;бронхиал астма;пичан иситмаси;пенициллин қатори антибиотикларига маълум ёки тахмин қилинган юқори сезувчанлик.

Амоксициллин ва аллопуринол бир вақтда қўлланганида тери тошмаси пайдо бўлиши мумкин. Амоксициллин фақат кўпайиб бораётган микроорганизмларга таъсир қилади, шунинг учун уни бактериостатик антибиотиклар (масалан, тетрациклинлар, хлорамфеникол) билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Амоксициллинга сезувчанлик синамалари ижобий бўлганида бошқа бактерицид антибиотиклар (цефалоспоринлар, аминогликозидлар) билан мажмуада буюриш мумкин. Пробенецид билан бир вақтда қўлланганида амоксициллинни буйраклар орқали чиқарилишини бузилиши ҳисобига, қон плазмасида унинг концентрацияси узоқ вақт давомида ошиши мумкин. Аксинча, амоксициллинни тўқималарга тақсимланиши ва диффузияси пробенецид таъсирида пасайиши мумкин. Амоксициллин кам ҳолларда перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтиради. Антацидлар бир вақтда қабул қилинганида амоксициллинни сўрилиши пасаяди. Амоксициллинни ичга қабул қилиш учун препаратларини бошқа дори воситалари билан номутаносиблиги бўйича маълумотлар йўқ.

Цефалоспоринларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда кесишган аллергия бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак. Даволаш ўтказилганида суюқликни адекват истеъмол қилиш ва етарли даражада диурезни тутиб туриш жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Холангит ёки холецистити бўлган беморларга антибиотикларни фақат касаллик енгил даражада кечганида ва холестаз бўлмаганида буюриш мумкин. Узоқ муддат даволанганда резистент микроорганизмлар ва замбуруғларни ортиқча ўсиб кетиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Иккиламчи инфекция пайдо бўлганида тегишли даволаш буюрилади. Тутқаноқ ва менингити бўлган пациентларда ва буйраклар фаолияти бузилганида тиришишларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлади. Лаборатор кўрсаткичларни назорат қилиш Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида жигар фаолияти кўрсаткичларини назорат қилиш, буйрак касалликлари бўлган пациентларда шунингдек тери тошмалари пайдо бўлганида сийдик таҳлилини ўтказиш ва буйрак фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш керак. Динамикада антителога боғлиқ реакциялар ва гемолитик анемияни аниқлаш мақсадида қон ҳужайралари сонини аниқлаш мақсадга мувофиқдир.

30оС дан юқори бўлмаган, куруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, оқибатда сув-электролитлар мувозанатини бузилиши. Даволаш: специфик антидоти йўқ. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситалар буюрилади; сув-электролитлар мувозанатини тутиб туриш бўйича чоралар ўтказилади. Гемодиализ.

Рецепт бўйича

250 мг ёки 500 мг капсулалар. 6 капсуладан ПВХ плёнка ва алюмин фолгали , блистерда, 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга шахсий картон қутига жойланади.

3 йил.