Юнидонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Парацетамол – 650 мг, кофеин – 55 мг. Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, калций дигидрофосфати, маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоат, магний стеарати, гидроксипропилметилцеллюлоза, талк, аэросил, натрий крахмалгликоляти, натрий кроскармеллоза. Қобиқ таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, талк, изопропил спирти, метиленхлорид, канакунжут мойи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Парацетамол, кофеин

Препаратнинг савдо номи:

Юнидон

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетик-антипиретик.

Оқ рангли, капсуласимон шаклли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Аналгетик-антипиретик.

N02VЕ01

Парацетамол меъда-ичак йўлларида тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Парацетамол организмнинг кўпчилик суюқ муҳитларида бир текис тақсимланади ва оқсиллар билан кучсиз боғланади. Парацетамол фақат буйрак орқали боғланган метаболитлари кўринишида чиқарилади. Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организм бўйлаб яхши тарқалади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.

Бош оғриғи, меньшевизм, тиш оғриғи, мушаклар оғриғи, менструал оғриқ, мушак-скелет оғриқларни йўқотиш учун, шунингдек иситмада қўлланади.

Таблеткалар перорал қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун: 1-2 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади. Максимал суткалик доза 8 таблетка ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Препарат одатда тавсия этилган дозаларда яхши ўзлаштирилади. Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, терини қизариши, терида нуқтали тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар. Квинке шиши, хансираш, кўп терлаш, артериал қон босимини пасайиши (хатто шок ҳолатигача) кўринишидаги гиперреактив ҳолатлар таърифланган. Қон манзараси ўзгариши мумкин – тромбоцитопения, лейкопения, баъзида агранулоцитоз, панцитопения, метгемоглобинемия, анемия. Аллергик реакцияларга мойил шахсларда бронхоспазм кузатилиши мумкин (“аспиринли” астма). Одатдаги дозаларни жуда узоқ муддат қабул қилиш ёки жуда юқори дозаларни қабул қилиш, жигар ва буйракнинг оғир шикастланишига олиб келиши мумкин.

Парацетамолга, кофеинга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда метоклопрамид ва домперидон қўлланилганда парацетамолнинг сўрилиш тезлиги ошиши ва холестирамин билан қўлланганда камайиши мумкин. Варфарин ва бошқа кумаринларнинг антикоагулянт таъсири парацетамол давомли ва мунтазам қўлланганида қон кетишини ошишини хавфи билан кучайиши мумкин; препарат номунтазам қабул қилинганида кўрсатиладиган самара аҳамияциз.

Препарат буйрак ва жигар фаолиятининг жиддий бузилишлари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Дозанинг ошириб юборилиши ҳавфи жигарнинг алкоголли ноцирроз касали ҳолатида юқори бўлади. Препаратни қабул қилганда чой ва кофени ҳаддан ташқари истеъмол қилишдан сақланиш керак. Буюрилган дозани ошириш мумкин эмас. Бир вақтда таркибида парацетамол сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш маъқул эмаслигидан беморлар хабардор бўлишлари керак. Симптомларнинг узоқ вақт давом эца шифокорга мурожаат қилиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. препаратни шифокорнинг тавсиясидан ташқари ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.

Парацетамол: Парацетамол 10 г ёки ундан кўпрок қабул қилинганида катталарда жигарни шикастлаши мумкин. Узоқ вақт карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин ёки жигар ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратларни ёки мунтазам алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилаётган беморларда парацетамолни 5 г дан ёки ундан кўпроқ қабул қилиш жигарнинг шикастлашига олиб келиши мумкин. Дозани ошириб юбориш симптомлари биринчи 24 соатда оқариш, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳанинг йўқолиши, қорин бўшлиғида оғриқлар билан намоён бўлади. Кофеин: Кофеиннинг дозаси ошириб юборилишини оқибати эпигастрал соҳасида оғриқ, қусиш, диурез, тахикардия ёки юрак аритмияси, марказий нерв тизимининг таъсирланиши бўлиши мумкин. Кофеиннинг дозаси ошириб юборилганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Рецепт билан

плёнка қобиқ билан таблеткалар

4 йил.