Яринарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Яринанинг ҳар бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 0,03 мг этинилестрадиол, 3 мг дроспиренон, ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, қайта желатинланган маккажўхори крахмали, повидон К25, магний стеарати, гипромеллоза, макрогол 6000, талк, титан диоксиди (Е 171), темир (ИИ) оксиди (Е 172).

Тасир этувчи модда(ХПН):

етинилестрадиол, дроспиренон

Препаратнинг савдо номи:

Ярина

Фармакалогик гуруҳи:

прогестагенлар ва эстрогенлар (фиксацияланган мажмуалар)

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч-сариқ рангли, бир томони олтибурчакли, унинг ичида “ДО” ҳарфлари босиб туширилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

прогестагенлар ва эстрогенлар (фиксацияланган мажмуалар)

G03AA12.

Контрацепция (исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш) учун қўлланилади.

Кабель ўрам 21 таблетка сақлайди. Ўрамда ҳар бир таблетка, у қабул қилиниши керак бўлган ҳафтанинг куни билан белгиланади. Таблеткаларни ичга ҳар куни куннинг бир вақтида озгина миқдордаги сув билан қабул қилинг. Стрелка йўналиши бўйлаб, ҳамма 21 таблетка қабул қилингунича давом этинг. Кейинги 7 кун давомида сиз препарат қабул қилмайсиз. Шу 7 кун давомида ҳайз кўриш (препаратни бекор қилиш оқибатида қон кетиши) бошланиши керак. Одатда у Яринанинг охирги таблеткаси қабул қилинганидан кейинги 2-3 кунлари бошланади. 7 кунлик танаффусдан кейин ўрамдан кейинги таблеткаларни, ҳатто агар қон кетиши ҳали тўхтамаган бўлса ҳам қабул қилишни бошланг. Бу сизни доимо янги ўрамдан таблеткаларни қабул қилишни ҳафтанинг худди ўша куни бошлашингизни билдиради, ва ҳар ойда бекор қилиш қон кетиши ҳафтанинг тахминан бир кунига тўғри келади.

Ҳар қандай бошқа дори воситаларида бўлгани каби, Ярина препаратини қабул қилишда, гарчи уларни пайдо бўлиши барча пациентларда шарт бўлмаса ҳам, ножўя реакциялар кузатилиши мумкин. Агар ҳар қандай ножўя реакция жиддий тус олса ёки сиз ўзингизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакцияни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида докторга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ярина препарати қуйида санаб ўтилган ҳолатлар/касалликлардан биронтаси бўлганида қўлланмаслиги керак. Агар препаратни қабул қилиш фонида биринчи марта бу ҳолатлар/касалликлардан биронтаси ривожланса, препарат дарҳол бекор қилиниши керак. Тромбоэмболия ривожланишини хавфиҲозирги вақтдаги ёки анамнездаги тромбоэмболия (шу жумладан чуқур веналар тромбози ёки ўпка артериясининг тромбоэмболияси).АРС-қаршилик (шу жумладан Лейден В омили), антитромбин ИИИ танқислиги, С протеин танқислиги, С-протеин танқислиги) каби веноз тромбозга наслий ёки орттирилган мойиллик.Узоқ муддатли иммобилизация билан кечувчи жиддий жарроҳлик аралашувлари.Кўп сонли хавф омиллари туфайли веноз тромбоэмболиянинг юқори хавфи.Артериал тромбоэмболия хавфиҲозирги вақтдаги ёки анамнездаги артериал тромбоэмболия (масалан, миокард инфаркти) ёки тромбознинг продромал симптомлари (масалан, стенокардия).Цереброфаскуляр бузилишлар – ҳозирги вақтдаги ёки анамнезлавги импульс (шу жумладан ўткинчи ишемик хуружлар).Гипергомоцистеинемия ва антифосфолипид антителалар (кардиолипинга антителалар, югурикли антикоагулянт) каби артериал тромбоэмболияга наслий ёки орттирилган мойиллик.Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги ўчоқли неврологик симптомлар билан кечувчи меньшевизмқандли диабетяққол артериал гипертензияяққол дислипопротеинемия каби кўпчилик хавф омиллари оқибатидаги артериал тромбоэмболиянинг юқори хавфи.Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги жигарнинг оғир касалликлари (жигар синамалари нормаллашгунича)Оғир ёки ўткир буйрак етишмовчилигиҲозирги вақтдаги ёки анамнездаги жигар ўсмалари (хавфсиз ёки хавфли)Аниқланган гормонга боғлиқ хавфли касалликлари (шу жумладан жинсий аъзолар ёки сут безларининг касалликлари) ёки уларга гумонНомаълум генезли қиндан қон кетишиЯрина препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик.

Айрим дори воситалари Яринанинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Уларга тутқаноқни (масалан, примидон, фенитоин, барбитуратлар, карбамазепин, окскарбамазепин, топирамат, фелбамат), туберкулёз (масалан, рифампицин, рифабутин) ва ОИТВ-инфекциясини (масалан, ритонавир, невирапин) даволаш учун препаратлар; бошқа инфекцион касалликларни даволаш учун антибиотиклар (масалан, пенициллин, тетрациклинлар, гризеофулвин), шунингдек далачой (асосан пасайган кайфиятни даволаш учун ишлатиладиган) асосидаги дори воситалари хам киради. Перорал мажмуавий контрацептивлар бошқа препаратларнинг (масалан, циклоспорин ва ламотриджин) метаболизмига таъсир қилиши мумкин. Яринани калийни зардобдаги даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бир вақтда олаётган аёлларда, назарий калийнинг зардобдаги даражаси ошиши мумкин. Бу препаратларга ангиотензин-ИИ рецепторларининг антагонистлари, айрим яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, индометацин), калийни тежовчи диуретиклар ва алдостерон антагонистлари киради. Лекин, дроспиренонни ААФ ингибиторлари ёки индометацин билан ўзаро таъсирини баҳоловчи тадқиқотларда, плацебо билан солиштирганда, калийнинг зардобдаги концентрацияси орасида ишончли фарқлар аниқланмаган. Сизга Яринани буюраётган шифокорга доимо сиз қандай препаратларни қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг. Шунингдек бошқа препаратларни буюраётган ҳар қандай шифокорга ёки стоматологга, дорихонада шу препаратларни сотаётган фармацевтга, сиз Ярина қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг. Айрим ҳолларда шифокор сизга қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли (презерватив) усулини ишлатишни тавсия қилиши мумкин.

Яринани қўллашда ҳам бошқа мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатишга тааллуқли бўлган қуйидаги огоҳлантиришларни ҳисобга олиш керак. Тромбоз Тромбоз – қон лахтасини (тромб) ҳосил бўлиши, у қон томирини бекитиб қўйиши мумкин. Тромб узилганида тромбоэмболия ривожланади. Баъзида оёқларнинг чуқур веналарини (чуқур веналар тромбози), юрак қон томирларини (миокард инфаркти), бош мияни (импульс) ва жуда кам ҳолларда – бошқа аъзоларнинг қон томирлари тромбози ривожланади. Эпидемиологик текширишларнинг натижалари мажмуавий прерорал контрацептивларни қабул қилишда, мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш ва веноз ва артериал тромбозлар ва тромбоэмболиялар (чуқур веналар тормбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси, миокард инфаркти, цереброваскуляр бузилишлар каби)  ривожланиш тез-тезлигини ошиши орасида алоқа борлигини кўрсатади. Веноз тромбоэмболия (ВТE) ривожланишини хавфи, бундай препаратларни қабул қилишни биринчи йилида максимал бўлади. Юқори хавф мажмуавий перорал контрацептивлар биринчи марта ишлатилганидан ёки бирининг ўзини ёки турли мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатиш қайта бошланганидан кейин (препаратларни қўллаш орасидаги 4 ҳафта ёки кўпроқ танаффусдан кейин) ўрин тутади. Йирик тадқиқотнинг маълумотлари, юқори хавфни асосан биринчи 3 ой давомида мавжуд бўлишини кўрсатади. Паст дозаланган (<50 мкг этинилестрадиол) мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган пациентларда ВТE умумий хавфи, мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилмаётган ҳомиладор бўлмаган пациентларга қараганда икки-уч марта юқори, шунга қарамасдан, бу хавф ҳомиладорлик ва туғруқлардаги ВТE хавфи билан солиштирганда камроқ бўлиб қолади. Жуда кам ҳолларда веноз ёки артериал тромбоэмболия жиддий функционал бузилишларга олиб келиши, ҳаётга хавф туғдириши ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Чуқур веналар тромбози, ёки ўпка артериясинингг тромбоэмболияси сифатида намоён бўлувчи ВТE, ҳар қандай мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашда юз бериши мумкин. Жуда кам ҳолларда мажмуавий перорал контрацептивлар қўлланганида бошқа қон томирларининг тромбози масалан, жигар, ичак тутқичи, буйрак, мия веналари ва артериялари ёки тўр парда томирларининг тромбози пайдо бўлади,. Тромбоз (веноз ва/ёки артериал) ва тромбоэмболия ривожланиши хавфи ошади: ёш ошиши билан;чекувчиларда (сигареталар миқдорини ошиши ёки ёш ошган сайин хавф ошади, айниқса 35 ёшдан ошган аёлларда); қуйидагилар бўлганида: оилавий анамнезда (масалан, нисбатан ёшликда яқин қариндошлар ёки ота-оналаридан бирида веноз ёки артериал тромбоэмболия бўлганида). Наслий ёки орттирилган мойилликда аёл, препаратни қабул қилиш мумкинлиги масаласини ҳал қилиш учун мувофиқ мутахассисдан кўрикдан ўтиши керак;семизлик (тана вазни индекси 30 кг/м2 дан ортиқ);дислипопротеидемия;артериал гипертензия;меньшевизм;юрак клапанлари касалликлари;юрак бўлмачалари фибрилляцияси;узоқ муддатли иммобилизация, жиддий жарроҳлик аралашувлари, оёқлардаги ҳар қандай операция ёки катта травма. Бундай ҳолларда Ярина препаратини қўллашни тўхтатиш яхшироқ (режалаштирилган операция ҳолида, ҳеч бўлмаганда, ундан тўрт ҳафта олдин) ва иммобилизация тугаганидан кейин икки ҳафта давомида уни қайта тикламаслик керак.Ўсмалар Айрим эпидемиологик тадқиқотларда мажмуавий перорал контрацептивлар узоқ вақт қўлланганида (5 йилдан кўп), бачадон бўйни раки ривожланишини юқори хавфи ҳақида хабар берилган. Лекин мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш билан алоқаси исботланмаган. Бу маълумотларнинг ўзаро алоқаси мумкинлиги, бачадон бўйни касалликларини скрининги билан ёки жинсий хулқнинг ўзига хосликлари (контрацепциянингг тўсиқли усулларини камроқ қўллаш) билан муҳокама қилинмоқда. Кам ҳолларда жинсий стероидларни қўллаш фонида жигарнинг хавфсиз, ўта кам ҳолларда эса – хавфли ўсмаларини ривожланиши кузатилган, улар ҳаёт учун хавфли қорин ички қон кетишларга олиб келиши мумкин. Препаратни қўллаш билан боғлиқлиги исботланмаган. Қоринда тўсатдан кучли оғриқ пайдо бўлганида дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг. Бачадон бўйни ракини ривожланишини энг аҳамиятли омили персистирловчи папилломавирусли инфекция ҳисобланади. Бачадон бўйни раки узоқ вақт давомида мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатаётган аёлларда бироз кўпроқ аниқланади. Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланмаган. Бу бачадон бўйни касалликларини аниқлаш учун кўпроқ ўтказиладиган гинекологик кўриклар ёки жинсий хулқ-атвор хусусиятлари (контрацепциянинг тўсиқли усулларини камроқ қўллаш) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Юқорида эслатилган ўсмалар хаётга хавф туғдириши ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Бошқа ҳолатларХлоазмага мойиллиги бўлган аёллар препаратни қабул қилиш вақтида қуёшда узоқ вақт бўлишдан ва ултрабинафша нурларнинг таъсиридан сақланишлари керак.Ангионевротик шишнинг наслий шакллари бўлган аёлларда экзоген эстрогенлар, ангионевротик шиш чақиришлари ёки унинг симптомларини ёмонлаштиришлари мумкин.Мажмуавий контрацептивларни қўллаш фонида Крон касаллиги ва носпецифик ярали колит ҳоллари, шунингдек эндоген депрессия ва тутқаноқни оғирлашиши ҳам таърифланган.

Яринани ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Агар Ярина препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, препаратни дарҳол бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Лекин кенг қамровли эпидемиологик тадқиқотларда ҳомиладорликкача жинсий гормонларни қабул қилган ёки ҳомиладорликнинг илк муддатларида эҳтиёцизлик туфайли жинсий гормонларни қабул қилган оналардан туғилган болаларда, нуқсонларни ривожланишини юқори хавфи аниқланмаган. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг нохуш таъсирини кўрсатди. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар асосида, фаол моддаларнинг гормонал таъсири билан боғлиқ бўлган нохуш самараларини истисно қилиниши мумкин эмас. Лекин ҳомиладорлик вақтида мажмуавий орал контрацептивларни (МОК) қўллашнинг умумий тажрибаси, одамларга салбий таъсиридан далолат бермайди. Айни вақтда, ҳомиладорлик вақтида Ярина препаратини қабул қилиш натижалари юзасидан маълумотлар чекланган, бу препаратни ҳомиладорликка, янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига ва ҳомилага салбий таъсири ҳақида қандайдир хулосалар қилиш имконини бермайди. Ҳозирги вақтда қандайдир аҳамиятли эпидемиологик маълумотлар йўқ. Ярина препаратини қабул қилиш тикланганида туғруқдан кейинги даврда ВТE юқори хавфини ҳисобга олиш керак. Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш кўкрак сутининг миқдорини камайтириши ва унинг таркибини ўзгартириши мумкин, шунинг учун эмизишни тўхтатмагунча уларни ишлатиш тавсия этилмайди. Жинсий стероидлар ва/ёки уларнинг метаболитларини катта бўлмаган миқдори сут билан чиқарилади. Бу миқдорлари болага таъсир қилиши мумкин.

25оС дан юқори ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида жиддий бузилишлар тўғрисида хабар берилмаган. Мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашнинг умумий тажрибаси асосида, фаол таблеткаларнинг дозаси ошириб юборилганида аниқланиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, суркалувчи қонли ажралмалар ёки метрорагия. Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 21 таблеткадан алюмин фолга ва поливинилхлорид плёнка блистерга жойланади. 1 ёки 3 блистер, блистерни олиб юриш учун кармонча ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.