Хоуп rasmini ko'rish

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди. фаол моддалар: 1 Оддий Сарсабил (Аспарагус адсcэнденс) 110,0 мг 2 Ербағирлаган темиртикан (Трибулус террестрис) 110,0 мг 3 Куйдирувчи Мукуна (Муcуна пруриенс) 140,0 мг 4 Кенгбаргли Яртиш (Орчис латифолиа) 140,0 мг ёрдамчи моддалар: 5 Коллоидли кремний диоксиди 4,0 мг 6 Тозаланган талк 4,0 мг

Тасир этувчи модда(ХПН):

оддий Сарсабил (Аспарагус адсcэнденс), Ербағирлаган темиртикан (Трибулус террестрис), Куйдирувчи Мукуна (Муcуна пруриенс), Кенгбаргли Яртиш (Орчис латифолиа).

Препаратнинг савдо номи:

Хоуп

Фармакалогик гуруҳи:

Урологияда қўлланиладиган восита.

Дори шакли:

капсулалар

Ўзига хос ҳидли доривор ўсимликларнинг майда элиментлари бўлган жигаррангсимон рангли ғовак кукун сақловчи “0” ўлчамли тўқ-қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Урологияда қўлланиладиган восита.

Ўсимликлар: оддий сарсабил, ербағирлаган темиртикан, кенгбаргли яртишдан оригинал технология бўйича олинадиган, ўсимликлардан олинадиган восита, асосан фуростанол туридаги стероид сапонинлар сақлайди. Организмнинг умумий тонусини оширувчи таъсир кўрсатади ва жинсий тизимнинг айрим фаолиятларини рағбатлантиради. Эркакларда жинсий либидони яхшилайди ва тиклайди, эрекция вақтини узайтиради, вақтидан олдин сперма ташлашни бартараф қилади, сперматозоидлар сонини ва уларнинг харакатчанлигини ошириб, организмда соғлом спермани ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Асосий бирикма ҳисобланган протодиосцин организмда дегидроэпиандростерон (ДҲEА) гача метаболизмга учрайди, у иммунитетга, ҳужайра мембраналари бутунлиги, эректил фаолият ва холестерин метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади. Маълумки холестерин хамма стероидлар учун шу жумладан ДҲEА, тецтостерон ва эстрадиол учун ҳам, дастлабки модда ҳисобланади, бу Хоупнинг гиполипидемик самарасидан далолат беради. Таркибига кирувчи бошқа фаол фурастанол сапонинлар протодиосциннинг самарасини модуляция қилади. Хоуп гиполипидемик самарага эга: паст зичликдаги липопротеидларнинг (ПЗЛП) умумий холестеринини пасайтиради, айниқса эркакларда бу самара яққолроқ намоён бўлади, зардобдаги триглицеридлар ва ЮЗЛП (юқори зичликдаги липоротеидлар) кўрсаткичига таъсир қилмайди. Жигар фаолиятини яхшилайди ва сийдик ажралишини кучайтиради. Сафро ажралиб чиқишини оширади, меъда ширасини секрециясини рағбатлантиради, ичак перисталтикасини кучайтиради. Препарат периферик қон томирларини кенгайтиради, артериал босимни пасайтиради, амплитудани катталаштиради ва юрак қисқаришлар ритмини секинлаштиради.

Препарат организмда ДҲEА гача жадал метаболизмга учрайди. Ўзгармаган протодиосцин қон плазмасидан тез чиқарилади ва 3 соатдан кейин унинг концентрацияси аҳамияциз бўлиб қолади. Препарат ичга қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида сафро билан протодиасциннинг– 2 дан 4% гача минимал миқдори чиқарилади. Сийдикда ўзгармаган протодиасцинни ўлчаш мумкин бўлган концентрацияси аниқланмайди. Хоуп вена ичига бир марта қўлланганда сутка давомида протодиосциннинг сафро билан тахминан 12-14%, буйрак орқали тахминан 6-7% чиқарилади.

Идопатик олигоастенотератозооспермия (ажралган спермада сперматозоидлар сифатини ва сонини камайиши) билан боғлиқ эркаклардаги бепуштлик варикоцеле юзасидан жаррохлик аралашуви (моякнинг уруғи канатикини варкиоз кенгайиши), иммунологик инфертиллик; эректил дисфункция; дислипидемияда умумий холестерин даражасини пасайтириш учун; сийдик чиқариш йўллари инфекциялари (цистит, пиелонефритлар); подаграда қўлланилади.

Ичга қўлланади. Эркакларда жинсий фаолиятларни бузилишини даволаш учун: кунига 1-2 капсуладан овқат вақтида буюрилади. Эректил функцияни бузилишини даволаш давомийлиги – камида 40-50 кунни ташкил этади, бепуштликда – 70-90 кунни ташкил қилади. Дислипидемия: 1-2 капсуладан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курси камида 3 ойни давом эттиши керак. Такрорий курслар – шифокор тавсиясига биноан белгиланади.

Доза камайтирилганда ёки вақтинчалик (2-3 кунга) препаратни қабул қилиш тўхтатилганда ўтиб кетувчи кўнгил айниши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг ҳамма компонентларига юқори сезувчанлик. Простата бези аденомаси. Оғир юрак-қон томир ва буйрак касалликлари. 18 ёшгача бўлган болаларларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Таърифланмаган.

Таърифланмаган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз.

500 мг дан капсулалар. 60 капсуладан флаконларда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамларда.

3 йил.