Тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита.
Дори шакли:
Суртма
Оч-сариқ рангли, диметилсулфоксид ҳидли суртма.
Тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита.
M09AX02
Хондроксин суртмаси қуйидаги таъсирларга эга:
остеоартроз ва остеохондрозни ривожланиб боришини секинлаштиради;
оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади;
яллиғланишга қарши таъсирга эга;
бўғим тоғайини тикланишини рағбатлантиради;
бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди;
бўғимларнинг шишини камайтиради.
Хондроксин суртмаси препаратини қўллаш қабул қилинаётган ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг дозасини камайтириш имкониятини беради.
Хондроксин тоғай тўқимасини шаклланишида иштирок этувчи табиий компонент хондриотин судьяини (юқори молекуляр мукополисахарид) сақлайди.
Хондриотин судьяи:
тоғай тўқимасида фосфор-калций алмашинувини яхшилайди;
тоғай тўқимасининг парчаловчи ферментларининг фаоллигини пасайтиради;
тоғай тўқимасининг дегенерацияси (парчаланиши) жараёнларини тормозлайди;
глюкозаминогликанларнинг синтезини рағбатлантиради;
бириктирувчи тўқиманинг коллапсига тўсқинлик қилади.
Бу оғриқни камайишига ва шикастланган бўғимларнинг ҳаракатчанлилигини ошишига олиб келади.
Хондроксин суртмаси яхши сўрилади.
Сичқонлардаги радионишонланган 3Н-хондриотин судьяини билан ўтказилган экспериментал текширишларда олинган маълумотларга мувофиқ, хондриотин судьяини сўрилиш кўрсатгичи 14% ни ташкил қилади.
Диметилсулфоксид хондриотин судьяини хужайра мембраналари орқали тўқималарнинг ичига яхшироқ киришига ёрдам беради.
Хондроксин суртмаси терига қўйилганидан кейин хондриотин судьяи бўғимларга танлаб тез киради ва 30 минут ўтгач максимал концентрациясига етиши билан тоғай тўқимасидан икки босқичда чиқарилади.
Чиқарилишининг тез босқичини якунланиши, қўлланганидан кейин 1 соат ўтгач юз беради.
Препаратни бўғимда тутиб турилиш вақти 5 соатни ташкил қилади.
Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари: остеоартроз ва умуртқа поғонасининг остеохондрозини даволаш ва олдини олишда қўлланади.
Сиртга: Хондроксин суртмаси шикастланиш ўчоғи устидаги терига кунига 2-3 марта қўйилади ва 2-3 минут давомида, то тўлиқ сўрилиб кетгунича ишқаланади.
Даволаш курси 2-3 ҳафтадан то 2-3 ойгача.
Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.
Аллергик реакциялар
Препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
– Препаратни қўйиш соҳасида бўлган тери қопламаларини шикастланиши.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
Дориларнинг ўзаро таъсири ёки номутаносиблиги ҳоллари таърифланмаган.
Хондроксин препаратини шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида, болалик ёшида препарат шифокорнинг маслаҳатисиз қўлланмасин
Хондроксин суртмаси седатив самара, психомотор бузилишлар чақирмайди ва пациентнинг юқори диққатни ва тезкор рухий ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Хондроксин препаратини шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида, болалик ёшида препарат шифокорнинг маслаҳатисиз қўлланмасин
Хондроксин суртмаси седатив самара, психомотор бузилишлар чақирмайди ва пациентнинг юқори диққатни ва тезкор рухий ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Хондроксин препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Рецепциз
Сиртга қўллаш учун суртма 20 г, 25 г ёки 30 г дан тубаларда.
Сақлаш шароити