Хондроксид таблеткалар rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка сақлайди: таъсир этувчи модда: хондроитин судья натрий – 250,0 мг. ёрдамчи моддалар: калций стеарати – 4,8 мг, кросповидон – 12,39 мг, повидон К-30 – 9,312 мг, микрокристалл целлюлоза – 96,0 мг, магний гидроксикарбонати пентагидрати – 107,498 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Хондроксид таблеткалар

Фармакалогик гуруҳи:

тўқималар репарациясининг табиий стимулятори.

Дори шакли:

таблеткалар

оқдан сарғиш ёки оч сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, рискали ва фаскали таблеткалар, киритмалар бўлиши мумкин.

тўқималар репарациясининг табиий стимулятори.

M01AX25]

Тоғай тўқимасини шаклланишини рағбатлантирувчи, регенерация қилувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Хондроксид® тоғай ва суяк тўқимасининг асосий моддасини ҳосил қилишда иштирок этади: гиалин ва толасимон тоғайлардаги алмашинув жараёнларига таъсир кўрсатади. Препарат тоғай тўқимасининг парчаланиш жараёнларини тормозлайди ва бўғим тоғайида тикланиш жараёнларини рағбатлантиради. Хондоксид® протеогликанларнинг биосинтезини рағбатлантиради, бўғим халтачасининг ва бўғимларнинг тоғайли юзаларининг регенерациясига ёрдам беради, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Суяк тўқимасининг резорбциясини секинлаштиради ва калцийни йўқотилишини кучайтиради, суяк тўқимасининг тикланиш жараёнларини тезлаштиради. Хондроксид® остеоартроз ва остеохондрознинг ривожланиб боришини секинлаштиради. Хондроксид® препарати қўлланганида шикастланган бўғимларда оғриқлар камаяди ва ҳаракат яхшиланади, бунда терапевтик самара даволаш курси тугатилганидан кейин ҳам узоқ вақт сақланади. Гепарин билан структур ўхшашликка эга бўлиб, синовиал ва субхондрал микроциркулятор ҳавзада фибринли тромбларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Сўрилиши Ичга бир марта ўртача терапевтик доза қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрациясига 3-4 соат ўтгач, синовиал суюқлигида 4-5 соат ўтгач эришилади. Препаратнинг биокираолишлиги 13% ни ташкил қилади. Тақсимланиши Асосан тоғай тўқимасида йиғилади (бўғим тоғайида максимал концентрациясига 48 соатдан сўнг эришилади); синовиал халтачаси бўғим ичига кириши учун тўсқинлик қилаолмайди. Чиқарилиши Буйраклар орқали 24 соат давомида чиқарилади.

Бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари: остеоартроз ва умуртқа поғонасининг остеохондрозини даволаш ва олдини олишда қўлланади.

Ичга, 0,5 г дан (2 таблетка) суткада 2 марта. Таблеткалар сув билан бирга қабул қилинади. Тавсия этиладиган бошланғич даволаш курси 6 ойни ташкил қилади. Препаратнинг терапевтик самараси қўллаш тўхтатилганидан кейин ҳам касалликнинг жойлашиши ва босқичига қараб 3-5 ой давом этади. Зарурати бўлганида такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин, курсларнинг давомийлиги шахсий белгиланади.

Тез-тезлигини баҳолаш: кам ҳолларда – >= 0,01% дан <0,1% гача. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, диарея. Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – аллергик реакциялар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, болалар (болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган), ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Қон кетишлари ёки қон кетишига мойиллик.

Билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсири кучайиши мумкин

Препарат билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитиклар билан бирга қўлланганида қон ивишининг кўрсаткичларини кўпроқ назорат қилиш талаб қилинади.

Ательени ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, диарея, ҳаддан зиёд юқори дозаларда (суткада 3 г дан кўпроқ) узоқ муддат қабул қилинганида геморрагик тошмалар бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволашни ўтказиш.

Рецепциз

Таблеткалар 250 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3, 5, 6, 9 ёки 10 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.