Хондроксид гел rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: хондротин натрий судьяи – 0,05 г (100% қуруқ моддага ҳисобланганда); ёрдамчи моддалар: диметилсулфоксид (димексид) – 0,1 г, пропиленгликол (1,2-пропандиол) – 0,05 г, изопропанол (изопропил спирти, 2-пропанол)-0,05 г, этанол (этил спирти) – 0,2 г, натрий дисулфати (натрий метабисулфити) – 0,0005 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин, метилпарабен) – 0,0012 г, пропилпарагидрокси-бензоат (нипазол, пропилпарабен) – 0,0003 г, карбомер (карбопол) – 0,035 г, апелсин ароматизатори (озуқа “Апелсин” ароматизатори) – 0,005 г, сув (тозаланган сув) – 1 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Хондроитин судьяи

Препаратнинг савдо номи:

Хондроксид® гел

Фармакалогик гуруҳи:

Тўқималарнинг репарациясини рағбатлантирувчиси

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел

Сарғиш, яримтиниқ, мева ҳидли бир хил гел.

Тўқималарнинг репарациясини рағбатлантирувчиси

M01AX25.

Хондроксид® гели мажмувий таъсирга эга: остеоартрозни ва остеохондрозни кучайиб боришини секинлаштиради; оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади; яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади; бўғим тоғайининг тикланишини рағбатлантиради; бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди; бўғимларнинг шишини камайтиради. Гелнинг компонентларини оптимал мос қўшилиши туфайли уларнинг оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши самараларини ўзаро кучайиши аниқланади. Хондроксид® гел препаратини қўллаш қабул қилаётган ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг дозаларини камайтириш имконини беради. Хондроксид® табиий компонент хондроитин судьяини (юқори молекуляр мукополисахарид) сақлайди, у тоғай тўқималарни қурилишида иштирок этади. Хондроитин судьяи: тоғай тўқимасида фосфор-калций алмашинувини яхшилайди; тоғай тўқимасини парчалайдиган ферментларнинг фаоллигини пасайтиради; тоғай тўқимасида дегенерация (парчаланиш) жараёнларини тормозлайди; гликозаминогликанлар синтезини рағбатлантиради; бириктирувчи тўқимасининг коллапсига тўсқинлик қилади; Бу шикастланган бўғимларда оғриқни камайишига ва ҳаракатчанликни ошишига олиб келади.

Хондроксид® гели яхши сўрилади. Сичқонларда радионишонланган 3Н-хондроитин судьяи ишлатилган ҳолда экспериментал текширишлардан олинган маълумотларга мувофиқ хондроитин судьяининг сўрилиш кўрсаткичи 14% ни ташкил қилади. Диметилсулфоксид хондроитин судьяни хужайра мембраналари орқали тўқималарни ичкарисига яхши киришига ёрдам беради. Хондроксид® гел препарати терига суртилгандан кейин хондроитин судья бўғимларга тез ва танлаб ўтади, 30 минутдан кейин максимал концентрацияга эришади ва кейинчалик препарат тоғай тўқимасидан икки босқичли чиқарилади. Чиқарилишининг тез босқичини тугалланиши қўллангандан 1 соатдан кейин юз беради. Препаратни бўғимларда тутилиб қолиши 5 соатни ташкил қилади.

Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари: остеартроз, умуртқа поғонасининг остеохондрозни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

Сиртга. Хондроксид® гели терига шикастланиш ўчоғи устига кунига 2-3 марта суртилади ва енгил қарсаксимон ҳаракатлар билан тўлиқ шимилгунча 2-3 минут давомида ишқаланади. Даволаш курси 2-3 ҳафтадан 2-3 ойгача ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.

Аллергик реакциялар.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Препарат суртилган соҳада тери қопламаларини шикастланишида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлашиши ёки номутаносиблиги ҳоллари номаълум.

Препаратни шиллиқ қавати ва очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Терига ёки кийимга тушганида гел сув билан из қолдирмасдан осон ювилади. Препарат ҳомиладорликда, лактация даврида, болалик ёшида шифокорни маслаҳациз қўллаш мумкин эмас.

Хондроксид® гели седатив самара, психомотор бузилишлар чақирмайди ва пациентни юқори эътибор ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Хондроксид® гел препарати дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.

Рецепциз.

Сиртга қўллаш учун 5% ли гел. 20, 25, 30, 35, 40 г дан алюминий тубаларда ёки полиетилен ламинат тубаларда. Ҳар бир туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.

2 йил. Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.