Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 капсула 0,25 г хондроитин судьяни сақлайди.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Хондроитин судья
Препаратнинг савдо номи:
Хондро Аск
Фармакалогик гуруҳи:
Тўқималар регенерациясининг стимуляторлари.
Дори шакли:
Капсулалар
Тўқималар регенерациясининг стимуляторлари.
Гиалин ва толасимон тоғайларда алмашинув жараёнларига таъсир қилади, бўғимларнинг тоғай тўқималаридаги дегенератив ўзгаришларни камайтиради.
Тоғай тўқимасининг бузилишини чақирадиган ферментлар фаоллигини бостиради, гликозамингликанлар биосинтезини рағбатлантиради, бўғимнинг тоғай юзаси ва бўғим халтасининг регенерациясига ёрдам беради, бўғим суюқлигининг ишлаб чиқарилишини оширади.
Суяк тўқимасининг резорбциясини секинлаштиради.ва калцийнинг йўқотилишини пасайтиради, суяк тўқимасининг тикланиш жараёнларини тезлаштиради.
Препарат билан даволанганда шикастланган бўғимларнинг оғриғи камаяди ва ҳаракатчанлиги яхшиланади.
Даволаш курси тугаганидан сўнг терапевтик самараси узоқ муддат сақланади.
Препарат меъда-ичак йўлларидан яхши (70%) сўрилади.
Ўртача терапевтик доза 1 марта қабул қилинганидан сўнг хондроитин судьяининг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 3-4 соатдан, синовиал суюқлигида 4-5 соатдан сўнг эришилади.
Препаратнинг биокириша-олишлиги 13% ни ташкил қилади.
Чиқарилиши асосан буйраклар орқали 24 соат давомида амалга оширилади.
Ичга, катталарга 0,75 г дан (3 капсула) кунига 3 марта биринчи 3 ҳафта давомида, сўнгра 0,5 г дан (2 капсула) кунига 2 марта 9 ҳафта давомида буюрилади; болалар учун суткалик доза ёшга боғлиқ бўлади ва 1 ёшгача бўлган болаларга – 0,25 г дан (1 капсула), 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – 0,5 г дан (2 капсула), 5 ёшдан ошганларга – 0,5-0,75 г ни (2-3 та капсула) ташкил қилади.
Камдан–кам: аллергик реакциялар, кўнгил айниши, қайт қилиш, метеоризм, диарея, колит.
Препарат билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар ва фибринолитиклар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг таъсирини кучайиши мумкин.
Қон кетишлари бўлган пациентларга ва қон кетишига мойиллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Парадонтопатияни турли шаклларида даволаш курси камида 3 ой давом этиши керак.
Атеросклерози бўлган кекса беморларда препаратни қўллаш бўйича клиник маълумотлар бор бўлиб, бунда қон плазмасида холестерин ва триглицеридлар концентрациясини бироз камайиши аниқланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 200С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабарлар бўлмаган.