Хлорофиллипт спрей rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: хлорофиллиптнинг қуюқ экстракти (10,76:1) (экстрагент этанол 93%) − 30 мг; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), этанол (96%), глицерин, полисорбат (полисорбат-80), тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

хлорофиллипт

Препаратнинг савдо номи:

Хлорофиллипт спрей

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

Дори шакли:

спрей

оч-яшил рангдан яшил ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли товланувчи суюқлик.

антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

D08AX.

Хлорофиллипт эвкалиптнинг баргларидан олинган хлорофилларнинг аралашмаси ҳисобланади. Препарат стафилококкларга нисбатан антибактериал (бактериостатик ва бактерицид) фаоллик кўрсатади, шунингдек антисептик ва яллиғланишга қарши фаоллик намоён қилади.

Текширилмаган

Антибиотикка чидамли стафилококклар чақирган касалликлар: бачадон бўйнини эрозияси, куйишлар, трофик яралар, ўткир респиратор касалликлар (ЎРК), ангиналарни даволашда қўлланади.

Хлорофиллипт маҳаллий қўлланади. Юқори нафас йўллари аъзоларининг яллиғланишларида (ангина, ЎРК) катталарга суткада 3-4 марта 3-4 кун давомида контейнернинг клапани 2 марта босилиб томоққа сепилади. Эрозия, трофик яралар, куйишларни даволашда докали салфетка Хлорофиллипт билан намланади ва тери ва шиллиқ қаватларнинг юзасига 15-20 минутга қўйилади. Муолажа суткада 2 марта ўтказилади. Муолажалар ҳар куни 10 кун давомида такрорланади. Болалар. Препаратни болаларда қўллашнинг тажрибаси йўқ.

Препарат қўлланганида аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, ангионевротик шиш, гиперемия кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Антисептик препаратларнинг таъсири кучайтиради.

Қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни қўллашдан олдин Хлорофиллиптга сезувчанлик аниқланади, бунинг учун беморнинг оғиз бўшлиғига препарат синаб сепилади (контейнернинг клапани 1 марта босилади). 6-8 соатдан кейин аллергиянинг белгилари (лаблар, шиллиқ қаватларнинг шиши) кузатилмаган ҳолда, препаратни қўллаш мумкин. Хлорофиллиптга сезувчанлик препаратнинг бирон-бир дори шаклида Хлорофиллиптнинг 0,25% спиртли эритмасини ичга қабул қилиш йўли билан аниқланади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун препаратни бу гуруҳ пациентларида қўллаш мумкин эмас.

Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. Тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсиридан ҳимоя қилинсин.

Ножўя реакциялари кучайиши мумкин.

Рецепциз

15 мл дан контейнерда, 1 контейнер қутида.

3 йил