Хлоргексидин rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: хлоргексидин биглюконат эритмаси 20% – 25 мл; ёрдамчи модда: тозаланган сув 1 л гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

хлоргексидин

Препаратнинг савдо номи:

Хлоргексидин

Фармакалогик гуруҳи:

Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

Дори шакли:

сувли эритма

рангсиз, тиниқ ёки бироз товланувчи ҳидсиз суюқлик.

нтисептик ва дезинфекцияловчи восита.

D08AC02

Препарат бактерицид ва антисептик таъсир кўрсатади. Кўпгина граммусбат ва грамманфий бактерияларга, шунингдек таносил касаллик қўзғатувчиларига (трепонемалар, гонококклар, трихомонадалар) нисбатан фаол. Cандида тури замбуруғларига, дерматофитларга ва трихофитонларга қарши фунгистатик фаолликка эга.

Инфекцияланган яраларга ишлов бериш, циститда қовуқни ювиш, жарроҳлик асбобларини секинлашган стерилизация қилиш учун ва таносил касалликларини (сифилис, гонорея, трихомониаз) олдини олишда қўлланади.

Маҳаллий буюрилади. Доза ва қўллаш усули кўрсатмаларга боғлиқ. Инфекцияланган яраларга ишлов бериш учун эритма билан намланган докали салфеткалар яра юзасига кунига 2 мартадан қўйилади. Секин стерилизация қилиш учун жарроҳлик асбобларига эритма билан 30 минут давомида ишлов берилади. Қовуқни эритма билан ювиш эса (автоклавда 30 минут давомида стерилизация қилинган) кунига 1 марта амалга оширилади, даволаш муддати учун 4 дан 12 гача муолажа (бир муолажа учун 300-400 мл эритма) қилинади.

Терини қуриши ва қичишиш, дерматит бўлиши мумкин.

Аллергик касалликларда, дерматитда, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Совун билан, шунингдек анион гуруҳини сақловчи (сапонинлар, натрий лаурилсулфати, натрий карбоксиметилцеллюлоза) детергентлар билан номутаносиб. Катион гуруҳини сақловчи препаратлар (цетримоний бромиди, бензалконий хлориди) билан мутаносиб. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаси

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

40, 50, 90, 100 мл дан флаконларда.

3 йил.