Хиндграрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни саклайди: фаол моддалар: силденафил цитратини 50 мг ёки 100 мг. ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза, повидон, изопропил спирти, тозаланган талк, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, гипромеллоза, дихлорметан, титан оксиди, полисорбат 80, индигокармин бўёғи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

силденафил цитрати

Препаратнинг савдо номи:

Хиндгра

Фармакалогик гуруҳи:

Потенцияни мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

мовий рангли, ромбсимон шаклли, қобиқ билан қопланган таблеткалар

Потенцияни мувофиқлаштирувчи восита.

G04BE03

Бузилган эректил фаолиятни тиклайди ва жинсий қўзғалишга нисбатан табиий жавобни таъминлайди. Силденафил цГМФ-специфик фосфодиестераза 5 тури (ФДE5) ни кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади, у ғоваксимон танада цГМФ ни парчаланишига маъсул. Силденафил ғовак танага бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, аммо азот оксидини бу тўқимага бўшаштирувчи таъсирини фаол кучайтиради. Жинсий қўзғалишда силденафилни таъсири остида НО ни локал ажралиши ФДE5 ни сусайишига ва ғоваксимон танада цГМФ даражасини ошишига олиб келади, бунинг натижасида силлиқ мушакларни бўшашиши ва ғовак танада қон оқимини кучайиши юз беради. Силденафил енгил ва ўткинчи ранг ажратишни (кўк/яшил) бузилишини чақириши мумкин. Рангли кўришнинг бузилишини тахмин қилинадиган механизми, ёруғликни тўрсимон қаватга ўтиш жараёнида иштирок этадиган ФДE6 ни сусайиши ҳисобланади.

Силденафил ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади, биокираолишлиги тахминан 40% ни ташкил қилади. У жигар метаболизми орқали чиқарилади. Дори дастлабки модда (силденафил) хусусиятига эга бўлган фаол метаболитга айланади. Ярим чиқарилиш даври силденафилда қандай бўлса, уни метаболитида ҳам шундай – тахминан 4 соатни ташкил қилади. Ичга наҳорга қабул қилингандан кейин препаратнинг плазмада чўққи концентрацияга 30-120 минут (ўртача 60 минут) давомида эришилади. Силденафил ва унинг асосий айланиб юрувчи М-десметил метаболитининг тахминан 96% плазма оқсиллари билан боғланади. Соғлом кекса кўнгиллиларда (65 ёш ва ундан катта) силденафилнинг клиренси пасайган, эркин дори моддасининг плазмадаги концентрацияси соғлом ёш кўнгиллилардаги (18-45 ёш) даражасидан тахминан 40% га ошиқ. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган кўнгиллиларда (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) силденафилнинг клиренси пасайган бўлиб, у Смах ни тахминан икки мартагача ошишига олиб келади.

Қониқарли жинсий алоқа учун жинсий олатни етарли эрекциясига эришиш ёки сақлаш қобилиятига эга бўлмаслиги билан характерли бўлган эрекция бузилишини даволашда қўлланади.

Ичга буюрилади. Режалаштирилган сексуал фаолликдан тахминан 1 соат олдин қўлланади. Бир марталик доза 50 мг ни ташкил қилади. Самарадорлигини ва ўзлаштирилишини ҳисобга олиб дозани 100 мг гача ошириш ёки 25 мг гача тушириш мумкин. Максимал бир марталик доза 100 мг ни ташкил қилади. Максимал қўллашлар сони – суткада 1 марта. 65 ёшдан катта кекса пациентлар учун ва буйрак ёки жигар йўлдош фаолиятини бузилишларида доза 25 мг ни ташкил қилади.

Бош оғриғи, қизиб кетиш хисси, бош айланиши, уйқусизлик; диспепсия, астения, диарея, қорин оғриқлари, кўнгил айниши; артралгиялар, миалгиялар, мушак тонусини ошиши; бурунни битиши, фарингит, ринит, снусит, нафас йўлларининг инфекцияслари, нафасни бузилиши; кўришни ўзгариши, конъюнктивит; якка ҳолларда – приапизм бўлиши мумкин.

Азот оксиди донаторларини ёки нитратларни ҳар қандай шаклларини бир вақтда қабул қилиш, силденафилга юқори сезувчанлик.

Ингибиторлар (эритромицин, циметидин) билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг клиренси пасаяди, силденафилнинг қон плазмасидаги концентрацияси ошади. Индинавир, саквинавир, ритонавир билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг қон плазмасидаги Смах ошади; кетоконазол ёки итраконазол силденафилнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин. Нитратлар билан бир вақтда қўлланганида нитратларнинг гипотензив таъсири кучаяди.

Силденафилни қабул қилишни бошлашдан олдин юрак-томир тизимини текширишни ўтказиш лозим. Жинсий олатни анатомик деформацияси бўлган (масалан, ангуляция, каверноз фибрози ёки Пейрон касаллиги) пациентларда ва приапизм ривожланишига мойиллиги бўлган одамларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратниг дозаси ошиб юборилганда йўриқномани тегишли бўлимида таърифланган, ножўя реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошади. Бундай ҳолатда препарат бекор қилинади, зарурат бўлганида умумий детоксикация чоралари (меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез),симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича.

Қобиқ билан қопланган 50 мг ва 100 мг дан 4 таблеткалар блистерда. 1 блистер қутида.

3 йил.