Хестар 200рецепт билан

Таркиби:

6% ли 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гидроксиетил крахмал (200/0,5)                6,0 г ёрдамчи моддалар: натрий хлориди                                           0,9 г натрий гидроксиди                                     рН коррекция қилиш учун хлорид кислотаси                                        рН коррекция қилиш учун инекция учун сув                                      100 мл гача 10% ли 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гидроксиетил крахмал (200/0,5)                10,0 г ёрдамчи моддалар: натрий хлориди                                           0,9 г натрий гидроксиди                                     рН коррекция қилиш учун хлорид кислотаси                                        рН коррекция қилиш учун инекция учун сув                                      100 мл гача

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидроксиетилкрахмал (200/0,5)

Препаратнинг савдо номи:

Хестар-200

Фармакалогик гуруҳи:

плазма ўрнини босувчи восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган, кўзга кўринадиган заррачалардан ҳоли бўлган эритма.

плазма ўрнини босувчи восита.

V05AA05.

Гидроксиетилкрахмал молекуласи плазмадаги ҳамда тўқималардаги α-амилаза таъсирида янада кичикроқ фракцияларга парчаланади. α-амилаза таъсирида парчаланиши 1,4 гликоцид бирикмаларида амалга ошади. У асосан буйраклар орқали чиқарилади. 24 соатдан кейин тахминан 47% сийдикда аниқланади ва фақатгина 10% плазмада аниқланади.

жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, инфекцион касалликлар, куйишлар, травматик шикастланишлар, интоксикациялар ва АҚҲ (айланиб юрувчи қон ҳажми) ни тўлдиришни талаб этувчи бошқа ҳолатларда шок, гиповолемик ҳолатларни олдини олиш ва даволаш учун;қонни терапевтик суюлтириш (гемодилюция) учун;қонни ўрнини босишда юбориладиган қон препаратларининг ҳажмини камайтириш учун қўлланади.

Вена ичига томчилаб ёки оқим билан юборилади. Препаратнинг дозаси ва юбориш тезлиги гемодинамик бузилишларнинг яққоллиги, пациентнинг ҳолатини оғирлигига қараб индивидуал равишда белгиланади. Биринчи 10-20 мл эритмани секин юбориш керак (анафилактоид реакциялар ривожланиши мумкин). Гиповолемия ва шокни даволаш ва олдини олиш: 10% ли эритма учун максимал суткалик доза – тана вазнига 20 мл/кг (75 кг тана вазнига 1,5 л ёки 1 кг тана вазнига 2 г гидроксиетилкрахмал); максимал инфузия тезлиги – бир соатда тана вазнига 20 мл/кг (1,5 л/75 кг/соат ёки 2 г/кг/соат) ни ташкил этади. 6% ли эритма учун максимал суткалик доза – тана вазнига 33 мл/кг 75 кг тана вазнига 2,5 л ёки 1 кг тана вазнига 2 г гидроксиетилкрахмал тўғри келади; максимал юбориш тезлиги – бир соатда тана вазнига 20 мл/кг (1,5 л/75 кг/соат ёки 1,2 г/кг/соат) ни ташкил этади. Қўллаш давомийлиги гиповолемияни давомийлиги ва даражасига билан белгиланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда гиповолемияда ўртача суткалик доза – 250-1000 мл ни ташкил этади. 3-12 ёшдаги болалар: тана вазнига 15-20 мл/кг 6% ли эритма ва тана вазнига 10-15 мл/кг 10% ли эритма юборилади. 2-3 ёшдаги болалар: тана вазнига 15-20 мл/кг 6% ли эритма ва тана вазнига 10-15 мл/кг 10% ли эритма юборилади. Суткалик дозаси ва юбориш тезлиги йўқотилган қон миқдори, гемоглобин (Нб) ва гематокрит кўрсаткичларига қараб ҳисобланади. Юрак-қон томир тизими, ўпкаларни шикастланиш ҳавфи бўлмаган ёш пациентларда гематокрит кўрсаткичи 30% ва ундан кам бўлиши чегара ҳисобланади. Қон йўқотилиши билан кечувчи шок ривожланганида – 500-1500 мл. Операцион шокни олдини олиш мақсадида операция вақтида – 400-600 мл эритма вена ичига томчилаб юборилади, артериал босим пасайганида оқим билан юборишга ўтилади. Операциядан олдин ва операциядан кейинги даврларда юбориладиган умумий доза беморларнинг умумий ҳолати ва гемодинамик кўрсаткичларига қараб аниқланадива суткада 1,5 л ни ташкил этади. Жарроҳлик операцияларда донор қонини юборишни камайтириш учун ўткир нормоволемик гемодилюция: 6% ли эритма бевосита операциядан олдин ўткир нормоволемик гемодилюциядан сўнг гематокрит кўрсаткичи Цил бўйича 30% дан кам бўлмаганида 1:1 нисбатида юборилади. Қон йиғиш – шахсий қон 500 мл дан 2-3 марта, кундузги доза 6% ли эритма 500 мл дан 2-3 марта, қон йиғиш тезлиги – 15-30 минутда 1 л, препаратни юбориш тезлиги 15-30 минутда 1 л ни ташкил этади. Одатда препарат бевосита операциядан олдин бир марта юборилади. Агар гематокритнинг дастлабки даражаси нормал кўрсаткичларда бўлса, такроран юбориш мумкин.

Аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик реакциялар; кўнгил айниши, қусиш, АБ ни пасайиши, тахикардия, тана ҳароратини ошиши, бош оғриғи (юборишни тўхтатиш керак); Қон зардобида амилазанинг фаоллигини ошиши (панкреатитга ташхис қўйишда қийинчилик туғдириши мумкин); Юқори дозалари қўлланганида – терини қичишиши, гипокоагуляция, гипопротеинемия, гематокритни пасайиши, қон кетиш вақтини узайиши, АЧТВ ни ошиши, ВИИИ қон ивиш омили, Виллебранд омилининг фаоллигини пасайиши (суюлтириши туфайли) бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан крахмалга), бош мия гипертензияси, артериал гипертензия, бош мияга қон қуйилиши, декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, ўткир буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия), ўпка шиши (шу жумладан, кардиоген), гипергидратация (шу жумладан ўпка шиши), гиперволемия, дегидратация (зарурат бўлганида электролитлар алмашинувига тузатиш киритилади), қон ивиш тизимини яққол ифодаланган бузилишлари (шу жумладан оғир геморрагик диатез, гипокоагуляция, гипофибриногенемия), гиперхлоремия, гипернатриемия, гипокалиемия, гемодиализ, олигурия ёки анурия билан кечувчи оғир даражадаги жигар етишмовчилиги (креатинин клиренси 1,2-2 мг/дл ёки 106-177 мкмол/л); ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситаларнинг эритмалари билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир (бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин). Гидроксиетилкрахмални гепарин ёки перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш қон кетиш вақтини узайтириши мумкин. Бошқа дори воситаларни қабул қилаётган пациентларга, айниқса бета-блокаторлар ва вазодилататорларни қабул қилганида алоҳида эътибор бериш керак, чунки тизимли артериал босимни ва юрак қисқаришлари сонини ўзгариши, ҳажмни ўрнини босувчи даволашга қарамасдан, аниқланмаслиги мумкин. Антибиотикларнинг нефротокциклигини оширади.

Анафилактик реакциялар ривожланишини бутунлай истисно қилиш имкони йўқлиги туфайли, биринчи 10-20 мл эритмани секин, пациентнинг ҳолатини кузатган ҳолда юбориш керак. Организмдан асосан сув ҳамда электролитларни йўқотилиши (кучли қусиш, ич кетиши, куйишлар) билан боғлиқ бўлган шок ҳолатларида, Хестар-200 (ГEК 200/0,5) препаратини қўллаш билан даволаш бошланганида сўнг кейинчалик электролитларнинг концентрацияси мувофиқлаштирилган эритма билан даволаш тавсия этилади. Хестар-200 (ГEК 200/0,5) препаратининг оширилган дозалари қонни суюлиб кетиш самарасини чақиради ва гематокритни пасайишига, шунингдек плазмада гемоглобин ҳамда протеиннинг концентрациясини пасайишига олиб келади. Гемоглобиннинг қийматини 10% дан ва гематокритнинг қийматини 27% дан пасайиши критик ҳолат ҳисобланади. Умумий оқсил кўрсаткичи < 5,0% бўлганида албумин юбориш кўрсатилган. Айланиб юрувчи қон ҳажмининг 20-25% дан ортиқ қисми йўқотилганида эритроцитларни қўшимча равишда юбориш кўрсатилган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Симптомлари: катта ҳажмларда тез юборилганида ўткир чап қоринча етишмовчилиги ва ўпка шиши, қон ивишини бузилиши ривожланиши мумкин. Даволаш: кўкрак соҳасини сиқилиш ҳисси, нафас фаолиятини қийинлашиши, белда оғриқ, эт увишишига шикоятлар, цианоз, қон айланиши ва нафасни бузилиши пайдо бўлганида препаратни юборишни тўхтатиш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. Ўпка шиши ривожланганида препаратни юборишни зудлик билан тўхтатиш, зарурат бўлганида диуретик юбориш керак.

Рецепт бўйича

Бирламчи ўрами: 250 мл ёки 500 мл эритма пластик ёки шиша флаконда. Иккиламчи ўрами: 1 флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.