Хартил®-Д препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг
Агар Сизда юрак, жигар ёки буйрак касалликлари бўлса;
Агар Сизда суюқлик ёки тузни аҳамиятли йўқотилиши бўлса (масалан, қусишда, ич кетишида, ҳаддан зиёд терлаш, тузни истеъмол қилиш чекланган парҳезда, сийдик ҳайдовчи воситалар давомли қўлланганида, гемодиализ билан даволашда);
Агар Сиз ҳашаротларни чақишига аллергияни даволаш учун десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилаётган бўлса;
Агар Сизга жарроҳлик операцияси ёки стоматологик операция ўтказишда анестетик воситалар юборилиши режалаштирилаётган бўлса.
Бундай операциялардан бир кун олдин Хартил®-Д препаратини бекор қилиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.
Даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг;
Агар Сизда тизимли қизил югурик ёки склеродермия каби коллагеноз томирли касалликлар бўлса;
Агар Сиз ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли бўлса) даволовчи шифокорингизга хабар беришингиз керак.
Хартил®-Д препаратини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қўллаш тавсия этилмайди ва агар ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан катта бўлса уни қабул қилиш мумкин эмас, чунки ҳомиладорликнинг бундай муддатларида уни қўллаш болага жиддий зарар етказиши мумкин (Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш бўлимига қаранг);
Агар Сизда яқинни кўра олмаслик ёки кўз ички босимини ошиши (глаукома) бўлса;
Агар Сиз иккита ҳар хил турларга мансуб артериал босимни пасайтирувчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз.
Агар Сизда юқорида келтирилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, Хартил®-Д препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Агар қуйидаги ножўя самараларида биронтаси оғирлашса ёки бир неча кун давом эца, шифокорингизга хабар беринг.
Тез-тез (100 пациентдан 1-10 тасида учрайди):
бош оғриғи, ҳолсизлик, чарчоқлик
бош айланиши – кўпинча Хартил®-Д препарати билан даволашни бошида ёки унинг дозаси оширилганида учрайди
қуруқ, таъсирловчи йўтал ёки бронхит
қонда глюкоза даражасини ошиши.
Агар Сизда қандли диабет бўлса, бу диабетни кечишини ёмонлаштириши мумкин
қонда мочевина ва ёғлар даражасини ошиши
бўғимларда оғриқ, қизариш, шиш.
Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 тасида учрайди):
тери юзасидан кўтарилиб турувчи ёки кўтарилиб турмайдиган тери тошмалари
қизиб кетиш ҳисси, ҳушдан кетиш, артериал гипотензия (босимни нормал бўлмаган пасайиши), айниқса агар Сиз тез турсангиз ёки ётган ҳолатдан ўтирган ҳолатга ўцангиз, мувозанатни бузилиши (вертиго)
қичишиш ва увишиш, санчиш, ачишиш ҳисси ёки терида чумоли ўрмалаши (парестезия) каби тери томонидан одатдаги бўлмаган ҳиссиётлар
таъм билишни бузилиши ёки ўзгариши
уйқуни бузилиши
депрессия, хавотирлик, юқори асабийлик, титраш
бурун битиши, буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланиши (синусит), ҳансираш
микрофильмкларни яллиғланиши (гингивит), оғизни шиши
кўзларни қичишиши, қизариши, кўзлар атрофини шиши, кўзларни ёшланиши
қулоқларда шовқин
кўришни ноаниқлиги
сочларни тўкилиши
кўкракда оғриқ
мушакларда оғриқ
қабзият, меъда ёки ичакда оғриқ
овқат ҳазм бўлмаслиги ёки кўнгил айниши
суткада нормага нисбатан кўпроқ сийдик ажралиши
кўп терлаш ёки чанқоқлик
иштаҳани йўқолиши ёки ёмонлашиши (анорекция), очлик ҳиссини камайиши
юрак қисқаришларини тезлашиши ёки мунтазам бўлмаслиги
қўл ва оёқларни шиши (бу организмда суюқликни тутилиши белгиси бўлиши мумкин)
иситма
эркакларда импотенция
қон таҳлилида қизил ва оқ қон таначалари, қон пластинкалари сонини ёки гемоглобин даражасини камайиши
қон таҳлилида жигар, меъда ости бези ёки буйрак фаолиятини ўзгариши
қон таҳлилида калий даражасини камайиши.
Жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тасидан камроқ учрайди):
кўнгил айниши, диарея ёки жиғилдон қайнаши
тилни қизариши, шиши ёки оғизни қуриши
қон таҳлилида калий даражасини ошиши
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди):
диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши, безовталик ҳисси, онгни чалкашиши
совуқда қўл ва оёқ бармоқлари рангини ўзгариши, кейинчалик иситганда санчиш ёки оғриқ ҳисси (бу Рейно касаллигининг симптомлари бўлиши мумкин)
эркакларда сут безини катталашиши
томирларда қон қуйқалари
эшитишни бузилиши
кўзларни қуриши
Сиз атрофдаги предметларни сариқ рангда кўрасиз
кўз ички босимини ошиши
сувсизланиш
чаккаларни шиши, қизариши ва оғриқлилиги (сўлак безларини яллиғланиши)
қоринда оғриқ, қусиш ва диарея каби симптомлар билан кечувчи “ангионевротик шиш” деб номланувчи ичакни шиши
қуёш нурига юқори сезувчанлик
терини кучли кепакланиши ёки кўчиши, қичишувчи, тери юзасидан кўтарилиб турувчи тери тошмалари ёки юзда ёки пешонада тери томонидан бошқа реакциялар
тери тошмаси ёки кўкаришлар
терида доғлар ва қўл-оёқларни совуши
тирноқларни ўзгариши (тирноқни ҳаракатчанлиги ёки тирноқни кўчиши)
скелет-мушак танглиги ёки жағни ҳаракатлантираолмаслик (тетания)
мушакларни кучсизлиги ёки спазм
эркаклар ва аёлларда жинсий майилликни пасайиши
сийдикда қон, бу буйрак касаллигининг белгиси бўлиши мумкин (интерстициал нефрит)
сийдикда нормага нисбатан қанд даражасини ошиши
қон таҳлилида маълум оқ қон таначалари сонини ошиши (эозинофилия)
қон таҳлилида қон таначалари сонини яққол камайиши (панцитопения)
қон таҳлилида қонда тузлар (натрий, калций, магний ва хлорид) миқдорини ўзгариши
реакцияларни секинлашиши ёки бузилиши
ҳид билишни ўзгариши
нафас олишни қийинлашиши ёки астмани ёмонлашиши.
Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш
Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Сиз дори воситаларининг ножўя самараларини қайд этишнинг микрофильмлий тизими орқали ҳар қандай ножўя самара ҳақида хабар беришингиз мумкин.
Сизнинг хабарларингиз туфайли, бу дори воситасининг хавфсизлиги хақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.