Хартил Амлорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

2,5 мг/2,5 мг; 5 мг/5 мг; 5 мг/10 мг; 10 мг/5 мг; 10 мг/10 мг (рамиприл/амлодипин)

Препаратнинг савдо номи:

Хартил Амло

Хартил® Амло препарати икки таъсир этувчи модданинг мажмуасини сақлайди: рамиприл ва амлодипин. Рамиприл – ААФ (ангиотензинга-айлантирувчи фермент) ингибитори деб номланувчи дори воситалари гуруҳига, амлодипин эса калций каналлари блокаторлари деб номланувчи дори воситалари гуруҳига мансуб. Рамиприлнинг таъсири қуйидагилардан иборат: Сизнинг организмингизда артериал босимни ошишини чақириши мумкин бўлган моддаларнинг ишлаб чиқарилишини пасайтиради. Сизнинг қон томирларингизни кенгайтиради ва бўшаштиради Қонни ҳайдаш бўйича Сизнинг юрагингиз ишини енгиллаштиради. Амлодипиннинг таъсири: Қон оқимини енгиллаштириб, Сиз қон томирларингизни бўшаштиради ва кенгайтиради. Хартил® Амло мажмуавий препаратдаги иккала алоҳида препарат ҳудди шу дозада бир вақтда мажмуада ҳам, алоҳида ҳам қўлланилганда адекват таъсир кўрсатадиган қон босими юқори (гипертензияси) бўлган пацентларни даволаш учун қўлланиши мумкин.

Ушбу препаратни доимо қатъий шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилинг. Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Дозалаш тартиби Тавсия этилган доза даволовчи шифокорингиз буюрган дозадаги препаратнинг 1 капсуласини ташкил этади. Терапевтик самарага қараб, даволовчи шифокорингиз дозани ошириши ёки ўзгартириши мумкин. Максимал доза 10 мг/10 мг дозали препаратнинг 1 капсуласини бир кунда бир марта ташкил қилади. Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари Препаратни жигар ва буйрак касалликларида буюрилиши Жигар ва буйрак касалликларида препаратнинг дозаси ўзгартирилиши мумкин. Препаратни кекса одамларга буюрилиши Даволовчи шифокорингиз препаратнинг бошланғич дозасини камайтиради ва енгил дозалаш тартибини буюради. Хартил® Амло ни ҳаддан ташқари кекса ва ёрдамсиз пациентларга буюриш тавсия этилмайди. Препаратни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга буюрилиши Ушбу ёш гуруҳ пациентларда препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги туфайли, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда Хартил® Амло препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Агар Сиз препаратнинг терапевтик самараси ҳаддан ташқари кучли ёки кучсиз деб ҳисобласангиз, Сиз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак. Бу препаратни доимо, танаффусларсиз қабул қилиш жуда муҳим. Шифокорнинг қабулидан олдин капсулаларни тугашини кутманг.

Хартил® Амло препарати билан даволаниш вақтида алкогол истемол қилиш, Сизда бош айланишини чақириши мумкин. Агар Хартил® Амло капсулалари қўлланганида Сиз қанча ичишингиз мумкинлигига Сизда савол туғилса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Артериал босимни пасайтириш учун препаратларни алкогол билан қабул қилиш седатив самарани кучайтиради. Хартил® Амло капсулаларини овқат билан ёки оч қоринга қабул қилиш мумкин. Хартил® Амло препаратини қабул қилаётган пациентларга грейпфрут ва грейпфрут шарбати тавсия этилмайди, чунки улар амлодипин (препаратнинг фаол моддаларидан бири) даражасини ошириши мумкин, бу артериал босимни тўсатдан пасайишига олиб келиши мумкин (Хартил® Амло препаратининг антигипертензив самарасини кучайиши оқибатида). Бу дори воситаси сутканинг бир вақтида, ҳар куни бутун курс давомида, овқатдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ичга қабул қилинади. Препарат сақловчи қаттиқ капсулаларни бутунлигича, суюқлик билан қабул қилиш керак. Қаттиқ капсулаларни майдалаш ёки чайнаш мумкин эмас. Капсулаларни грейпфрут шарбати билан бирга қабул қилманг.

Юрак қисқаришларини тезлашиши, мунтазам бўлмаган ёки кучли юрак қисқаришлари (юрак уришини ҳис қилиш), кўкракда оғриқ, кўкрак қафасида босилиш ҳисси ёки жиддийроқ касалликлар, шу жумладан миокард инфаркти ва импульс; Ҳансираш ёки йўтал. Бу нафас фаолиятини бузилиши белгиси бўлиши мумкин; Терида қон талашларни тез-тез пайдо бўлиши, одатдагига нисбатан давомлироқ қон кетиши ёки қон кетишини хар қандай белгилари (масалан, микрофильмклардан қон кетиши), терида тўқ-қизил нуқталарни пайдо бўлиши, одатдагига нисбатан кўпроқ инфекцион касалликларни ривожланиши, томоқ оғриғи ва тана ҳароратини ошиши, чарчоқлик, холсизлик, бош айланиши, тери қопламаларини оқариши. Бу симптомлар суяк кўмигининг ёки қон яратиш аъзоларининг касалликларига ишора қилиши мумкин. Белда акс этувчи қоринда кескин оғриқ. Бу симптомлар панкреатит (меъда ости безининг яллиғланиши) га ишора қилиши мумкин; Иситма, этни увишиши, толиқиш, иштахани йўқолиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, тери ёки кўзларни сарғайиши (сариқлик). Бу симптомлар жигар касаллига ишора қилиши мумкин, масалан гепатит (жигарни яллиғланиши) ёки жигар тўқимасини шикастланиши. Бошқа ножўя самаралари: (агар санаб ўтилган ножўя самаралардан биронтаси кучайса ёки бир неча кундан узоқроқ давом эца, даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг) қуйидагиларни ўз ичига олади: Тез-тез (100 пациентдан 1-10 тасида қайд этилади): уйқучанлик (айниқса даволашни бошида); юрак уришини кучайиши (юрагингизни уришини ҳис қилишингиз), юзни қизариши; тўпиқ бўғимларини шиши (шишлар); бош оғриғи ёки толиқиш ҳисси; бош айланиши. Бу кўпинча Хартил® Амло препарати билан даволашни бошида ёки унинг дозаси оширилганида учрайди ҳушдан кетиш, гипотензия (артериал босимни аномал пасайиши), айниқса Сиз ётган ҳолатдан тез турганингизда ёки ўтирганингизда; қуруқ, таъсирловчи йўтал, бурун бўшлиқларини яллиғланиши (синусит) ёки бронхит, ҳансираш; пўрсилдоқлар ҳосил бўлиши билан ёки усиз кечувчи терида тошмалар; кўкракда оғриқ; мушакларда тиришиш ёки оғриқ; ҳушдан кетиш; қонда калий даражасини ошиши (қоннинг биокимёвий таҳлилини ўтказиш натижасида аниқланган) Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 тасида қайд этилади): кайфиятни ўзагариши, уйқусизлик қалтираш кўришни бузилиши (шу жумладан, диплопия), қулоқда шанғиллаш аксириш/тумов ичак моторикасини бузилиши (шу жумладан, диарея ва қабзиятлар) сочларни тўкилиши экзантема сийишни тезлашиши, айниқса кечаси, эрекцияга эришишни қийинлашиши ва эришиб бўлмаслик ўзини ёмон ҳис қилиш белда оғриқ тана вазнини ошиши ёки камайиши эркакларда сут безларида дискомфорт ҳисси ёки катталашиши мувозанатни бузилиши (бош айланиши) қичишиш ва увишиш, санчиш, ачишиш ёки терида чумоли ўрмалаши (парестезия) каби терида одатдаги бўлмаган ҳислар таъм билашни йўқолиши ёки ўзгариши уйқуни бузилиши депрессия, безовталик, юқори асабийлик ёки қўзғалувчанлик бурунни битиши, нафас олишни қийинлашиши ёки астмани кечишини зўрайиши ичак шишини пайдо бўлиши (ичакнинг ангионевротик шиши деб номланувчи), қоринда яққол оғриқлар, қучиш ва ич кетиши жиғилдон қайнаши, қабзият ёки оғизни қуриши ҳисси кун давомида ажралаётган сийдик хажмини ошиши кўп терлаш иштаҳани пасайиши ёки ошиши (анорекция) юрак уришини тезлашиши ёки аритмия қўл ва оёқларни шиши. Бу Сизнинг организмингизда ортиқча суюқлик миқдори тутиб қолинишини билдириши мумкин кўришни ноаниқлиги бўғимларда оғриқ иситмалаш ҳолатлари эркакларда жинсий ожизлик, эркаклар ва аёлларда жинсий майилни пасайиши қон таҳлилини ўтказиш натижасида аниқланган айрим оқ қон хужайралари даражасини ошиши (эозинофилия) қон таҳлили ва биокимёвий таҳлил натижасида аниқланган жигар, меъда ости бези ва буйракларнинг функционал қобилиятини ўзгариши миокард инфаркти Кам ҳолларда (10000 пациентдан 1-10 тасида қайд этилади): ўзини ёмон ҳис қилиш ёки онгни чалкашиши тилни қизариши ва шиши терини яққол қаватларга ажралиши ёки кепакланиши, қичишиш, йўл-йўл тери тошмаси тирноқ касалликлари (масалан, тирноқларни кучсизланиши ёки кўчиши) терида тошма ёки қон талашлар терида доғлар ва қўл-оёқларни совуши кўзларни қизариши, қичишиш, шиш ёки кўз ёши оқишини намоён бўлиши эшитишни бузилиши қон таҳлилини ўтказиш натижасида аниқланган эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар сонини камайиши ёки гемоглобин даражасини пасайиши. Жуда кам холларда (10000 пациентдан 1 тасидан камроғида қайд этилади): қонда қанд даражасини ошиши эшакеми қоринни дам бўлиши ёки гастрит меъда ости безини яллиғланиши жигарни яллиғланиши, терини сарғайиши (сариқлик) қуёш нурларига сезувчанликни ошиши эксфолиатив дерматит микрофильмкларни катталашиши мушаклар тонусини ошиши қон томирларни яллиғланиши Қайд этилган бошқа ножўя самаралар (тез-тезлиги номаълум) Агар қуйида санаб ўтилган ножўя самаралардан биронтаси кучайса ёки бир неча кундан узоқроқ давом эца, илтимос, даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг: диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши аҳамияциз яраларни пайдо бўлиши билан кечувчи оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши қон таҳлилини ўтказиш натижасида аниқланган қон таначалари сонини камайиши биокимёвий таҳлилини ўтказиш натижасида аниқланган қонда натрий концентрациясини пасайиши совуқда ёки ҳаяжонланганда қўл кафти рангини ўзгариши, хуруж сўнгида эса, қон айланиши тикланганда – қизиш ҳисси ва оғриқли санчиш ҳисси (Рейно синдроми) психомотор реакцияларни секинлашиши ёки бузилиши ҳид билишни бузилиши псориаз. Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Сиз дори воситаларининг ножўя самараларини қайд этишнинг микрофильмлий тизими орқали ҳар қандай ножўя самара ҳақида хабар беришингиз мумкин. Сизнинг хабарларингиз туфайли, бу дори воситасининг хавфсизлиги хақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.

Хартил® Амло капсула препаратини қабул қилманг: агар Сизда рамиприлга, амлодипинга (фаол моддалар), калций каналларининг дигидропиридин блокаторларига ёки ААФ ингибиторлари препаратлари, шунингдек 6-бўлимда келтирилган Хартил® Амло препаратининг ёрдамчи моддалардан биронтасига аллергия бўлса; Аллергик реакциянинг белгилари бўлиб қичишиш, терини қизариши, нафас олишни қийинлашиши бўлиши мумкин; агар Сизда чап қоринчадан қонни чиқиб кетишига тўсқинлик қилаётган аортал клапаннинг жиддий торайиши (оғир даражадаги аортал стноз) бўлса, бунда юрак организмни етарли даражада қон билан таъминлай олмайди; агар Сизда қачонлардир ангионевротик шиш (Квинке шиши) деб номланувчи оғир аллергик реакция бўлган бўлса, унинг белгилари бўлиб қичишиш, аллергик тошма (эшакеми), қўл, оёқ ва бўйинда қизил доғлар, томоқ ва тилда шиш, кўзлар ва лаблар атрофида шиш, нафас олиш ва ютишни қийинлашиши ҳисобланади; агар Сизга диализ ёки қон февральациясининг ҳар қандай бошқа тури буюрилган бўлса. Бундай ҳолларда Хартил® Амло препаратини қабул қилиш ишлатилаётган аппаратура ёки мембрананинг турига қараб Сиз учун самарасиз ёки хавфли бўлиши мумкин; агар Сизда буйракка қон келиши камайган буйрак касаллиги (буйрак артерияси стенози) бўлса; агар Сизда қон босими аномал паст ёки ностабил бўлса. Бундай ҳолларда даволовчи шифокорингиз ўз хулосасини бериши керак; агар Сизда миокард инфарктидан кейин юрак етишмовчилиги бўлса. Агар Сизда юқорида келтирилган холатлардан биронтаси бўлса, Хартил® Амло капсулаларини қабул қилманг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, Хартил® Амло ни қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Тиббий қўллашдаги эхтиёткорлик чоралари Хартил® Амло препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг Қуйидаги ҳолатларда даволовчи шифокорингизга хабар беринг: агар Сиз кекса ёшда бўлсангиз ва Сизга препаратнинг дозасини ошириш зарур бўлса; агар Сизда юрак, жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлса; агар Сизда артериал босим тўсатдан ошиб кеца (гипертоник хуруж); агар Сизда сув-туз мувозанатини бузилиши бўлса (қусиш, ич кетиши, кўп терлаш ёки сийдик ҳайдовчи препаратларни узоқ вақт давомида қабул қилиш, шунингдек паст-тузли парҳезда бўлиш ёки диализ ўтказиш оқибатида суюқлик ва тузларни йўқотилиши); агар Сиз ари ёки асалари чақишига аллергик реакцияни камайтириш (десенсибилизация) учун даволаш курсини ўтишни режалаштирган бўлсангиз; агар Сизга оғриқ қолдирувчи препарат буюрилган бўлса. Бу жаррохлик ёки стоматологик операция режалаштирганда юз бериши мумкин. Эҳтимол буюрилган муолажадан бир кун олдин Сиз Хартил® Амло препаратини қабул қилишни тўхтатишингиз ва даволовчи шифокорингизга мурожаат этишингиз керак; агар Сизда қонда калий юқори даражаси аниқланган бўлса (қоннинг биокимёвий таҳлили ўтказилганда); агар Сизда тизимли қизил югирик ёки склеродермия каби коллагеноз томирли касалликлар бўлса; Агар Сизда юқорида келтирилган ҳолатлардан биронтаси бўлса (ёки Сиз бунга ишонч ҳосил қилмасангиз), Хартил® Амло препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар Бу гуруҳ пациентларида препаратни қўллашни самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли, Хартил® Амло препаратини болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари хақида хабар беринг. Бундай ҳолларда Хартил® Амло препарати бошқа дори воситаларининг самарасига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, айрим дори воситалари Хартил® Амло препаратининг самарасига таъсир қилиши мумкин. Агар Сиз қуйида санаб ўтилган препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг. Улар Хартил® Амло препаратининг самарасига таъсир қилиши ва самарадорлигини ёмонлаштиришлари мумкин: оғриқ ва яллиғланиш симптомларини енгиллаштирувчи дори воситалари (масалан, ибупрофен, индометацин ёки аспирин каби ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП)); эфедрин, норадреналин ва адреналин каби паст артериал босим, шок, юрак етишмовчилиги, астма ёки аллергияни даволаш учун дори воситалари. шифокорингиз сизнинг артериал босимингизни назорат қилиши керак; рифампицин (туберкулёзи бўлган пациентларни даволаш учун қўлланадиган антибиотик); далачой (депрессияда ўсимликлар билан даволаш) Агар Сиз қуйида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга хабар беринг, чунки агар Сиз уларни Хартил® Амло капсулалари билан бирга қўлланаёт бўлсангиз, улар ножўя самаралар хавфини ошириши мумкин: оғриқ ва яллиғланиш симптомларини енгиллаштириш учун қўлланадиган дори воситалари (масалан, ибурофен ёки индометацин, шунингдек аспирин каби ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП)); онкологик касалликларда буюриладиган дори воситалари (химиотерапия курсини ўтганда); фуросемид каби диуретиклар (сийдик ҳайдовчи воситалар); спиронолактон, триамтерен, амилорид, калий препаратлари ва озуқа тушининг калий сақловчи ўринбосарлари, шунингде гепарин (қон ивишига тўсқинлик қилувчи препарат) каби қонда калийнинг концентрациясини ошириши мумкин бўлган дори воситалари; преднизолон каби стероид яллиғланишга қарши дори воситалари; аллопуринол (қонда сийдик кислотасининг даражасини камайтириш учун қўлланади); прокаинамид (нормал юрак ритмини тутуб турувчи препарат); кетоконазол, итраконазол (замбуруғли касалликлари бўлган пациентларни даволаш учун қўлланади); ритонавир, индинавир, нелфинавир (оитв-инфекцияланган пациентларни даволаш учун қўлланади); верапамил, дилтиазем (бир қатор юрак касалликлари ва юқори артериал босимни даволаш учун); дантролен (тана ҳароратининг оғир ўзгаришларида буюриладиган инфузия). Агар Сиз қуйида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга хабар беринг, чунки Хартил® Амло капсулалари уларнинг самарасини ўзгартириб таъсир қилиши мумкин: инсулин ва қонда қанд даражасини пасайтирувчи ичга қабул қилиш учун препаратлар каби диабетда даволаш учун қўлланадиган дори воситалари. Хартил® Амло қонда қанд даражасини пасайтириши мумкин. Хартил® Амло ни қабул қилганда Сиз қонда қанд даражасини доимо назорат қилишингиз керак. литий (руҳий бузилишларни даволаш учун препарат). Хартил® Амло қонда литий даражасини ошириши мумкин. Сизнинг қонингиздаги литийнинг даражасини даволовчи шифокорингиз доимо назорат қилиши керак. Агар Сиз юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси Сизга тааллуқли бўлса (ёки Сиз бунга ишонч ҳосил қилмасангиз), Хартил® Амло препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз хомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз, ёки болага эга бўлишни режалаштирсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу хақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик вақтида Хартил® Амло препаратини қабул қилиш мумкин эмас. Агар Сиз Хартил® Амло препарати билан даволаш курси вақтида ҳомиладор бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга дарҳол хабар беришингиз керак. Тегишли муқобил даволашга ўтиш режалаштирилган ҳомиладорликкага амалга оширилиши керак. Эмизиш Эмизиш даврида Хартил® Амло препаратини қабул қилиш мумкин эмас. Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Хартил® Амло препарати Сизнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин. Агар Хартил® Амло ни қўлланилганда Сизда бош айланиши, кўнгил айниши ёки толиқиш пайдо бўлса, Сиз транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланишингиз керак.

30 С дан паст ҳароратда сақлансин.

Буюрилгандан кўпроқ капсулаларни қабул қилиш артериал босимни тўсатдан ҳатто хавфли пасайишини чақириши мумкин. Сизда бош айланиши, ҳушдан кетиш ёки ҳолсизлик ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда артериал босимни пасайиши шок чақириши мумкин. Бунда инсон ҳушдан кетади, тери эса совуқ ва ёпишқоқ бўлади. Агар Сиз Хартил® Амло капсулаларини буюрилгандан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга дарҳол хабар беринг ёки яқиндаги шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат этинг. Шифохонага етиб бориш учун ательени ўзингиз бошқарманг, яхшиси бошқа шахсдан Сизни олиб боришини сўранг ёки телефон орқали тез ёрдам чақиринг. Ишлатилган ўрамни сақланг, у Сизда бўлсин. Уни кўздан кечириш Сиз препаратнинг айнан қандай дозасини қабул қилганлигизни шифокор аниқлашига ёрдам беради. Агар Сиз Хартил® Амло капсулаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз Агар Сиз капсулани ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз хавотирланманг. Препаратни кейинги дозасини белгиланган вақтда қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг, чунки бу орқали Сиз ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдирмайсиз, лекин дозани ошириб юборилиши хавфини оширасиз. Агар Сиз Хартил® Амло капсулаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз Даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашмагунча препаратни қабул қилишни тўсатдан тўхтатиш ёки қабул қилинаётган дозасини ўзгартириш мумкин эмас, чунки бу касаллигингизни қайталанишига олиб келиши мумкин. даволовчи шифокор бу препаратни қанча қабул қилишингиз кераклигини айтади. Агар Сизда ушбу дори воситасини қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам нохуш реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам пайдо бўлавермайди. Қуйида санаб ўтилган жиддий ножўя самаралардан биронтаси пайдо бўлганида Хартил® Амло препаратини қабул қилманг ва дархол шифокорга мурожаат этинг – Сизга шошилинч тиббий ёрдам талаб қилиниши мумкин: Ютиш ёки нафасни қийинлашиши билан кечувчи юз, лаблар ёки томоқни шиши, шунингдек қичишиш ва тери тошма. Бу Хартил® Амло препаратига оғир аллергик реакцияларнинг белгилари бўлиши мумкин. Тери томонидан оғир реакциялар, шу жумладан тошма, оғиз бўшлиғида яралар, мавжуд бўлган тери касалликларини ёмонлашиши, терини қизариши, пўрсилдоқлар ва терини кўчиши (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ёки кўп шаклли эритема).

Шифокор рецепти бўйича берилади. 8.Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот Хартил® Амло капсулалари нима сақлайди Таъсир этувчи моддалар: Хартил® Амло капсулалари 2,5 мг/2,5 мг: ҳар бир капсулада 2,5 мг рамиприл ва 2,5 мг амлодипин (3,475 мг амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди. Хартил® Амло капсулалари 5 мг/5 мг: ҳар бир капсулада 5 мг рамиприл ва 5 мг амлодипин (6,95 мг амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди. Хартил® Амло капсулалари 10 мг/5 мг: ҳар бир капсулада 10 мг рамиприл ва 5 мг амлодипин (6,95 мг амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди. Хартил® Амло капсулалари 5 мг/10 мг: ҳар бир капсулада 5 мг рамиприл ва 10 мг амлодипин (13,90 мг амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди. Хартил® Амло капсулалари 10 мг/10 мг: ҳар бир капсулада 10 мг рамиприл ва 10 мг амлодипин (13,90 мг амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди. Ёрдамчи моддалар: Капсула ичидагиси кросповидон, гипромеллоза, микрокристалл целлюлоза, глицерол дибегенати. Капсулалар: 2,5 мг/2,5 мг капсулалар (қопқоғи ва асоси) темир (ИИИ) оксиди, титан диоксиди, желатин 5 мг/5 мг капсулалар (қопқоғи ва асоси) ФCФ+ФД бриллиант кўки ва С кўки 1, АС+ФД қизил аллюра ва С қизил 40, титан диоксиди, желатин 5 мг/10 мг капсулалар (қопқоғи ва асоси) титан диоксиди, темир (ИИИ) оксиди, азорубин, кармоизин, индигокармин +ФД ва С кўки 2, желатин 10 мг/5 мг капсулалар (қопқоғи ва асоси) титан диоксиди, темир (ИИИ) оксиди, ФCФ+ФД бриллиант кўки ва С кўки 1, АС+ФД қизил аллюра ва С қизил 40, желатин 10 мг/10 мг капсулалар (қопқоғи ва асоси) азорубин, кармоизин, индигокармин+ФД ва С кўки 2, титан диоксиди,желатин. Хартил® Амло капсулаларининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси Ташқи кўриниши: Хартил® Амло капсулалари 2,5 мг/2,5 мг: Тиниқ бўлмаган оч-пушти рангли асосли ва тиниқ бўлмаган оч-пушти рангли қопқоқчали ўзи ёпиладиган маркировкасиз CОНИ-СНАП 3 қаттиқ желатин капсуллар. Каасула ичидагиси: оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, механик киритмаларни сақламайдиган гранулалар ва кукунлар аралашмаси. Хартил® Амло капсулалари 5 мг/5 мг: Тиниқ бўлмаган оч-пушти рангли асосли ва тиниқ бўлмаган оч-тўқ қизил рангли қопқоқчали ўзи ёпиладиган маркировкасиз CОНИ-СНАП 3 қаттиқ желатин капсуллар. Капсула ичидагиси: оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, механик киритмаларни сақламайдиган гранулалар ва кукунлар аралашмаси. Хартил® Амло капсулалари 10 мг/5 мг: Тиниқ бўлмаган оч-пушти рангли асосли ва тиниқ бўлмаган оч-тўқ қизил рангли қопқоқчали ўзи ёпиладиган маркировкасиз CОНИ-СНАП 0 қаттиқ желатин капсуллар. Капсула ичидагиси: оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, механик киритмаларни сақламайдиган гранулалар ва кукунлар аралашмаси. Хартил® Амло капсулалари 5 мг/10 мг: Тиниқ бўлмаган оч-пушти рангли асосли ва тиниқ бўлмаган тўқ-тўқ қизил рангли қопқоқчали ўзи ёпиладиган маркировкасиз CОНИ-СНАП 0 қаттиқ желатин капсуллар. Капсула ичидагиси: оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, механик киритмаларни сақламайдиган гранулалар ва кукунлар аралашмаси. Хартил® Амло капсулалари 10 мг/10 мг: Тиниқ бўлмаган тўқ-тўқ қизил рангли асосли ва тиниқ бўлмаган тўқ-тўқ қизил рангли қопқоқчали ўзи ёпиладиган маркировкасиз CОНИ-СНАП 0 қаттиқ желатин капсуллар. Капсула ичидагиси: оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, механик киритмаларни сақламайдиган гранулалар ва кукунлар аралашмаси.

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин! Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади. Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.