Х Пайлсрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Уятчан мимоза (Мимоса пудиcа) барглари экстракти 5,0 г; Оқ эклипта (Эcлипта алба) ўти экстракти 3,0 г; Барбадосс алоэ (Алоэ барбаденсис) барглари экстракти 3,0 г; Витекса (Витех нигундо) барглари экстракти 3,0 г; Ҳинд азадирахтаси (Азадирачта индиcа) пўстлоғи экстракти 0,5 г; Сарисоқ пиёз (Аллиум сативум) экстракти 0,5 г; Сариқ итузум (Соланум хантҳоcарпум) ўти экстракти 0,5 г; Қора итузум (Соланум нигрум) ўти экстракти 0,5 г; Камфора 1,225 г; Натрий тетраборати 1,0 г; Рух оксиди 1,0 г; ёрдамчи моддалар: оқ парафин – 15,0 г; цитостеарил – 6,8 г; цитомакрогол 1000 – 1,2 г; суюқ парафин – 6,0 г; стеарин кислотаси – 1,0 г; пропиленгликол – 7,5 г; хлорокрезол – 0,1 г; тозаланган сув – керакли миқдорда.

Препаратнинг савдо номи:

Х-Пайлс

Фармакалогик гуруҳи:

бавосилни маҳаллий даволаш учун қўлланадиган восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма

C05АХ03

бавосилни маҳаллий даволаш учун қўлланадиган восита.

C05AX03

Суртманинг таркибидаги компонентлар антибактериал, яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, тинчлантирувчи, жароҳатни битишига ёрдам берувчи, иммуномодулятор, гемостатик ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми ва самарадорлиги “Х-Пайлс” суртмасининг таркибига кирувчи фаол моддаларнинг хусусиятларига асосланган. “Х-Пайлс” суртмаси шиллиқ қаватнинг регенерациясини тезлаштиришга ёрдам беради, қон кетишларга мойилликни камайтиради. Бир-бирининг таъсирини кучайтирадиган табиий моддаларнинг мажмуаси ҳисобига, умуман суртма қўлланганида ижобий самарасини тез ривожланиши кузатилади.

Ташқи геморрой, орқа тешикни ёриқлари, эрозияси ва микрожароҳатлари, қичишишида қўлланади.

Препарат гигиеник муолажалар ўтказилганидан сўнг қўллансин. Катталарга препаратни қўллашдан олдин шикастланган соҳани нам салфетка билан аста-секин тозалаб, суртмани суртишга тайёрлаш керак. Сўнгра намликни туалет қоғози ёки юмшоқ мато ёрдамида эҳтиёткорлик билан қуритиш керак. Суртма шикастланган соҳага кунига 3-4 марта (эрталаб, тунда ва ҳар сафар ич келганидан кейин) суртилади. Суртма шунингдек орқа тешик атрофидаги терига ҳам суртилади. 12 ёшгача бўлган болаларга – шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади. “Х-Пайлс” таблеткалари билан бирга қўллаш янада тезроқ соғайишига олиб келади.

Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Тадқиқотлар вақтида аниқланмаган. Препаратнинг ингредиентларига индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Кузатилмаган.

12 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокор билан маслаҳатлашиб ўтказилади. Препарат қўлланганидан сўнг 24 соат давомида орқа тешикдан кўп миқдорда қонли ажралма ажралса, ёки терапевтик самараси кузатилмаса, проктолог билан қўшимча равишда маслаҳатлашиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

+27 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Кузатилмаган. Тавсия этилган бир марталик ва суткалик дозалари аҳамиятли даражада ошириб юборилганида аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин.

Рецепциз

30 г дан тубада. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

3 йил.