ВРАГГРИПП П rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол                                     Б.Ф.    125 мг, фенилефрин гидрохлориди                        Б.Ф.    5 мг, хлорфенирамин малеати                 Б.Ф.    2 мг; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, 70% ли сорбитол эритмаси, натрий бензоати, натрий сахарини, цитрат кислотаси, глицерин, ментол, Супра эритрозин бўёвчиси, малина таъми тўлдирувчи, сахароза, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, фенилефрин, хлорфенирамин.

Препаратнинг савдо номи:

ВРАГГРИПП-П

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун воситалар.

Дори шакли:

сироп

пушти рангли сироп.

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун воситалар.

ВРАГГРИПП-П препаратини қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин плазмадаги чўққи концентрацияли МИЙдан тез сўриладиган парацетамол сақлайди. Жигарда метаболизмга ва глукоронид ва судья конъюгатлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Яримпарчалиниш даври 1-4 соат. Плазмадаги боғланиши одатдаги терапевтик дозада салбий таъсир кўрсатмайди. Жуда кам миқдорда ишлаб чиқариладиган катта бўлмаган гидроксилланган метаболитлари жигарда глютатион билан детоксикацияланади, жигар фаолияти бузилганида жигарда тўпланиши мумкин. Фенилефрин меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади. Турли тўқималар ва суюқликларда тақсимланади, жигарда секин метаболизмга учрайди. Ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Фенилефрин подагра ва жигар касалликларида номунтазам адсорбцияланиш ва моноаминооксидазагача жигарда биринчи ўтиш натижасида паст биоэквивалентликка эгадир. Хлорфенирамин малеати меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг 1-4 соатдан кейин плазмадаги чўққи концентрацияга эришилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутига киради. Хлорфенирамин плазма оқсиллари билан юқори боғланади ва организмда метаболланади. Метаболитлари кўринишида асосан сийдик билан чиқарилади.

Шамоллаш ва гриппда, аллергик ринит симптомларини камайтириш учун, бурун битишини, бош оғриғини, шунингдек ҳар қандай бошқа этиологияли оғриқни бартараф этиш учун қўлланади.

12 ёшли болалар: 10-20 мл дан суткада 3-4 марта. 6-12 ёшли болалар: 5-10 мл дан кунига 3-4 марта. 2-6 ёшли болалар: 2,5 мл дан суткада 3-4 марта.

Парацетамолнинг ножўя самаралари одатда кам ва кучсиз оғирликда бўлади, аммо гематологик реакциялар, хусусан тромбоцитопения, панцитопения, нейтропения ва агранулоцитоз кузатилиши мумкин. Терини қизариши, уйқусизлик ва ўта юқори сезувчанликнинг бошқа реакциялари. Фенилефриннинг мумкин бўлган ножўя реакциялари: асабийлик, уйқусизлик, безовталик, бош оғриғи, кўнгил айниши, меъдада ачишишни ўз ичига олади. Бу реакциялар кам учрайди ва ҳатто даволаш тўхтатилганидан кейин ҳам учраши мумкин. Простатанинг гипертрофияси бўлган пациентларда сийдикни тутилиши аниқланиши мумкин. Хлорфенираминнинг кўпроқ учрайдиган умумий ножўя реакцияси бу ҳолсизликдир. Меъдадаги ачишишни овқатни суюқлик ёки ичимликлар билан қабул қилиб бартараф қилиш мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик, глаукома, МАО препаратларини қабул қилувчи ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар.

ВРАГГРИПП-П фенобарбитал, варфарин, фенотиазид, моноаминоксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, билвосита ёки аралаш симпатомиметик воситалар, хавотирлик ва уйқуни даволаш учун воситалар, хинолонлар, депрессияни даволаш учун воситаларнинг таъсирини кучайтиради.

Парацетамолни буйраклар ва жигар фаолиятини етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Жигар фаолиятига таъсир қилувчи препаратларни қабул қилишда ҳам эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Препарат антигистамин компонент хлорфенирамин малеатини сақлайди, уни седатив самара кўрсатувчи препаратлар ва алкогол билан бирга қўллашда антигистамин компонентининг седатив самарасини ошириши мумкин. МНТ ни рағбатлантирувчи препаратлар билан қабул қилиш мумкин эмас, айниқса болаларда, демак тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас. Бу ҳолсизлик, уйқучанликка олиб келиши мумкин. Препаратни қабул қилишда транспортни ҳайдаш ва бошқа машиналарни бошқаришдан сақланинг.

Ҳомиладор аёллар ва лактация давридаги оналарга, шифокор томонидан буюрилган ҳоллардан тавсия қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қоронғи жойда сақлансин.

Даволаш препаратларнинг дозасини ошириб юборилишини даволашга бўлган талабларига асосланган бўлиши керак. Агар препарат тахминан 1 соат олдин қабул қилинган бўлса фаоллаштирилган кўмирни буюриш керак. 4 соат ичида қон плазмасида парацетамолнинг миқдорини аниқлаш керак. Н-ацетилцистеин билан даволаш парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишини 24 соат даврида кўзда тутилиши керак, шунга қарамасдан ҳимоя самараси парацетамол қабул қилинганидан сўнг 8 соат ўтгач аниқланади. Бу вақтдан кейин антидот даволашнинг самараси ўткирроқ намоён бўлади. Зарурати бўлганида пациентга Н-ацетилцистеин схема бўйича вена ичига буюрилади.

Рецепциз

Сироп 100 мл дан флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.