Восулин Ррецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

ерувчи инсулин (одам ген-инженерли)

Препаратнинг савдо номи:

Восулин-Р

Фармакалогик гуруҳи:

инсулин препаратлари

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ рангсиз эритма.

инсулин препаратлари

A10AЕ.

Сўрилишининг тўлиқлиги ва самарасини бошланиши юбориш жойига (қорин, сон, думба), дозага (юборилаётган инсулиннинг ҳажмига), препаратдаги инсулиннинг концентрациясига ва бошқаларга боғлиқ. Тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланмайди; йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтмайди. Жигарда ва буйракда асосан инсулиназа таъсирида парчаланади. Ярим чиқарилиш даври бин неча минутни ташкил қилади. Буйрак орқали (30-80%) чиқарилади.

қандли диабет инсулин билан даволаш ўтказиш учун кўрсатгичлари бўлганида;биринчи марта аниқланган қандли диабет;ИИ тур (инсулинга қарам бўлмаган) қандли диабетдаги ҳомиладорлик даври.

Дозани шифокор шахсий гликемия даражасига қараб белгилайди. Препаратни тери остига, вена ичига юбориш керак, мушак ичига ҳам юбориш мумкин. Препарат тери остига елка, сон, думба ёки қорин соҳасига юборилади. Инекция жойини шундай алмаштириб туриш керакки, бир жой бир ойда тахминан 1 мартадан кўп ишлатилмасин. Тери остига юборилганида қон томирига тушишдан сақланиш учун эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Инекциядан кейин юборилган жойни уқалаш керак эмас. Беморлар инсулинни юбориш учун мосламани тўғри ишлатишга ўргатилган бўлишлари керак. Восулин-Р ни Восулин-Н билан мажмуада юбориш мумкин. Бунинг учун флаконга давомийроқ таъсирли инсулинни тушишини олдини олиш учун шприцга биринчи қисқа таъсирли инсулинни олиш керак. Тайёрланган аралашмани аралаштиргандан кейин дарҳол юбориш яхшироқ. Ҳар бир тур инсулин миқдорини аниқ юбориш учун Восулин-Р ва Восулин-Н учун алоҳида шприц ишлатиш мумкин. Доимо юборилаётган инсулиннинг концентрациясига мос келувчи инсулин шприцини ишлатиш керак.

Препаратнинг асосий таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя самараси: гипогликемия. Оғир гипогликемия хушни йўқотишга олиб келиши мумкин ва алоҳида ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин. Аллергик реакциялар: маҳаллий аллергик реакциялар бўлиши мумкин – инекция жойида гиперемия, шиш ёки қичишиш (одатда бир неча кундан то бир неча ҳафтагача давр давомида йўқолади); тизимли аллергик реакциялар (камроқ пайдо бўлади, бироқ жиддийроқдир) – ёйилган қичишиш, нафасни қийинлашиши, ҳансираш, артериал босимни пасайиши, пристаньни тезлашиши, тер ажралишини ошиши. Тизимли аллергик реакцияларни оғир ҳоллари ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Бошқалар: липодистрофия ривожланишини эҳтимоли минимал.

гипогликемия;инсулинга ёки препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.

Восулин-Рнинг гипогликемик таъсирини перорал контрацептивлар, кортикостероидлар, қалқонсимон бези гормонларини препаратлари, тиазид диуретиклар, диазоксид, трициклик антидепрессантлар пасайтиради.Восулин-Рнинг гипогликемик таъсирини перорал гипогликемик воситалар, салицилатлар (масалан, ацетилсалицил кислотаси), сулфаниламидлар, МАО ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар, этанол ва этанол сақловчи препаратлар кучайтиради.Бета-адреноблокаторлар, клофелин, резерпин гипогликемия симптомлари пайдо бўлишини ниқоблаши мумкин.Фармацевтик ўзаро таъсири: одам инсулинини ҳайвонот келиб чиқишига эга бўлган инсулинлар билан ёки бошқа ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарган одам инсулини билан аралаштирилганида пайдо бўладиган самаралари ўрганилмаган.

Беморни бошқа тур инсулинга ёки бошқа савдо номли инсулин препаратига ўтказиш қатъий шифокор кузатуви остида бўлиши керак. Инсулин фаоллигини, уни турини (масалан, Регуляр, комбинацияланган) турга тааллуқлигини (чўчқа, одам инсулини, одам инсулинини аналоги) ёки ишлаб чиқариш усулини (ДНК-рекомбинант инсулини ёки ҳайвонот келиб чиқишга эга бўлган инсулин) ўзгариши, дозага тузатиш киритишни заруратига олиб келиши мумкин. Дозага тузатиш киритишни зарурати ҳайвонот келиб чиқишга эга бўлган инсулин препаратидан кейин одам инсулини препаратини биринчи юборилишидаёқ ёки ўтказилганидан кейин бир неча ҳафта ёки ойлар давомида аста-секин талаб қилиниши мумкин. Буйрак усти безлари, гипофиз ёки қалқонсимон бези фаолиятини етишмовчилигида, буйрак ёки жагар етишмовчилигида инсулинга бўлган талаб пасайиши мумкин. Айрим касалликларда ёки эмоционал зўриқишда инсулинга бўлган талаб ошиши мумкин. Жисмоний юклама ошганида ёки одатдаги парҳез ўзгарганида ҳам дозага тузатиш киритишни талаб қилиниши мумкин. Одам инсулини юборилиши фонида айрим беморларда гипогликемия симптомларини – хабарчилари кучсизроқ намоён бўлиши ёки ҳайвонот келиб чиқишига эга бўлган инсулин юборилиши фонида уларда кузатиладиганидан фарқланиши мумкин. Қондаги глюкоза даражаси нормаллашганида, масалан, инсулин билан жадал даволаш натижасида, гипогликемияни хабарчи – симптомларини ҳаммаси ёки айримлари йўқолиши мумкин, бу ҳақида беморлар хабардор қилинган бўлишлари керак. Гипогликемияни хабарчи-симптомлари қандли диабет узоқ муддат давом этганида, диабетик невропатияда ёки бир вақтда бета-адреноблокаторлар қўлланганида ўзгариши ёки кучсизроқ намоён бўлиши мумкин. Қатор ҳолларда маҳаллий аллергик реакцияларни препарат таъсири билан боғлиқ бўлмаган сабаблар чақирган бўлиши мумкин, масалан, тозаловчи агент томонидан ёки инекцияни нотўғри ўтказилишидан терини қўзғалиши. Камдан-кам ҳолларда тизимли аллергик реакцияларни ривожланиши дарҳол даволаш ўтказишни талаб қилади. Баъзида инсулинни алмаштириш, ёки десенсибилизация ўтказиш талаб қилиниши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация Қандли диабети бор пациентлардаги ҳомиладорликда гликемияни яхши назоратини қўллаб туриш айниқса муҳим. Ҳомиладорликда инсулинга бўлган талаб одатда И уч ойлигида пасаяди ва ИИ ва ИИИ уч ойликларида ошади. Қандли диабетли беморларга ҳомиладор бўлганларида ёки ҳомиладорлик режалаштирилганида шифокорга хабар бериш тавсия қилинади. Қандли диабетли беморларда лактакция даврида (эмизиш) инсулин дозасини, парҳезни ёки унисини ҳам, бунисини ҳам тўғрилаш талаб қилиниши мумкин. ин витро ва ин виво серияларда генетик заҳарлилиги текширишларида одам инсулини мутаген таъсир кўрсатмаган. Автотранспорт ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Гипогликемия вақтида беморда диққатни жамлаш қобилияти ёмонлашиши ва психомотор реакциялар тезлиги пасайиши мумкин. Бу қобилиятлар айниқса зарур бўлган вазиятларда (ателье ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш) бу хавф туғдириши мумкин. Ателье ҳайдаш вақтида гипогликемиядан сақланиш учун беморларга эҳтиёткорлик чораларини кўришни тавсия қилиш керак. Гипогликемияни хабарчи – симптомлари кучсиз намоён бўлган ёки бўлмаган пациентлар учун ёки гипогликемия тез-тез ривожланганида бу жуда муҳим. Бундай ҳолларда шифокор пациентни ателье ҳайдашини мақсадга мувофиқлигини баҳолаши керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратни совутгичда +2о дан +8оС гача ҳароратда сақлаш керак, музлашига йўл қўйилмасин, тўғридан-тўғри ёруғлик ва иссиқлик таъсиридан эҳтиёт қилинг. Ишлатилишда бўлган флакондаги (картриджлардаги) препаратни 15о дан 25оС гача ҳароратда 6 ҳафтадан кўп сақлаш мумкин эмас.

Симптомлари: бўшашиш, кўп терлаш, тахикардия, тери қопламаларини оқариши, бош оғриғи, қалтираш, қусиш, онгни чалкашиши билан бирга кечувчи гипогликемия. Айрим шароитларда, масалан, узоқ муддатли ёки қандли диабетни жадал назоратида, гипогликемияни хабарчи – симптомлари ўзгариши мумкин. Даволаш: гипогликемияни енгил ҳолатларини одатда глюкоза ёки қандни ичга қабул қилиш билан бартараф қилиш мумкин. Инсулин дозасини, парҳезни ёки жисмоний фаолликни мувофиқлаштириш талаб қилиниши мумкин. Ўртача оғирликдаги гипогликемияни мувофиқлаштиришни мушак ичига ёки тери остига глюкагон юбориш ёрдамида, кейинги карбон сувларни ичга қабул қилиш билан ўтказиш мумкин. Кома, тиришишлар ёки неврологик бузилишлар билан бирга кечувчи гипогликемияни оғир ҳолатлари глюкагонни мушак ичига ёки тери остига юбориш ёки вена ичига глюкозани концентрирланган эритмасини юбориш билан бартараф қилинади. Хушига келтирилганидан кейин беморга, гипогликемияни такрорий ривожланишидан сақланиш учун, карбонсувларга бой овқат берилади.

Шифокор рецепти бўйича

Инекция учун эритма 100 ТБ/мл. 3 мл дан нейтрал шиша (И тур) картриджларда. Картриджларга этикетка ёпиштирилади. 1 ёки 5 картридж ПВХ/алюмин фолга блистерга жойланади. 10 мл дан резина тиқин билан беркитилган ва химояловчи пластмасса қопқоқли алюмин қопқоқчалар билан ўралган рангсиз нейтрал шиша флаконларда. №1 ёки №5 ли ҳар бир флакон ёки ҳар бир картриджли блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.