Меъда-ичак йўлларига таъсири Барча НЯҚП, шу жумладан диколфенак қўлланганида, меъда-ичак қон кетиши, яралар ёки перфорация пайдо бўлиш ҳоллари қайд этилган, улар фатал бўлиши ёки даволаш даврида огохлантирувчи симптомлар борлиги фонида ёки бўлмаганда, ёки анамнезида жиддий меъда-ичак касалликлари бўлган пациентларда аниқланади.
Умуман бундай кўринишлар кекса ёшдаги пациентлар учун жуда хавфли.
Агар Вольфрамарен® препаратини қабул қилаётган пациентларда меъда-ичак қон кетишлари ёки яра ҳосил бўлиши кузатилса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Бошқа НЯҚП, шу жумладан диклофенак қўллашдаги каби, МИЙ томонидан бузилишлар хақида далолат берувчи симптомлари бўлган, анамнезида яралари, қон кетиши ёки МИЙ перфорацияси хақида маълумотлари бўлган пациентлар учун, тиббий кузатув ва алоҳида эҳтиёткорлик шарт хисобланади.
Қон кетишлар, яра ёки МИЙ перфорацияси пайдо бўлишини хавфи НЯҚП, шу жумладан диклофенак, ошиши билан, ва анамнезида яраси бўлган, айниқса қон кетиши билан асоратланган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги шахсларда ошади.
МИЙ бундай токсик таъсири хавфини пасайтириш учун, даволашни минимал самарали дозалар билан бошлаш ва тутиб туриш керак.
Юқорида кўрсатилган пациентлар ва ацетилсалицил кислотаси (АСК)/аспиринни ёки меъда-ичак йўлларида нохуш реакциялар хавфини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратларнинг кичик дозаларини сақловчи дори дори воситаларини ёндош қўллашни талаб қилувчи пациентларда, химояловчи препаратларни (масалан, протон помпасининг ингибиторлари ёки мизопрестолни) қўллаш билан мажмуавий даволашнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак.
Анамнезида меъда-ичак бузилишлари бўлган, айниқса кекса ёшдаги пациентлар, хар қандай одатдаги бўлмаган абдоминал симптомлар (айниқса МИЙ қон кетиши) хақида хабар беришлари керак.
Эҳтиёткорлик шунингдек, тизимли кортикостероидлар, антикоагулянтлар, антитромбоцитар воситалар ёаи серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари каби яралар ёки қон кетиши пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин бўлган дори воситаларини бир вақтда қабул қилаётган беморлар учун ҳам талаб этилади.
Препарат билан даволаш вақтида ярали колити ёки Крон касаллиги бўлган пациентларни синчиков тиббий кузатувини амалга ошириш ва эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки уларнинг ҳолати ёмонлашиши мумкин.
Юрак-қон томир тизимига таъсири НЯҚП юқори дозаларда ишлатилганида ва узоқ муддат қабул қилинганида, жиддий юрак-қон томир тромботик кўринишлар, шу жумладан импульс ва миокард инфаркти, пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин.
Анамнезида юрак-қон томир касалликлари (димланган юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, периферик артериялар касаллиги) ёки назорат қилинмайдиган гипертензияси бўлган пациентларда, Вольфрамарен® препарати билан даволаш тавсия этилмайди.
Зарурати бўлганда Вольфрамарен® препарати анамнезида юрак-қон томир касалликлари, нозорат қилинмайдиган артериал гипертензияси ёки юрак-қон томир касалликларининг (гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет ва чекиш) аҳамиятли хавф омиллари бўлган пациентларга, фақат синчиклаб бахолангандан кейин ва фақат ≤100 мг суткалик дозалар чегарасида, 4 ҳафтадан ортиқ давомийликдаги даволаш холида буюрилади.
Дозаси ва экспозициясининг ошиши натижасида юрак-қон томир тизими томонидан хавфларини ошиши мумкинлиги туфайли, диклофенакнинг минимал самарали дозасини минимал давр давомида ишлатиш керак.
Симптомларнинг енгиллашиши ва даволашга жавобни, айниқса агар даволаш 4 ҳафтадан ортиқ давом эца, пациентнинг эҳтиёжини вақти-вақти билан такрорий баҳолашни ўтказиш талаб қилинади.
Пациентлар оғир артериотромботик кўринишлар (масалан, кўкракда оғриқ, хансираш, кучсизлик, ноаниқ нутқ) пайдо бўлиши хавфига нисбатан хабардор қилинган бўлишлари керак, улар хар қандай вақтда ва огоҳлантирувчи симптомларсиз пайдо бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда пациентлар зудлик билан шифокорга мурожаат қилишлари керак.
Гематологик кўрсатгичларга таъсири Бошқа НЯҚП каби бу препарат узоқ муддут буюрилганда, мунтазам гемограммани текшириш керак.
Бошқа НЯҚП каби диклофенак ҳам вақтинча тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилши мумкин, шунинг учун гемостазнинг бузилишлари бўлган пациентларнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак.
Тери реакциялари НЯҚП, шу жумладан Вольфрамарен® препарати, қўлланганда, жуда кам ҳолларда оғир, айрим ҳолларда фатал тери реакциялари, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз, ҳоллари хақида хабар берилган.
Бу реакцияларнинг пайдо бўлишини юқори хавфи даволаш курсини бошида, кўпчилик ҳолларда даволашнинг биринчи ойида аниқланган.
Тери тошмалари, шиллиқ қаватларнинг шикастланишини биринчи кўринишларида ёки ўта юқори сезувчанликнинг хар қандай бошқа кўринишларида Вольфрамарен® препаратини бекор қилиш керак.
Илгари Вольфрамарен® препаратини қабул қилмаган пациентларда, даволаш даврида кам ҳолларда, лекин анафилактик ва анафилактоид аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.
Кекса ёшдаги пациентларда (65 ёшдан ошган) қўлланиши Кекса ёшдаги пациентларда, айниқса кучсизланган кекса ёшдаги пациентларда ва тана вазни етарли бўлмаган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Нафас аъзоларига таъсири (олдинги астма) Астмаси, мавсумий аллергик ринити, бурун шиллиқ қаватининг шиши (масалан, назал полиплар), ўпкаларнинг сурункали обструктив касалликлари ёки нафас йўлларининг сурункали инфекциялари бўлган пациентларда, НЯҚП қабул қилганда, бошқа пациентларга қараганда кўпроқ астмани зўрайиши (аналгетикларни ўзлаштираолмаслик деб номланадиган ёки аналгетик астма), Квинке шиши ёки эшакеми каби ножўя самаралар пайдо бўлади.
Шундай қилиб, бундай пациентларни даволашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Бу шунингдек бошқа моддаларга аллергияси, масалан, тери реакциялари, қичишиш ёки эшакеми бўлган пациентларга ҳам тааллуқлидир.
Жигарга таъсирпи Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга Вольфрамарен® препарати буюрилган холда, унинг ёмонлашиши туфайли, уларнинг ҳолатини доимий тиббий кузатувини таъминлаш керак.
Бошқа НЯҚП каби Вольфрамарен® препарати қўлланганда, бир ёки бир неча жигар ферментларининг даражаси ошиши мумкин.
Вольфрамарен® препарати билан узоқ муддатли даволашда, олдини олиш чораси сифатида жигар функциясини мунтазам текшириш кўрсатилган.
Агар жигарнинг функционал кўрсатгичлари томонидан бузилишлар сақланса ёки кучайса, агар шикоятлар ёки жигар касаллигини зўрайишига ишора қилувчи симтомлар ривожланса, шунингдек бошқа ножўя кўринишлар (масалан, эозинофилия, тошма ва бошқалар) пайдо бўлса, бундай холда Вольфрамарен® препаратини бекор қилиш керак.
Препаратни қабул қилишда гепатитнинг кечиши продромал кўринишларсиз ўтиши мумкинлигини назарда тутиш керак.
Жигар порфирияси бўлган пациентларга Вольфрамарен® препаратини буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки у хуружни қўзғатиши мумкин.
Буйракларга таъсири НЯҚП, шу жумладан диклофенак билан даволашда, суюқликни тутилиш ҳоллари ва шишлар қайд қилинган, юрак ва буйрак функциясининг бузилишлари бўлган пациентлар, анамнезида гипертензияси бўлган пациентлар, кекса ёшдаги пациентлар, диуретиклар ёки буйрак функциясига аҳамиятли таъсир кўрсатувчи препаратларни қабул қилаётган пациентлар, шунингдек хар қандай сабабга кўра, масалан, жиддий хирургик аралашувларгача ва кейинги даврда суюқликни хужайрадан ташқари хажми аҳамиятли пасайган пациентларда алохида эҳтиёткорлик керак.
Бу ҳолларда, Вольфрамарен® препаратини қўллаш вақтида олдини олиш чораси сифатида буйрак функциясини мунтазам назоратини ўтказиш тавсия этилади.
Препаратни қабул қилишни тўхтатиш одатда буйрак функциясини дастлабки даражагача тикланишига олиб келади.
Бошқа НЯҚП каби Вольфрамарен® препарати давомли қўлланганда, периферик қоннинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш кўрсатилган.
НЯҚП билан ўзаро таъсири Вольфрамарен® препаратини тизимли НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторлири, нохуш таъсири туфайли, бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Инфекцион касалликларнинг кўринишларини ниқобланиши Бошқа НЯҚП каби Вольфрамарен® препарати, ўзининг фармакодинамик хусусиятлари туфайли, инфекцион касалликларнинг кўринишлари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.