Волфуранрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: нифурател – 0,2 г; ёрдамчи моддалар: таблетканинг ядроси: крахмал – 0,06 г, полиетиленгликол 6000 – 0,015 г, талк – 0,005 г, магний стеарати – 0,005 г; таблетканинг қобиғи: сахароза – 0,1 г; талк – 0,15 г; эмулгацияловчи мум – 0,00014 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

нифурател

Препаратнинг савдо номи:

Волфуран

Фармакалогик гуруҳи:

гинекологик касалликларни даволаш учун антисептик ва микробларга қарши препаратлар.

Дори шакли:

таблеткалар

икки томонлама қавариқ, қандли қобиқ билан қопланган, оқ рангли таблеткалар.

гинекологик касалликларни даволаш учун антисептик ва микробларга қарши препаратлар.

Препаратни 200 мг дозада қабул қилингандан кейин нифурателни тез сўрилиши аниқланган; қон плазмасидаги концентрацияси қабул қилингандан сўнг 2 соатдан кейин 9,48±3,6 мкг/мл ни ташкил қилади. Нифурател жигарда ва организмнинг деярли барча тўқималарида тез метаболизмга учрайди, Т1/2 2,75±0,8 соатни ташкил қилади. Нифурателнинг тахминан 0,31% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Қолган қисми метаболит шаклида чиқарилади.

Нифурателга сезгир микроорганизмлар чиқарган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида: препаратга сезгир қўзғатувчилар (патоген микроорганизмлар, кандида, трихомонадалар, бактериялар, хламидиялар) томонидан чақирилган вулвовагинал инфекцияларсийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, пиелонефрит, уретрит, цистит, пиелитичак амёбиази и лямблиозиҲелиcобаcтер пйлори билан ассоциацияланган меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини сурункали яллиғланиш касалликларида қўлланади.

Препаратни ичга, тавсияларга амал қилган ҳолда қабул қилинади.

Клиник амалиётда ножўя самаралар жуда кам кузатилади, қуйидагилар бўлиши мумкин: овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизда аччиқ таъм, диарея, жиғилдон қайнаши, гастралгия; аллергик реакциялар: терида тошма, қичишиш.

Нифурателга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Нифурател нистатин билан бирга қўлланганда нистатиннинг замбуруғларга қарши таъсирини кучайтиради. Препаратни қабул қилинганда алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Нифурател йўлдош тўсиғи орқали ўтади, шунинг учун препаратни, фақат кутиладиган терапевтик самара ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қатъий кўрсатмаларга мувофиқ қўллаш мумкин. Нифурател кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препарат буюрилганда эмизишни тўхтатиш масаласини хал қилиш керак.

Нифурател йўлдош тўсиғи орқали ўтади, шунинг учун препаратни, фақат кутиладиган терапевтик самара ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қатъий кўрсатмаларга мувофиқ қўллаш мумкин. Нифурател кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препарат буюрилганда эмизишни тўхтатиш масаласини хал қилиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган.

14 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.