Воби Кидс rasmini ko'rish

Таркиби:

150 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: оддий черника шарбатининг концентрати          15,000 мл; оқ қайин баргларининг қуруқ концентрати        2,775 г; пиво ачитқилари                                                     3,000 г; хитой шизандраси меваларининг экстракти       1,500 г; пардали астрагал илдизининг экстракти             1,500 г; ҳинд қалқонбарги ўтларининг экстракти            15,000 мг; лиофилизация қилинган асалари она сути          750 мг; ёрдамчи моддалар: полиетиленгликол 400, калий сорбати, глицерин, малтитол, “Гилос” ароматизатори, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Воби Кидс

Фармакалогик гуруҳи:

тонусни оширувчи восита.

Дори шакли:

сироп.

қизғиш рангдан қизил ранггача бўлган, гилос ҳидли сироп.

тонусни оширувчи восита.

A13A

Воби Кидс препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг ҳусусиятларини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Воби Кидс препарати мактабгача ва мактаб ёшидаги (айниқса, кичик ва ўрта мактаб ёшидаги) болаларда хотирани яхшилаш, реакциялар тезлигини ошириш, диққатни жамлаш ва билим олиш қобиятини ошириш учун мўлжалланган.

Воби Кидс сиропи овқатдан кейин ичга қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин сиропни чайқатиш керак. Зарурат бўлганида сиропни сувга ёки мевали шарбатга қўшиш мумкин. 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 5 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади. 6 ёшдан ошган болаларга – 5 мл дан суткада 3-4 марта буюрилади. Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл ҳажмларга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади. Даволаш курси ва давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ишлатилганида кўнгил айниши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг бирор-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Препаратнинг таркибида табиий компонентлар борлиги туфайли, чўкма ҳосил бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактацияда препаратни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Педиатрияда қўлланиши Препарат 3 ёшдан бошлаб болаларга қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Воби Кидс препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Дозаси ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволашни буюриш тавсия этилади.

Рецепциз берилади

Ичга қабул қилиш учун сироп 150 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқли сариқ рангли шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стакани билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.