ВиваКоф rasmini ko'rish

Таркиби:

10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: бромгексин гидрохлориди – 4 мг, дифенгидрамин гидрохлориди – 10 мг, гвайфенезин – 50 мг, фенилефрин гидрохлориди – 5 мг; ёрдамчи моддалар: сахароза, 70% ли сорбитол эритмаси, динатрий эдетати, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, натрий бензоати, пропиленгликол, аралаш мевалар таъми, натрий сахарини, Понсо 4Р бўёвчиси, лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бромгексин гидрохлориди. дифенгидрамин гидрохлориди, гвайфенезин, фенилефрин гидрохлориди.

Препаратнинг савдо номи:

ВиваКоф

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий балғам кўчирувчи препаратлар.

Дори шакли:

сироп.

қизил рангли, хушбўйлаштирилган сиропсимон суюқлик.

мажмуавий балғам кўчирувчи препаратлар.

R05FB02

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг биргаликдаги таъсири билан боғлиқ, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш иложиси йўқ.

бронхоспазм билан кечувчи йўтални симптоматик даволаш;ўткир респиратор касалликларни (ларингит, трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхиал астма) мажмуавий даволаш учун қўлланади.

Вивакоф ичга овқатдан сўнг 30 минутдан кейин қабул қилинади. Препаратни сув ёки мевали шарбат билан аралаштириш мумкин. Сиропни дозалаш учун 5 мл, 10 мл, 15 мл га бўлинган ўлчов стакани ишлатилади. Вивакоф қуйидагича буюрилади: 0 дан 2 ёшгача бўлган болаларга – 2,5 мл дан суткада 3 марта; 2-6 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 3 марта; 6 ёшдан бошлаб болаларга – 10 мл дан суткада 3 марта; катталарга – 15-20 мл дан суткада 3 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Марказий нерв тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея, кам ҳолларда – пептик ярани зўрайиши. Юрак-қон томир тизими томонидан: юракни уришини ҳис этиш, тахикардия. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, тремор, уйқучанлик. Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;юрак ритмини бузилиши;жигар фаолиятини бузилиши;меъда ва ўн икки бармоқни пептик яраси;қон кетишларига мойиллик;ҳомиладорликнинг И уч ойлиги, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда қўлланганида гвайфенезин марказий нерв тизими (МНТ) нинг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи воситалар, шунингдек этанолнинг таъсирини кучайтиради. Бромгексин антибиотиклар (амоксициллин, эритромицин, цефалексин, окситетрациклин), сулфаниламид дори воситаларни ўпка тўқимасига ўтишига ёрдам беради. Юрак гликозидлари, кортикостероидлар, бронходилататорлар, диуретикларни қўллашга қарши кўрсатмалар йўқ.

Балғам кўчиши жараёнига қаршилик кўрсатувчи, таркибида кодеин сақловчи дори воситалар бир вақтда қўлланганида Вивакофни буюриш мумкин эмас. Препарат гипертиреоз, қандли диабет, юрак-қон томир тизимини оғир даражадаги касалликлари, артериал гипертензияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни б-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши ВиваКоф препаратини ҳомиладорликнинг И уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ-ИИИ уч ойликларида она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина препаратни қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши Препарат педиатрия амалиётида қўлланади. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат билан даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қоронғи ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: тахикардия, онгни бузилиши, тиришишлар, экстрасистолия, гипотензия, гипокалиемия бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Даволаш симптоматик бўлади.

Рецепциз

Сироп 100 мл дан флаконда. 1 флакон ўлчов қопқоқчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.