Витрум Пренатал rasmini ko'rish

Таркиби:

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Ретинол ацетати (А витамини)Холекалциферол (Д3 витамини)Алфа-токоферол ацетати (Е витамини)Аскорбин кислотаси (С витамини)Тиамин мононитрати (Б1 витамини)Рибофлавин (В2 витамини)Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)НикотинамидЦианокобаламин (В12 витамини)Фолат кислотасиКалцийга ҳисобланганда калций карбонатиКалцийга ҳисобланганида калций судьяиТемирга ҳисобланганида темир фумаратиРухга ҳисоблаганда рух оксид4000 ХБ1)400 ХБ2)11 ХБ3)100 мг1,5 мг1,7 мг2,6 мг18 мг4 мкг800 мкг200 мг 60 мг25 мг 1,376 мг ретинол ацетатига эквивалент10 мкг холекалциферолга эквивалент11 мг алфа-токоферол ацетатига эквивалент; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди; қобиғи: гипромеллоза, титан диоксиди, қуёш шафақи сариқ бўёвчиси (Е110), қизил бўёвчи (Е129).

Препаратнинг савдо номи:

Витрум Пренатал

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

витаминлар.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида гиповитаминозлар, минерал моддаларнинг танқислигини олдини олиш;ҳомиладор аёлларда темир танқислиги, қамқонлик ва калций танқислигининг олдини олиш учун қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади. Аёлларга ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда кунига 1 таблеткадан нонуштадан кейин сув билан қабул қилиш тавсия этилади. Препаратни қабул қилиш курси шифокор кўрсатмаси бўйича. Қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препарат қўлланганида аллергик реакциялар, сийдикни тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин бўлиб, бу хавф туғдирмайди, чунки у препаратнинг таркибида рибофлавиннинг борлиги билан ифодаланади.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, А ва Д гипервитаминозида, организмда темирни ҳаддан зиёд тўпланишида, қонда калций миқдорини ошишида, калцийни сийдик билан кўп чиқарилишида ва сийдик-тош касаллигида қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Препарат темир ва калций сақлайди, шунинг учун ичакда тетрациклин гуруҳи антибиотикларининг, шунингдек микробга қарши воситалари – фторхинолон ҳосилаларининг сўрилишини кечиктириши мумкин. Аскорбин кислотаси сулфаниламидлар гуруҳи микробларга қарши воситаларини таъсирини ва ножўя самарасини (шу жумладан сийдикда кристалларни пайдо бўлиши) кучайтиради. Алюминий, магний, калций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек колестирамин, темирни сўрилишини камайтиради. Тиазид гуруҳи сийдик ҳайдовчи воситалари билан бир вақтда буюрилганида, гиперкалциемия эҳтимоли ошади.

Тавсия қилинган дозадан оширилмасин. А ва Д витаминларини сақловчи препаратлар билан препаратни бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Бу витаминларни дозасини ошириб юборилиш хавфини оширади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 10-30°С ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари. Даволаш: меъдани ювиш, ичга фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 30, 60, 100, 200 таблеткадан буралувчи қопқоқли полиетилен флаконларда. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

5 йил.