ВИТРУМ ОСТЕОМАГ ФОРТЕ rasmini ko'rish

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол таъсир этувчи моддалар: Калцийга қайта ҳисобланганда калций карбонати (устрица чиғаноғидан олинган гранулалар – 1460,0 мг)                                   500 мг Колекалциферол (Д3 витамини)                                                             800 ХБ1) Магнийга қайта ҳисобланганда магний оксиди (магний оксиди -350 мг)                                                                            200 мг 1) 20 мкг колекалциферолга эквивалент, концентрат кўринишида (колекалциферол (Д3 витамини) – 0,25% солинади, алфа токоферол – 0,2%, дукакли гидрогенизирланган соя мойи – 7,5%, желатин гидролизати – 38%, сукралоза – 38%, маккажўхори крахмали – 16,05%) 10,4 мг миқдорида; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 35 мг, коллоид кремний диоксиди – 36 мг, натрий кроскармеллоза – 26,1 мг, магний стеарати – 17,5 мг; плёнка қобиғи: оқ опадрай ИИ (гипромеллоза – 18,6 мг, титан диоксиди – 16,2 мг, қора полидекстроза – 15,6 мг, талк – 4,2 мг, малтодекстрин – 3,0 мг, ўртача занжирли триглицеридлар – 2,4 мг) – 60 мг.

Препаратнинг савдо номи:

ВИТРУМ ОСТЕОМАГ ФОРТЕ

Фармакалогик гуруҳи:

калций-фосфор алмашинувини бошқарувчиси

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқдан деярли оқ ранглигача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган, четлари кесилган, овал шаклидаги таблеткалар. Кўндаланг кесимида – таблетканинг оқ холли доғлари бўлган оч-кулранг ядроси кўринади.

калций-фосфор алмашинувини бошқарувчиси

A12AX.

остеопороз (менопаузадаги, сенил, стероид, идиопатик ва бошқалар) ва унинг асоратларини (суякларни синишлари) олдини олиш ва комплекс даволашкалций , магний ва Д3 витаминининг танқислигини ўрнини қоплаш учун қўлланилади.

Ичга буюрилади. Катталарга остеопороз ва унинг асоратларини олдини олиш ва комплекс даволаш, калций, магний ва Д3 витаминининг танқислигини ўрнини қоплаш учун менопауза вақтида ва ундан кейин, шунингдек кекса ёшдаги шахсларга – кунига 1 таблеткадан буюрилади. Қабул курси шифокорнинг тавсиясига мувофиқ белгиланади. 12 ёшдан катта болаларга остеопороз ва униг асоратларини олдини олиш учун комплекс даволашда – кунига 1 таблеткадан буюрилади. Қабул курси шифокорнинг тавсиясига мувофиқ белгиланади.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Меъда-ичак йўлларининг дисфункцияси (қабзият ёки ич кетиши, қоринни дам бўлиши, эпигастрияда оғриқлар, кўнгил айниши) кузатилиши мумкин. Юқори дозаларда узоқ қўлланганда сийдик ва қонда калций миқдори ошиши мумкин.

Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, сийдик ёки қонда калций миқдорини ошиши (гиперкалциурия, гиперкалциемия), сийдик-тош касаллиги (калций тошларини ҳосил бўлиши). Д3 витаминига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар.

Препарат тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа салицилатларни, сулфаниламидлар, бета-адреноблокаторлар ва билвосита антикоаглуянтларни сўрилишини секинлаштиради. Шу боисдан препаратни бошқа дори воситаларини қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қўллаш тавсия қилинади.. Тиазид диуретиклари калцийни сийдик билан чиқарилишини камайтиради. Шунинг учун уларни препарат билан бир вақтда қўлланганда гиперкалциемияни ривожланиш хавфини ҳисобга олиш лозим. Ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган беморларга юқори дозаларда буюрилганда аритмияларни пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги билан оғриган шахслар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари лозим. Тавсия этилган дозани оширилмасин. Дори препаратини ҳомиладор аёллар, эмизикли аёллар, болалар, сурункали касалликлари бўлган катталар томонидан қўлланилиши мумкинлиги ва ўзига хослиги юзасидан кўрсатма: Ҳомиладорлик ва лактация даврида дозалаш шифокорнинг тавсиясига мувофиқ амалга оширилади. Тавсия этилган дозани оширилмасин. Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири тўғрисида маълумотлар Транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда 10-30оС ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: кўнгил айниши, чанқаш, полиурия, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари, гиперкалциурия, гиперкалциемия, гиперкреатининемия. Дозани ошириб юборилиши юз берган ҳолларда препаратани қабул қиилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюрилади, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

60 таблеткадан буралувчи полиетилен қопқоғи ва фолгадан ҳимоя клапани бўлган полиетилен флаконда. Флаконга этикетка ёпиштирилади, флакон полиетилен плёнкага ўралади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.