ВИТРУМ ОСТЕОМАГ rasmini ko'rish

Таркиби:

бир қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди: Фаол таъсир қилувчи моддалар: Устрицалар чиғаноқларидан олинган калций карбонати калцийга қайта ҳисоблаганда        600 мг Колекалциферол (Д3 витамини)1)                                                 200 ХБ2) Магний оксиди магнийга қайта ҳисоблаганда                40 мг Рух оксиди рухга қайта ҳисоблаганда                             7,5 мг Мис оксиди мисга қайта ҳисоблаганда                            1 мг Марганец судьяи марганецга қайта ҳисоблаганда     1,8 мг Натрий борати борга қайта ҳисоблаганда                                   250 мкг. 1) озуқа ёғи, картошка крахмали, желатин, сукралоза, алфа-токоферол сақловчи колекалциферол концентрати кўринишида солинади. 2) – 5 мкг колекалциферолга эквивалент. Ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза – 80 мг, микрокристаллик целлюлоза – 20,70 мг, магний стеарати – 20 мг. Плёнка қобиғи: гипромеллоза – 19,345 мг, титан диоксиди – 10,00 мг, триацетин – 0,20 мг, қизил бўёвчи АС (Е129) – 0,44 мг, қуёш шафақи сариқ бўёвчиси (Е110) – 0,01 мг, индигокармин (Е132) – 0,005 мг.

Препаратнинг савдо номи:

ВИТРУМ® ОСТЕОМАГ

Фармакалогик гуруҳи:

Калций-фосфор алмашинувини бошқарувчиси.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Овал шаклли, четлари қия, пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблетканинг бир томонида “ВИТРУМ” гравировкаси ва иккинчи томонида “ОСТEОМАГ” гравировкаси бор. Кўндаланг кесимда – таблетканинг ядроси оқдан то кулранг ранглигача.

Калций-фосфор алмашинувини бошқарувчиси.

Organizmda kaltsiy va fosfor almashinuvini boshqaruvchi majmuaviy preparat. Preparatning farmakologik ta’siri uni tarkibiga kiruvchi ingrediyentlarning xususiyati bilan belgilanadi. D3 vitamini organizmda kaltsiy va fosfor almashinuvini boshqaradi, suyak skeletining shakllanishida ishtirok etadi, suyaklar strukturasini saqlanishiga yordam beradi, ichakda kaltsiyning so‘rilishini va buyrak naychalarida fosfor reabsorbtsiyasini kuchaytiradi. Magniy D3 vitamini bilan birga kaltsiyning o‘zlashtirilishini oshiradi, suyaklarning o‘sishi va mineralizatsiyasiga ta’sir qiladi, kaltsiy-oksalatli – toshlar hosil bo‘lishini oldini oladi. Kaltsiy suyak to‘qimasining shakllanishida, arterial bosimni nazoratida va qon ivishi jarayonida ishtirok qiladi. Suyaklar, tishlarning shakllanishiga, suyak to‘qimasining zichligini oshishiga yordam beradi. Osteoporoz rivojlanishi xavfini kamaytiradi. Nerv va mushak tizimini normal faoliyat ko‘rsatishiga yordam beradi. Rux suyaklarning shakllanishida ishtirok qiladi. Marganets energiya hosil bo‘lishi jarayonlarida, oqsillar va yog‘lar metabolizmida, suyaklar va qo‘shiluvchi to‘qimalarning hosil bo‘lishida, osteosintezda ishtirok qiladi. Mis suyak massasi, gemoglobin va eritrotsitlar hosil bo‘lishi jarayonlariga ta’sir ko‘rsatadi. Suyak va qo‘shiluvchi to‘qima tarkibiga kiruvchi kollagenning shakllanishida ishtirok qiladi, osteoporozni oldini olishga yordam beradi. Bor suyaklar xolatini sog‘lom tutib turishda, kaltsiy, fosfor, magniyning metabolizmi jarayonlarida ishtirok qiladi. Kaltsiyning so‘rilishini yaxshilaydi, D3 vitaminining tanqisligini rivojlanish xavfini kamaytiradi, menopauzadan keyingi osteoporozni oldini olishga yordam beradi.

остеопорозни (менопаузал, сенил, стероид ва бошқ.) ва унинг асоратларини (суякларни синиши) олдини олиш ва комплекс даволаш;менопауза вақтида ва ундан кейинги вақтда калций, магний ва Д3 витаминининг етишмовчилигини тўлдириш;кексалик ёшида калций, магний ва Д3 витаминининг етишмовчилигини тўлдириш.

Ичга. Катталарга остеопороз ва унинг асоратларини олдини олиш ва комплекс даволаш учун, менопауза вақтида ва кейин калций, магний ва Д3 витаминининг танқислигини тўлдириш учун, шунингдек кекса ёшли шахсларда – кунига 1-2 таблеткадан. Қабул қилиш курси шифокорнинг тавсияларига мувофиқ. 12 ёшдан ошган болаларда остеопороз ва унинг асоратларини олдини олиш ва комплекс даволаш учун – кунига 1-2 таблеткадан. Қабул қилиш курси шифокорнинг тавсиясига мувофиқ.

Буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари, сийдикда ёки қонда калций миқдорини юқори бўлиши (гиперкалциурия, гиперкалциемия), сийдик-тош касаллиги (калцийли тошларини ҳосил бўлиши), калцийни сийдик билан кўп чиқиши. Д витамини ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар.

Буйрак етишмовчилиги бўлган шахслар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида дозалаш шифокор тавсиясига мувофиқ. Тавсия қилинган доза оширилмасин.

10-300С ҳароратда, қуруқ жойда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари. Доза ошириб юборилган ҳолда шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 30 ёки 60 таблеткадан полиетилен материалдан бўлган буралувчи қопқоқли ва фолга ҳимояловчи клапанли полиетилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади. Флакон полиетилен плёнка билан ўралган ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.