ВИТРУМ МЕМОРИ rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир парда қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди: фаол модда: гинко билоба баргларининг экстракти                     – 60 мг (флавонли гликозидлар 24%*) *- 14,4 мг флавонли гликозидларнинг миқдори бўйича стандартланган ёрдамчи моддалар: калций фосфати – 313 мг, микрокристаллик целлюлоза – 50 мг, стеарин кислотаси – 9 мг, натрий кроскармеллоза– 11 мг, магний стеарати – 5 мг, кремний диоксиди – 2 мг; қобиғи: гипромеллоза – 9,7 мг, триацетин – 2,8 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Гинко билоба баргларининг стандартланган қуруқ экстракти

Препаратнинг савдо номи:

ВИТРУМ МЕМОРИ

Фармакалогик гуруҳи:

ўсимликлардан олинадиган ангиопротектор восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Икки томони қабариқ думалоқ, тиниқ парда қобиқ билан қопланган, оч жигаррангдан то тўқ-жигаррангача рангли, доғлари бўлган, бир томонида бўлув рискали таблеткалар. Ўзига хос хиди бўлишига йўл қўйилади.

ўсимликлардан олинадиган ангиопротектор восита.

N06DX02

Диққатни, хотирани, фикрлаш тезлигини пасайиши, интеллектуал қобилиятларни, эшитишни, кўришни, нутқ фаолиятини (шу жумладан ёшга боғлиқ ўзгаришлар натижасидаги) пасайиши. Периферик қон айланишини ва оёқларнинг микроциркуляциясини бузилишларини мажмуавий даволашда қўлланади.

Ичга, овқатланиш вақтида 1 таблеткадан суткада 2 марта қабул қилинади.  Даволашнинг ўртача давомийлиги – 3 ой. Такрорий курслар шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ўтказилади.

Диспепсия, бош оғриғи, уйқусизлик, тери аллергик реакциялари, бош айланиши.

Препаратнинг компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик, гипокоагуляция, мия қон айланишини ўткир бузилишлари, ўткир миокард инфаркти, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, эрозив гастрит, артериал гипертензия, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болалар.

Ацетилсалицил кислотаси, варфарин, тиазид диуретиклар, трициклик антидепрессантлар, тутқаноққа қарши препаратлар, гентамицинни мунтазам қабул қилувчи пациентларга препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас. Даволаниш бошланганидан кейин 1 ой ўтгач ҳолатни яхшиланиши кузатилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни қабул қилиш даврида алоҳида эътиборни ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини (автотранспортни бошқариш, харакатланувчи механизмлар билан ишлаш) бажариш тавсия қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ жойда, 10-300С ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, холсизлик, меъда-ичак бузилишлари. Дозани ошириб юборилган ҳолда шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани  ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

Парда қобиқ билан қопланган таблеткалар, 60 мг. 30 таблеткадан парда қобиқ билан қопланган алюминий фолга/ПВХ блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.