ВИТРУМ КИДС rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Ретинол ацетати (А витамини)2500 ХБ1)Колекалциферол (Д3 витамини)400 ХБ2)Алфа-токоферол ацетати (Е витамини)15 ХБ3)Аскорбин кислотаси (С витамини)60 мгТиамин мононитрати (В1 витамини)1,05 мгРибофлавин (В2 витамини)1,2 мгПиридоксин (В6 витамини)1,05 мгНикотинамид13,5 мгЦианокобаламин (В12 витамини)4,5 мкгБиотин20 мкгФолат кислотаси300 мкгКалций пантотенати5 мгКалций карбонати калцийга қайта ҳисобланганда100 мгМагний фосфати магнийга қайта ҳисобланганда40 мгТемир фумарати темирга қайта ҳисобланганда15 мгМис оксиди мисга қайта ҳисобланганда1 мгРух оксиди рухга қайта ҳисобланганда10 мгМарганец цитрати марганецга қайта ҳисобланганда1 мгНатрий селенати селенга қайта ҳисобланганда25 мкгХром аминоати хромга қайта ҳисобланганда20 мкгМагний фосфати фосфорга қайта ҳисобланганда50 мгКалий ёдиди ёдга қайда ҳисобланганда150 мкг 1) 0,86 мг ретинолга эквивалент 2) 10 мкг колекалциферолга эквивалент 3) 15 мг алфа-токоферол ацетатига эквивалент. Ёрдамчи моддалар: сахароза – 488,53 мг, стеарин кислотаси – 29,53 мг, коллоид кремний диоксиди – 12,0 мг, магний стеарати – 8,0 мг, қулупнай хушбўйи – 10,0 мг, сукралоза –    1,0 мг, қизил бўёвчи (Е129) – 1,6 мг.

Препаратнинг савдо номи:

ВИТРУМ КИДС

Фармакалогик гуруҳи:

поливитамин восита + минераллар.

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар

оч-пуштидан то тўқ-пушти ранглигача бўлган, оч ва тўқ рангли доғлари бўлган, енгил мева таъмли ва ҳидли, ҳайвонлар шаклидаги чайналадиган таблеткалар.

поливитамин восита + минераллар.

[A11AA04].

болаларда жадал ўсиш давридаги гиповитаминоз, минерал моддаларининг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даври;мувозанатланмаган ёки сифациз овқатланиш, иштаҳани пасайиши.

Ичга, овқатдан кейин, таблетка яхшилаб чайнаб қабул қилинади. 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1 таблеткадан.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Сийдикни тўқ сариқ рангига бўялиши мумкин, бу хавфли эмас, чунки бу препаратнинг таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик, А ва Д гипервитаминози. 4 ёшгача бўлган болалар.

Дозани ошриб юборилишидан сақланиш учун, А, Е, Д витаминлари ва темир сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Фосфатлар ва калций тузлари меъда-ичак йўлларида магнийнинг сўрилишини пасайтиради; магний тетрациклиннинг сўрилишини пасайтиради. Пиридоксин леводопанинг фаоллигини сусайтиради.

Тавсия этиладиган дозалар оширилмасин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: маълумотлар йўқ. Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар: маълумотлар йўқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 10-30оС ҳароратда.

Тасодифан доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг. Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюриш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Чайналадиган таблеткалар. 30 ёки 60 чайналадиган таблеткалар бураб ёпиладиган ҳимояловчи фолгаси бўлган қопқоқчали ва фолгали ҳимояловчи клапанли полиетилен флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиетилен плёнка билан ёпилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси, рангли варақа билан таъминланган картон қутиларга жойлаштирилади.

5 йил.